Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. З. Умарованинг таҳрири остида



Download 1,26 Mb.
bet73/99
Sana29.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#516808
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   99
Bog'liq
1.1-8 боблар

Қисқартмалар

Тўлиқ ёзилган ҳолати

Ўзбек тилидаги таржимаси

аа

ana

тенг миқдорда

ас. acid.

acidum

кислота

amp.

ampulla

ампула

aq.

aqua

сув

aq. pur.

aqua purificata

тозаланган сув

but.

butyrum

мой (қаттиқ мой)

comp., cps.

compositus (a, um)

мураккаб

D.

Da (Detur, Dentur)

бер (бер, берилсин)

D.S.

Da, Signa

бер, белгила




Detur, Signetur

берилсин, белгилансин

D.t.d.

Da (Dentur)tales doses

бер (берилсин) ушбу дозада

dil.

dilutus

суюлтирилган

div.in p.aeq

divide in partes aequales

тенг миқдорга бўлинг (қисмларга ажрат)

extr.

extractum

экстракт

f.

fiat (fiant)

ҳосил бўлсин

gtt.

gutta, guttae

томчи, томчилар

inf.

infusum

дамлама

in amp.

in ampullis

ампулаларда

in tabl.

in tab(u)lettis

таблеткаларда

lin.

linimentum

линимент

liq.

liquor

суюқлик

M.pil.

massa pilularum

пилюля массаси

M.

Misce, Misceatur

аралаштир (аралаштирилган бўлсин)

N.

numero

рақам билан

ol.

oleum

мой (суюқ)

past.

pasta

паста

pil.

pilula

хаб дори

p.aeq.

partes aequales

тенг миқдорда

ppt., praec.

praecipitatus

чўкма

pulv.

pulvis

кукун

q.s.

quantum satis

қанча талаб қилса, керагича

r.,rad.

radix

илдиз

Rp.

Recipe

ол

Rep.

Repete, Repetatur

қайтар, (қайтарилсин)

rhiz.

rhizoma

илдизпоя

S.

Signa, Signetur

белгила, (белгилансин)

sem.

semen

уруғ

simpl.

simplex

оддий

sir.

sirupus

сироп (шарбат)

sol.

solutio

эритма

supp.

suppositorium

шамча (суппозиторий)

tabl.

tab(u)letta

таблетка

t-ra, tinct.

tinctura

тиндирма

ung.

unguentum

суртма

vitr.

vitrum

шиша идиш

Рецептда айнан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашни адаштирувчи, ингредиентларнинг номига яқин қисқартмалар ёзилишига йўл қўйилмайди.


Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айланаси диаметри 20 мм, кичик айланаси диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқнинг узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичидаги чизиқда "шифокор" сўзи ёзилиши лозим.
Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда улар юқори қисмининг чап бурчагида даволаш-профилактика муассасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецепт юқори қисмининг ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим.
Дори воситасига рецепт бемор, беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар томонидан олиниши мумкин. Дори воситасига рецепт беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахсларга берилганда бу ҳолат беморнинг касаллик варақасида қайд этилади.
Рецепт уни берган даволовчи шифокориннг имзоси билан тасдиқланган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқийдир. Касаллиги сурункали бўлган беморларга амал қилиш муддати бир йилгача бўлган рецептлар берилганда, даволовчи шифокор томонидан унинг амал қилиш муддати ва дорихона муассасасидан дори воситаларини бериш даврийлиги (ҳар ҳафта, ҳар ой ва бошқалар) кўрсатилиши шарт.
Даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этиладиган Доимий фаолиятдаги ҳайъат мунтазам равишда даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситаларининг рецепт асосида тайинланлишини ҳамда чоракда бир маротаба рецепт бланкаларининг сақланиши, ҳисобининг олиб борилиши, мавжуд сони ва сарфини текшириб боради.


5.4.Дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш
Дорихоналардан дори воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан белгиланган тартибда ёзилган рецептларга кўра берилади, шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари бундан мустасно.
Дорихонанинг дори воситалари рецепт билан берилиши учун махсус ажратилган жойида “Шифокор рецепти билан берилади” ёзуви бўлиши лозим.
Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан дорихоналардан қайта олинадиган дори воситалари учун янги рецепт тақдим этилиши шарт.
Дорихонадан бериладиган дори воситаларининг миқдори ва дозаси рецептда ёзилган дори воситаларининг миқдори ва дозасига мос келиши лозим.
Рецептда кўрсатилган дори воситалари дорихоналар томонидан уларнинг халқаро патентланмаган номига асосан берилади.
Берилган рецептлар расмийлаштирилган кундан бошлаб бир ой мобайнида хақиқий ҳисобланади .
Шифокор рецептлари бўйича дорихоналардан дори воситаларини бериш меъёри даволашнинг бир курси учун белгиланади.
Дорихона ходимларига фавқулодда ҳолларда (беморнинг шаҳардан жўнаб кетиши, дорихонага мунтазам қатнашнинг иложи йўқлиги ва бошқалар) шифокор томонидан тайинланган дори воситаларининг икки ой давомида даволаниш учун зарур бўлган миқдорда берилишига рухсат этилади.
Дорихоналар томонидан рецепт асосида дори воситалари берилганда, рецепт фармацевт томонидан олиб қолинади, экстемпорал усулда тайёрлаб берилган дори воситалари эса қўшимча равишда 4-жадвалга мувофиқ дорихонада экстемпорал рецептларни қайд этиш журналида қайд этилади.
-жадвалга
Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш
ЖУРНАЛИ

Т/р

Рецепт бланклари сони

Даволаш-профилактика муассасасининг бўлими

Рецепт бланкини берган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми

Имзо

Рецепт бланкини олган ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми

Имзо

Сана

























Дорихонанинг фармацевт ходими томонидан стационар бемор учун ёзилган рецепт олиб қолинганда, унинг йиртма корешогига берилган дори воситаларининг номи, серия ракамлари киритилади, фармацевтнинг фамилияси, исми отасининг исми ва имзоси қўйилиб, дорихонанинг штампи қўйилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилиш учун берилади.


Амбулатор шароитда даволанаётган бемор учун ёзилган рецепт дорихонада олиб қолинади.
Дорихона томонидан дори воситаларига "стикер" ёки дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот (дорихонанинг ва дори воситасининг номи) келтирилган товар чеки билан берилганда, рецептнинг йиртма корешогини тўлдириш талаб этилмайди.
Рецептнинг йиртма корешоги яроқсиз ҳолга келган ёки бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан йўқотиб қўйилган тақдирда, бемор дори воситалари олинган дорихонага мурожаат этиб, уларда сақланаётган рецептдан ўз ҳисобидан рецептнинг кўчирма нусхасини олишга ҳақли.
Бунда дори воситаларини берган дорихона ўзида сақланаётган рецептнинг нусхасини ўз муҳри билан тасдиқлаб беради ва ушбу рецепт нусхаси рецептнинг йиртма корешоги кучига эга бўлади.
Рецептда белгиланган тартибларга зид равишда расмийлаштирилган ёки бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхатига кирувчи дори воситалари кўрсатилган бўлса, дорихона томонидан унга "Рецепт ҳақиқий эмас" штампи босилади ва бекор қилинади. Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар 2-жадвалга мувофиқ шаклдаги “Нотўғри ёзиб берилган рецептларни дорихонада ҳисобга олиш журнали”да қайд этилади ва рецептни берган даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарига нотўғри ёзилган рецептлар тўғрисида хабар берилади.

Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish