150
21-мавзу. ЛОЙИҲАЛАРНИ ИНСТИТУТЦИОНАЛ
ТАҲЛИЛ ҚИЛИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Режа:
1. Институтционал таҳлилнинг моҳияти ва мақсадлари
2. Институтционал таҳлил тузулмаси
3. Лойиҳаларнинг инвестициялардан кейинги босқичига
эътиборсизлик
1. Институционал таҳлилнинг моҳияти
ва мақсадлари
Институционал таҳлил лойиҳа устида бажариладиган
ишларнинг энг муҳимларидан бирига айланди. Инвестиция
лойиҳалари натижалари кўп жиҳатдан ташкилий тузилма сифатига
ҳам боғлиқ. Лойиҳани амалга оширувчи ташкилотларни ўрганиш
уларнинг
бошқарув
имкониятлари,
шунингдек,
марказий
ҳокимиятнинг лойиҳа учун мутасадди бўлган ташкилотларга ёрдам
беришга қанчалик тайёр эканликларини баҳолашга имкон беради.
Яхши шаклланмаган, такомиллашмаган бошқарув тузилмасига,
малакали
мутахассислар, ахборот тизимлари ва ҳоказоларга эга
бўлмаган ташкилотлар зиммасига лойиҳаларни амалга оширишни
топшириш ёки улар таклиф этган лойиҳаларни молиялаштириш
муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин (ёки ҳеч бўлмаганда
қўшимча харажатларни келтириб чиқаради).
Институционал таҳлил лойиҳаларни самарали амалга ошириш
ва эксплутация қилишга, шунингдек,
мавжуд ташкилотларни
мустаҳкамлаш, малакали мутахассислар билан тўлдиришга кўмак
бериши лозим. Кучли институтларни ташкил этиш лойиҳага кўра,
фойдаланиладиган миллий ҳамда халқаро ресурсларни муҳофаза
қилган ҳолда лойиҳаларни самарали амалга ошириш имконини
беради. Инвестиция лойиҳалари институционал таҳлили (ИТ) дан
мақсад лойиҳа амалга оширилаётган макондаги ташкилий, хуқуқий,
сиёсий ва маъмурий вазият (муҳит) га баҳо бериш ҳамда лойиҳага
жалб этилган ташкилотларнинг имкониятларини мустаҳкамлаш
чора-тадбирлари борасида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
151
Тавсиялар қуйидаги масалаларни қамраб олади:
а) менежмент услублари ва усуллари, шу
жумладан,
мониторинг ва баҳолаш;
б)
ташкилий тузилма, ундаги ўзгаришлар;
в) режалаштириш,
шу
жумладан,
инвестицияларни
жойлаштиришни режалаштириш;
г) ходимлар таркибини тўлдириш, ўқитиш, малакасини
ошириш;
д) молиявий фаолият, шу жумладан, молиявий фаолиятни
бошқариш, сметалар тузиш, бухгалтерия ҳисоби ва тафтиш;
е) лойиҳаларнинг моддий-техник таъминоти;
ж) эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш тизимлари;
з) ташкилотлараро мувофиқлаштириш;
и) алоҳида секторларга нисбатан сиёсат масалалари.
Бу вазифалар нафақат лойиҳаларни амалга ошираётган ва
эксплуатация
қилаётган
ташкилотлар,
шунингдек,
лойиҳа
муваффақиятига
таъсир
кўрсатувчи
ҳукумат
ва
тармоқ
тузилмаларига, яъни вазирликлар,
идоралар, банклар, тадқиқот
муассасаларига ҳам тегишли.
Ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатларда
институционал таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири эски давлат
ташкилотларини бозор иқтисодиётидаги бошқачароқ вазифаларни
бажаришга мослашган янги ташкилотлар, агентликлар ва
корхоналарга айлантиришни режалаштиришдан иборат. Бу
муаммонинг нақадар муҳимлиги бир қатор мамлакатларда оммавий
хусусийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш чоғида яққол
намоён бўлди. Бунга Ўзбекистонда жаҳон
банкининг пахтачилик
индустриясини такомиллаштириш бўйича лойиҳаси мисол бўла
олади.
Ушбу лойиҳани амалга оширишда лойиҳада иштирок
этаётган совхозлар ва колхозлар хусусийлаштирилиб, очиқ тўрдаги
ҳиссадорлик жамиятларига айлантирилди. Колхоз ва совхозларнинг
мулклари қийматига тенг миқдорда акциялар чиқарилди ва улар
эркин сотилиши ва олиниши учун республика фонд биржасига
жойлаштирилди. Бундан асосий мақсад
колхоз ва совхозларни
хусусийлаштириш, ҳиссадорлик жамиятларига айлантириш ва
хусусий секторни ривожлантиришга таъсир кўрсатиш бўлган эди.
Шу вазифаларни ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси
Пахтачилик лойиҳасини амалга ошириш агентлиги ташкил этилди.
152
Унинг бошқарув тузилмаси қуйидага чизмада соддлаштирилган
ҳолда келтирилган:
Иқтисодиётни қайта қуриш шароитида лойиҳага
мутасадди
бўлган ташкилотлар учун "мулкчилик" концепцияси ўта муҳим
ҳисобланади. Лойиҳани амалга оширувчи ташкилотлар унинг
муваффақияти ёки муваффақиятсизлиги учун масъулиятни ўз
зиммаларига олгандагина ижобий натижага эришилади. Мулк
ҳуқуқи мутасадди ташкилотлар менежерлари лойиҳа мақсадларини
англашлари ва бу мақсадларга эришиш учун зарур қарор қабул
қилиш ваколатига эга эканликларини англатади. Бундай вазиятда
уларда ҳам шахсий манфаатдорлик, ҳам лойиҳага раҳбарлик қилиш
имконияти мавжуд бўлади. Институционал таҳлилнинг каттагина
қисми "мулкчилик" омили лойиҳани муваффақиятли
амалга
оширишга қанчалик таъсир этишини аниқлашга қаратилган.
Вазирлар маҳкамаси
Молия вазири
Ўзбекистон қишлоқ
ва сув хўжалиги
вазирлиги
Жаҳон банки
«Ўзпахтасаноат»
Лойиҳаларни амалга
ошириш агентлиги
Молия ва
бухгалтерия
бўлим
Бўлим
бошлиғи
Мониторинг
ва баҳолаш
Бўлим
бошлиғи
Харид
қилиш
Бўлим
бошлиғи
Ходимлар
ва
маъмурият
Бўлим
бошлиғи
Do'stlaringiz bilan baham: