2. Лойиҳалардан фойдаланишда хотин-қизларнинг ўрни
Кўпинча лойиҳалар муҳокама этилаётганда бутун дунёда хотин-
қизлар аҳолининг ярмидан кўпчилигини ташкил этиши эътибордан
четда қолади. Лойиҳаларда иштирок этиш ва улардан манфаат
кўришда, жинслар ўртасида фарқ борлиги, аёлларнинг иқтисодий
манфаатлари лойиҳаларда ҳисобга олиниши шарт, чунки бу лойиҳа
муваффақияти гаровларидан биридир. Кўпроқ аёллар меҳнатига
таянадиган енгил саноат корхоналари лойиҳаларида бу алоҳида
аҳамият касб этади. Аёллар дунё буйича қишлоқ хўжалигида ишчи
кучининг 50%дан 80%гача қисмини ташкил этади. Оилаларда қишлоқ
хўжалигида банд аёллар сони эркакларникидан кўп. Улар иш
кунининг узоқлиги эркакларники билан бир хил.
Оиладаги ишларнинг катта қисми улар зиммасида. Шу сабабли
қиз болалар таълими учун қилинган сарфлар энг яхши капитал
қўйилма бўлиши мумкин. Чунки аёллар маълумотининг яхшиланиши
соғлиқни сақлаш, овқатланиш, болалар соғлиғи яхшиланиши, болалар
ўлимининг, туғилиш суръатларнинг пасайишига олиб келади.
Ривожлантириш жараёнларида аёллар иштирокини кенгайтириш
учун лойиҳани ишлаб чиқувчилар аҳоли ўртасида аёлларнинг
лойиҳада иштирок этишига ҳамда ундан манфаат кўришига маданий,
ҳуқуқий, жисмоний, молиявий тўсиқлар бор-йўқпигини аниқлашлари
148
керак. Бундай тадқиқотлар ўтказишда мамлакат ҳудудлари ўртасидаги
фарқ эътиборга олиниши лозим.
3. Ижтимоий таҳлилда мутахассислар масаласи
Ижтимоий муаммолар лойиҳа даврининг турли босқичларида
юзага чиқади. Лойиҳа нафақат салбий оқибатларнинг олдини олиш
учун, шунингдек, ижтимоий ўзгаришларни бошлаш мақсадида
кишилар куч-ғайратларини сафарбар этиши учун ҳам аҳоли урф-
одатлари, анъаналарига мосланган бўлиши керак. Кўпгина ижтимоий
муаммоларни аниқлаб, моҳиятига етишнинг ўзиёқ уларнинг лойиҳага
салбий таъсирини кескин камайтириш имконини беради.
Профессионал тайёргарлик ва ижтимоий таҳлил тажрибаси
потенциал ижтимоий муаммоларни аниқлаш учун ўта зарур. Шу
сабабли лойиҳа таҳлилида социолог, антрополог каби мутахассислар
иштирокини
таъминлаш
керак.
Турли
қишлоқ
хўжалиги
муассасаларининг чорвачилик бўлимларида чорва билан шуғулланувчи
мутахассислар бўлгани ҳолда чорвани етиштириш (чорвадорлар) билан
шуғулланувчи мутахассисларнинг йўқлиги кўпгина мамлакатларда
чорвачилик лойиҳалари самарадорлигининг пастлиги сабабларидан
биридир.
Лойиҳани самарали ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қуйидан
маҳаллий аҳоли иштироки ва юқоридан ҳукумат томонидан
раҳбарлик қилинишини талаб этади. Муваффақиятли ва иқтисодий
самарали лойиҳалар кишиларни ўзларининг бир ёки бир неча
мақсадларига эришиш йўлида сафарбар этади ва уларни ўз кучларига
таянишга ўргатади. Ривожлантириш лойиҳаларида кўпинча бир-
бирига зид келувчи ва ўзаро боғланган бу икки шарт бир вақтда
бажарилиши керак. Ижтимоий таҳлил улар ўртасида муҳим
боғловчи бўғин сифатида хизмат қилади.
Ижтимоий
таҳлил
бошқа
лойиҳалар
тажрибасига,
мутахассислар тажрибаси ва малакасига таянган ҳолда кишиларнинг
эҳтимол бўлган хатти-ҳаракатларини объектив баҳолаш орқали
лойиҳаларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш ва амалга
оширишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |