Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари


-жадвал Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналарни акс эттириш



Download 2,61 Mb.
bet17/92
Sana16.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#675936
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   92
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сам

4.2-жадвал
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналарни акс эттириш



Кўрсаткичлар номи

Сатр коди

Ҳисобот йили бошига

Ҳисобот йили охирига

1

2

3

4

АКТИВ
I. Узоқ муддатли активлар










Узоқ муддатли моддий активлар, жами (040+050+060):

010







Мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналар бошланғич қиймати жами (021+022+023+024+025+026), шу жумладан:

020







Ер ва ерни ободонлаштириш

021







Бино ва иншоатлар

022







Сув ва ҳаво судалари

023







Автотранспорт воситалари

024







Машина ва асбоб-ускуналар

025







Мебель, офис жиҳозлари ва ускуналари

026







Жамғарилган депресиация

030







Мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналар баланс қиймати (020-030)

040







Ўрнатилмаган асбоб-ускуналар

050







Тугалланмаган капитал қуйилмалар

060







Ушбу бухгалтерия баланси “Мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналарнинг” класслари халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган.
Компания молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда асосий воситаларнинг ҳаракатини акс эттирувчи маълумотлар билан солиштириб чиқади. Бунинг учун эса асосий воситаларнинг ҳаракатига оид ички ҳисобот тузилиши мақсадга мувофиқ (4.3-жадвал).
4.3-жадвал
Мулк: (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналар”нинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот4 (млн сўм)




Сатр

Бино ва иншоот-лар

Машина ва асбоб-ускуналар

Транс-порт восита-лари

Тугал-ланма-ган қури-лиш

Жами

Давр бошида бошланғич қиймати

010

1511

2778

580

688

5557

Харид

020




550

250

350

1150

Қайта баҳолаш

030

420

240

30

-

690

Чиқарилиши (тасарруф этилиши)

040

-

220

85

-

305

Тугалланган қурилиш қабул қилинди

050

1038







(1038)

-

Давр охирида бошланғич қиймат (010+020+030-040+(-)050)

060

2969

3348

775

-

7092

Давр бошида жамғарилган амортизация (депресиация) ва қадрсизланиш

070

574

1066

203

-

1843

Хатоларни тўғирлаш

080




(25)







(25)

Йил бўйича амортизация (депресиация)

090

68

280

85




433

Қайта баҳолашда амортизацияга тўғирлашлар

100

-

30

4




34

Қадрсизланишдан зарар

110




-







-

Жами (070+(-) 080+090-100+(-)110)

120

642

1351

292




2285

Давр бошида қолдиқ баланс қиймати (010-070)

130

937

1712

377

688

3714

Ушбу ички ҳисобот маълумотлари молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари билан солиштирилади. Фарқлар юзага келса сабаблари аниқлаштирилади. Бу ҳисоботнинг тузилиши молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққоний бўлишини таъминлайди.


Таянч атамалар:
1. Мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналар бу – моддий активлардир, улар: а) корхоналар томонидан ишлаб чиқаришда ёки товар ва хизматларни таъминлашда, ёки маъмурий мақсадларда қўлланилишга мўлжалланган ва бир қанча активларни тутиб туриш ёки таъмир ўтказишда қўлланиладиган воситаларни ҳам ўз ичига олиши мумкин; б) давом этиш асосида фойдаланиш мақсадида харид қилинган ёки қурилган; с) бизнеснинг одатдаги курси бўйича сотишга мўлжалланмаган воситалардир.
2. Мулк, бино, машина ва асбоб-ускуналарнинг тасарруф қилиниши бу – ушбу активларнинг реализацияси, тўлиқ эскириши ва яроқсизлиги туфайли тугатилиши, бузиб ташланиши, алмаштирилиши ва бошқа чиқарилишидир.
3. Депресиация бу мулк, машина ва асбоб-ускуналар (ер кирмайди) таннархининг уларнинг фойдали хизмат қилиш муддатига систематик ва ўзаро боғлиқ ҳолда тақсимлашдир.
4. Мулк, бино, машина ва асбоб-ускуналар бошланғич қиймати актив сифатида тан олинади, қачонки қуйидаги талаблар бажарилса: (а) ташкилот ушбу объект билан боғлиқ келгусида иқтисодий наф олиш эҳтимоли амал қилади; (b) ушбу объектнинг бошланғич қиймати ишончли баҳоланиши мумкин.
5. Мулк, бино, машина ва асбоб-ускуналар алоҳида классларига қуйидагилар киради:
(а) Ер участкалари;
(b) ер участкалари ва бино;
(c) машина ва асбоб-ускуналар;
(d) сув судалари;
(e) ҳаво судалари;
(f) автотранспорт воситалари;
(g) мебель ва териб қўйиладиган муҳандислик асбоб-ускуналари элементлари;
6. Капитал харажатлар бу – (1) сифатини юксалтириш (improve quality) (betterments or improvements); (2) активларнинг хизмат қилиш муддатини узайтиришга олиб келадиган (extent the life) сарфларга айтилади.


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар.
1. Мулк, бино, машина ва асбоб-ускуналарни тан олиш мезонлари.
2. Халқаро стандартларга мувофиқ мулк, бино, машина ва асбоб-ускуналарга доир ҳисоб сиёсатини қандай шакллантириш мумкин.
3. Халқаро ва миллий стандартларда узоқ муддатли моддий ва номоддий активлар ҳисобининг уйғунлик ва фарқли жиҳатлари.
4. Мулк, бино ва иншоатларни капитал таъмирлаш ва тасарруф этиш жараёнларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш.
5. Номоддий активларни тан олиш, таннархини аниқлаш ва ҳисобда акс эттириш.
6. Депресиация ва амортизация жараёнлари.
7. Захираларни баҳолаш, қайта ишлаш харажатларини ҳисобга олиш.
8. Ишлаб чиқариш ва савдо корхоналарида захираларни ҳисобга олишнинг даврий ва узлуксиз тизимларининг қўлланилиши.
9. Активларнинг қадрсизланишидан кўрилган зарарни тан олиш ва ҳисобда акс эттириш.
10. Халқаро тажрибаларда узоқ муддатли моддий ва номоддий активларни бухгалтерия балансида акс эттириш тажрибаси.


4.3-§. 23-сон БҲХС “Қарзлар бўйича харажатлар” ҳамда 40-сон БҲХС “Инвестициявий кўчмас мулк” стандартларининг мазмуни ва қўлланилиши

23-сон БҲХС “Қарзлар бўйича харажатлар” стандартининг мақсади қарзлар бўйича харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш методларини белгилаш бўлиб ҳисобланади. Ушбу стандартда қарзлар бўйича харажатларни зудлик билан харажат сифатида тан олишни талаб этилади. Бироқ, стандарт қарзлар бўйича харажатларни квалификацияланадиган активларни харид қилиниши, қурилиши ва ишлаб чиқарилиши билан бевосита боғлиқлигига қараб капитализациялашувига альтернатив методи сифитада йўл беради.


Ушбу стандартда қуйидаги атамалардан фойдаланилган:
Қарзлар бўйича харажатлар – компания томонидан четдан маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ юзага келган фоизлар ва бошқа харажатлардир.
Маълум талабларга жавоб берадиган активлар (квалификацияланадиган активлар) – кўзда тутилган мақсадларда фойдаланиш ёки сотишга таёрлаш салмоқли вақтни талаб қиладиган активлардир.
Ҳолатдан келиб чиқиб маълум талабларга жавоб берадиган (квалификацияланадиган) активлар қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:
(a) захиралар;
(b) ишлаб чиқариш қувватлари;
(c) электрогенератор қувватлари;
(d) номоддий активлар;
(e) инвестициявий кучмас мулклар.
Қарзлар бўйича харажатлар улар қайси даврда юз берган бўлса ўша даврда харажат сифатида тан олинади (бунда харажатларнинг капиталлашуви ҳолати бундан мустасно). Активларни харид қилиш, қурилиши ёки ишлаб чиқарилиши билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар ушбу активларнинг қийматига қўшилиш орқали капиталлашиши лозим.
Қарзлар бўйича харажатларга қўйидагилар киритилади:
(а) 39-сон БҲХС “Молиявий инструментлар: тан олиш ва баҳолаш”да қабул қилинганидек фоизларнинг самарали ставкаси методидан фойдаланиб ҳисобланган фоизлар бўйича харажатлар;
(б) 17-сон БҲХС “Ижара”га мувофиқ молиявий ижара билан боғлиқ молиявий харажатлар;
(с) хорижий валютада қарзларни жалб қилиш натижасида юзага келадиган курс фарқ шу даражада киритиладики, қайсики у фоизларни тўлашга қаратилган сарфлар билан тўғирлаб олинган ҳисобланади.
1-мисол. АВС компанияси банк билан овердрафт хизмати кўрсатиш бўйича шартнома тузди. Унга мувофиқ, маълум бир операцияни амалга ошириш жараёнида компаниянинг банк ҳисобида пул маблағлари етарли бўлмай қолса овердрафт олиш кўзда тутилган. Овердрафт бўйича фоиз етмай қолган сумманинг бир суткаси учун 1% қилиб белгиланган.
2016 йил 20-апрелда тўлов бўйича фирмада 4.500 АҚШ доллари дефицити юзага келди. Бу сумма мижозлардан пул келиши билан 2016 йил 22-апрелда банкка тўлаб берилаяпди. Овердрафтга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари ($4.500 х 1% /100%) х 2 кун = $90 ни ташкил этади. Ушбу сумма операцион харажат сифатида тан олинади:
Д-т Фоизлар бўйича харажатлар......... $90
К-т Тўланадиган фоизлар.......................... $90
2-мисол. АВС компанияси масъул ходими халқаро USB банкидан кредит олиш учун АҚШга хизмат сафарига 2016 йил 1-февралда юборилди. Хизмат сафари билан боғлиқ авиабилет, кунлик харажатлар, меҳмонхона харажатлари, транспорт хизмати ва вакиллик харажатлари $2.800 ни ташкил этади. Кредитни узиш муддати 2016 йил30-июль қилиб белгиланган.
Агарда кредит олинса, январь ойида қуйидагича бухгалтерия проводкаси берилади:
Д-т Келгуси давр харажатлари ........ $2800
К-т Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар......... $2800
Ҳар олти ойнинг охирида келгуси давр харажатлари операцион харажатларга ўтказилиб борилади (23-сон БҲХС):
Д-т Фоизлар бўйича харажатлар ......... $466
К-т Келгуси давр харажатлари.......................... $466
Агарда кредит олинмаса ходимнинг хизмат сафари билан боғлиқ барча харажатлари тўғридан-тўғри фоиз бўйича харажатларда тан олинади:
Д-т Фоизлар бўйича харажатлар........... $2800
К-т Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар........... $2800
3-мисол. АВС компанияси молиявий лизингга қурилиш кранини $55.000 харид қилди. 6 йил давомида ҳар йили $10.000 тўлов тўлашга келишилди. Автокран молиявий лизингга олинган вақтдан эътиборан фойдаланишга топширилади. Шу боис, лизинг бўйича молиявий тўлов $5000 (6 х $10.000 - $55.000) автокраннинг қийматида капиталлаштиришнинг имкони йўқ. Ушбу харажатлар тўғридан-тўғри фоиз бўйича харажатларга олиб борилади.
Бошқа бир ҳолатда компания қурилиши тугатилмаган объектни $50 млн. АҚШ долларига молиявий лизингга харид қилди. 5 йил давомида ҳар йили $11 млн АҚШ доллардан тўлашга келишилган. Лекин, қурилиш 3 йилда якунланган ва эксплуатацияга топширилган. Бундай ҳолларда лизинг бўйича молиявий тўлов 3 млн АҚШ доллари (3 х 11 – 3 х 10) қурилиш объектининг таннархига киритилади, яъни капиталлашади. Фойдаланишга топширилгандан кейинги тўлови 2 млн АҚШ доллари (5-3) капиталлашмайди, балки ушбу давр харажатларига олиб борилади.
4-мисол. АВС компанияси 2013 йил 1-январида 10.000 АҚШ доллари йиллик 5%лик кредит олди. Кредитни қайтариш муддати 2015 йил 31-декабрь қилиб белгиланган. Кредитни олган пайтида курс 3.500 сўм эди.
Ҳисоб сўмда юритилади. Кредит бўйича фоизлар оддий, ҳар йили тўланади.
2013 йил 1-январида олинган кредит суммасига:
Д-т Пул маблағлари............35.000.000 ($10.000)
К-т Олинган кредитлар.........35.000.000 ($10.000)
2013 йил 31-декабрида 3600 сўм курс билан 1.800.000 сўм ($10.000 х 3600 сўм х 5%) фоиз ҳисобланди. Валюта маблағини қайта баҳолашдаги фарқ 1.000.000 сўм ($10.000 (3600-3500)).
Д-т Фоизлар бўйича харажатлар...........2.800.000 сўм
К-т Тўланадиган фоизлар.........................1.800.000 сўм
К-т Олинган кредитлар.............................1.000.000 сўм
Фоизларнинг пули ўтказиб берилганда:
Д-т Тўланадиган фоизлар.......................1.800.000 сўм
К-т Пул маблағлари................................1.800.000 сўм
2014 йил 31-декабрида курс 3450 сўм қилиб қайд этилди. Ҳисобланган фоиз суммаси 1.725.000 сўмни ташкил этади ($10.000 х 3450 сўм х 5%). Валюта маблағларини қайта баҳолашдаги фарқ 1.500.000 сўм ($10.000 х (3450 сўм-3600 сўм)):
Д-т Фоизлар бўйича харажатлар............1.725.000 сўм
К-т Тўланадиган фоизлар ....................1.725.000 сўм
Д-т Олинган кредитлар.............................1.500.000 сўм
К-т Фоизлар бўйича харажатлар корректировкаси.....1.500.000
Манба: [65, 243-248-бетлар]. 1-5 мисоллар қайта ишланди.
Корхона маълум талабларга жавоб берадиган активларнинг харид қилиниши, қурилиши ёки ишлаб чиқарилишига бевосита олиб бориладиган қарзлар бўйича харажатларни ушбу активларнинг таннархига киритиш йўли билан капиталлаштирилиши шарт.
Бундай қарзлар бўйича харажатлар активлар таннархининг қисми сифатида капиталлаштирилади, агарда компания томонидан у билан боғлиқ келгусида иқтисодий нафнинг олиниши эҳтимоли амал қилади ҳамда ушбу харажатларни ишончли баҳолаш мумкин бўлади.
5-мисол. АВС компанияси 2014 йил 01-февралдан эътиборан электротехника асбоб-ускуналари ишлаб чиқарадиган завод қурмоқда. Қурилишнинг кўзда тутилган муддати – 2.5 йил. Бу маълум талабларга жавоб берадиган (квалификацияланадиган) актив. 10 фоизлик $2.000.000 лик кредит завод қурилиши учун мақсадли олинган. Кредит шартномасининг бошланиши 2014 йил 01-июнь, тугаши 2015 йил 31-декабрь қилиб белгиланган.
Завод қурилишининг қийматига қўшилади. 10%лик кредит бўйича фоиз суммаси тенг бўлади:
($2.000.000 х 10% х 7 /12) = $116.666.67
Ушбу сумма қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали акс эттирилади:
Д-т Мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналар...... $116666.67
К-т Тўланадиган фоизлар .................................... $116666.67
Хом-ашё сотиб олиш учун 15%лик $2.000.000 вексель 2015 йил 10-ноябрида расмийлаштирилди ва хом-ашё шу санада кирим қилинди. Векселни узиш муддати 2015 йил 20-ноябрь қилиб белгиланган.
Векселни расмийлаштириш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари суммасини ҳисоблашда йиллик фоиз 15% бўлганлигини ҳамда вексель атига 10 кунда ёпилганлигини ҳисобга олиб аниқлаймиз:
($2.000.000 х 15% х 10 /365) = $8219.18
Ушбу сумма товар-моддий захираларнинг таннархига олиб борилмасдан, операцион харажатларга олиб борилади. Ушбу сумма қуйидаги бухгалтерия ёзуви орқали расмийлаштирилади:
Д-т Фоизлар бўйича харажатлар…….$8219.18
К-т Тўланадиган фоизлар................…….$8219.18
Маълум талабларга жавоб берадиган активларнинг харид қилиниши, қурилиши ёки ишлаб чиқарилишига бевосита олиб бориладиган қарзлар бўйича харажатлар бу – қарзлар бўйича шундай харажатларки, қайсики ундан сақланиш мумкин, агарда тааллуқли активларга харажатлар юз бермаган бўлса.
Қарзлар бўйича харажатларнинг капиталлашган қисмидан ташқари миқдори қайси даврда юз берган бўлса ўша даврнинг харажати сифатида тан олиниши лозим.
Қайсидир даражада, маълум талабларга жавоб берадиган активларни харид қилишга махсус мўлжалланган қарзга олинган маблағларни жалб қилиш бўйича харажатларни капиталлашувига рухсат этилган суммаси ушбу даврда қарзлар юз берган ҳақиқий харажатлардан ушбу жалб қилинган маблағларни вақтинча инвестициялашдан олинган даромадларни чегириб ташлаш орқали аниқланади.
6-мисол. АВС компанияси 2014 йил 1-февралдан эътиборан электротехника асбоб-ускуналари ишлаб чиқарадиган завод қурмоқда. Қурилишнинг кўзда тутилган муддати – 2.5 йил. Бу маълум талабларга жавоб берадиган квалификацияланадиган актив. 10 фоизлик $2.000.000 лик кредит завод қурилиши учун мақсадли олинган. Кредит шартномасининг бошланиши – 2014 йил 1-июнь, тугаши – 2015 йил 31 декабрь (5-мисолдаги маълумотлар).
Янги технологияни жорий қилиш мақсадида 3 ҳафталик қурилишда туриб қолиш ҳолати юз берди. Натижада, бўш турган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида 2014 йил 1-июндан 2014 йил 21-июнгача бўлган муддатда маблағ қимматли қоғозлар бозорига жойлаштирилди. Натижада, кутилмаганда йиллик 15%лик инвестициявий даромад олинди.
($2.000.000 х 15% х 21 /365) = $17.260,27
Капиталлашадиган харажатлар $17.260,27 суммага камаяди.
($116.666,67- $17.260,27) = $99.406,40
Қайсидир даражада, маълум талабларни қондирувчи активларни харид қилишга ва умумий мақсадларга мўлжалланган қарзга олинган маблағларни жалб қилиш бўйича харажатларни капиталлашувига рухсат этилган ҳолларда ушбу даврда қарзлар бўйича харажатлар активлар бўйича харажатларга капиталлаштиришнинг ўртача ставкаси асосида аниқланади. Капитализациялаш ставкаси маълум талабларни қаноатлантирувчи активларни харид қилиш махсус мақсадлари учун олинган ссудалардан ташқари давр давомида тўланмай қолган компания қарзларига нисбатан қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача салмоқли қийматини ташкил қилиши лозим. Ушбу даврда активлар қийматига капиталлашадиган қарзлар бўйича харажатлар суммаси умумий қарзлар бўйича харажатлар суммасидан катта бўлмаслиги лозим.
Корхона маълум талабларга жавоб берадиган активлар таннархининг қисми сифатида қарзлар бўйича харажатларнинг капиталлашуви капиталлаштиришнинг бошланиш санасида бошланиши шарт.
Капиталлаштиришнинг бошланиш санаси бу корхона томонидан қуйидаги шартларнинг биринчи бажарилиши санасидир:
(а) ушбу актив бўйича харажатлар амалга оширилган;
(b) қарзлар бўйича харажатлар амалга оширилган;
(с) активларнинг мақсадли фойдаланиш ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган ишлар бажарилган.
Маълум талабларга жавоб берадиган активлар яратилиши тўхтатилса, корхона қарзлар бўйича харажатларни капиталлаштиришни тўхтатиши шарт.
Маълум талабларга жавоб берадиган активларни мақсадли фойдаланиш ёки сотишга тайёрлаш учун зарур бўлган барча ишлар амалий ўз якунини топса, корхона қарзлар бўйича харажатларни капиталлаштиришни тугатиши шарт.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish