Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари


Бир маромда тақсимлаш методини (Straight line Method)



Download 2,61 Mb.
bet14/92
Sana16.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#675936
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   92
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сам

Бир маромда тақсимлаш методини (Straight line Method) қўллашда қуйидаги кўрсаткичлар талаб этилади: активнинг бошланғич қиймати, активнинг ликвидацион қиймати ва фойдали хизмат қилиш муддати:
Депресиация суммаси = (Таннарх – ликвидацион қиймат) / фойдали хизмат муддати
8-мисол. Б асбоб-ускунанинг бошланғич қиймати 20.000 АҚШ доллари, ликвидацион қиймати 2000 АҚШ долларига тенг. Фойдали хизмат қилиш муддати 5 йил. Баҳоланган ишлаб чиқариш қуввати бирликда 100.000. Биринчи йил 30.000 бирлик, иккинчи йил 25.000 бирлик, учинчи йил 20.000, тўртинчи йил 15.000 бирлик, бешинчи йил 10.000 бирлик ишлаб чиқарилган.
Йиллик депресиация суммаси = ($20.000 –$ 2000) / 5 = $18.000/5 =$3600
Беш йиллик натижани қуйидаги жадвалда умумлаштиришимиз мумкин (4.5-жадвал):
4.5-жадвал
Бир маромда тақсимлаш методи

Йиллар

Депресиация харажатлари

Жамғарилган депресиация (йил охирида)

Активнинг қолдиқ қиймати (йил охирида)

Бошланғич таннарх









$20.000

1

$3.600

$3.600

16.400

2

3.600

7.200

12.800

3

3.600

10.800

9.200

4

3.600

14.400

5.600

5

3.600

18.000

2.000


Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, (а) ҳар бир йил учун депресиация суммаси ўзгармас бир хил суммани ташкил этмоқда; (b) жамғариладиган депресиация суммаси ҳар йили ўзгармас бир хил суммага кўпаймоқда; (с) активнинг қолдиқ қиймати айнан шу суммага ҳар йили камаймоқда.


Ишлаб чиқарилган миқдор бирлиги методларини (Units-of-Production Method) депресиация харажатлари баҳоланган ишлаб чиқариш қуввати бирлигига боғлиқ бўлади.
Депресиация даражаси = (Таннарх – Ликвидацион қиймати / ишлаб чиқариш қуввати, бирликда
Депресиация суммаси = Депресиация даражаси * йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги
Ушбу формуладаги кўрсаткичларининг қийматини қўйсак, депресиация даражаси келиб чиқади.
Депресиация даражаси = (20000 – 2000) / 100000 = 18000/100000 = $0.18
Йиллик депресиация суммасини топиш учун ҳар йили ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигини депресиация даражасига кўпайтириш талаб этилади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish