Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари


шартномавий ва юридик ҳуқуқларнинг



Download 2,61 Mb.
bet22/92
Sana16.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#675936
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   92
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сам

шартномавий ва юридик ҳуқуқларнинг натижаси ҳисобланиши.

Бошқача сўз билан айтганда, активларнинг идентификацияланиши унга нисбатан бошқа активлардан алоҳида назоратнинг ўрнатилиши мумкинлиги, шунингдек, бошқа активлар томонидан яратилаётган келгусидаги иқтисодий нафдан фарқ қиладиган нафни алоҳида ўлчаш мумкинлиги билан белгиланади.
Номоддий активлардан келадиган келгусидаги иқтисодий нафига маҳсулот ва хизматларни сотишдан олинган тушум, харажатларнинг пасайиши ва активдан фойдаланиш натижасида юзага келадиган бошқа нафлар киради. Масалан, интеллектуал мулкдан фойдаланиш келгусида тушум ҳажмини оширмасада, лекин, келгусидаги ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириши мумкин.
Моддаларни номоддий активлар сифатида тан олиш учун корхона ушбу моддалар қуйидагиларга жавоб беришини намоён қилиши шарт:
а) Номоддий актив аниқлигига (8-17-бандлар);
б) тан олиш мезонига (21-23-бандлар).
Бу талаб номоддий активларни бошланғич харид қилиш ёки ўз кучи билан яратилиши ва уни давомий такомиллаштириши, қисман алмаштириши ёки хизмат кўрсатилишига ҳам оиддир. Лекин, эътироф этиш лозимки, номоддий активларни номоддий активлар харид қилинганда бошланғич тан олингандан кейин давомий харажатларни активнинг баланс қийматига олиб бориш ҳолати мураккаб ҳолат ҳисобланади. Бунга сабаб кўп ҳолларда давомий харажатларни тўғридан-тўғри номоддий активнинг қийматига олиб бориш имконияти йўқ, бундан ташқари давомий харажатлар умумий бизнес харажатларидан ажратиб олиш қийин. Шу боис, аниқ идентификациялаш имконияти бўлмаган ҳолларда номоддий активларга бошланғич тан олингандан кейинги қилинган давомий харажатлар ушбу даврнинг харажатларига олиб борилади.
Номоддий актив фақат шундай ҳолларда тан олинадики, қачонки:
(а) Корхона активдан юзага келадиган келгусидаги иқтисодий нафнинг олиниши эҳтимоли мавжуд бўлади;
(b) активнинг таннархи ишончли баҳоланиши мумкин бўлади.
1-мисол. Ucell компанияси кенг қамровли телефон тармоқларига эга, қайсики жойларда носозликлар бўйича доимий техник хизмат кўрсатилиши амалга оширилади. Компания дастурий таъминоти орқали ўзининг тармоқлари учун қайси жойда носозликлар юзага келганлигини аниқлаш мумкин. Бу дастурдан фақат компания тармоқлари ичида фойдаланиш мумкин. Ундан бошқа компанияларда фойдаланиб бўлмайди. Компания учун ушбу дастурни яратиш ва уларни доимий янгилаб туриш салмоқли харажатларни талаб этади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish