Топшириқ. Ушбу дастур яратиш бўйича харажатларни номоддий актив сифатида тан олиш мумкинми?
Ечиш. Бундай ҳолларда номоддий актив сифатида тан олиш мумкин. У барча талабларга жавоб беради, яъни уни идентификациялаш, назорат қилиш, келгусида иқтисодий нафнинг мавжудлиги ва уни ўлчаш мумкин. Шу боис, компания уни номоддий актив сифатида тан олишига барча асослар мавжуд. Номоддий активлар бошланғич ҳолатда таннархи бўйича баҳоланади.
Алоҳида харид қилинаётган номоддий активлар таннархи ўз ичига олади:
(а) Номоддий активни харид нархи, бу ўз ичига харид қилиш жараёнида импорт пошлинаси ва қопланмайдиган солиқлар, савдо чегирмаси ва нархидан тушишлар;
(b) активни кўзда тутилган мақсадда фойдаланишга тайёрлашга тааллуқли бўлган ҳар қандай харажатлар.
Тўғридан-тўғри харажатларга мисоллар:
(а) Активни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита алоқадор бўлган ходимларни рағбатлантириш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
(b) активни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита алоқадор бўлган профессионал хизматларга тўловлар;
(с) активнинг андозадагидек ишлашини текшириш харажатлари.
Номоддий активлар таннархи таркибига киритилмайдиган харажатларга мисоллар:
(а) Янги маҳсулот ва хизматларни жорий қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар (реклама ва уларни ҳаракатлантириш билан боғлиқ тадбирларга оид харажатлар ҳам ичига киради);
(b) янги жойга ёки янги категориядаги мижозларнинг тижорат фаолиятини жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар (персонални ўқитиш билан боғлиқ харажатлар ҳам ичига киради);
(с) маъмурий ва бошқа устама харажатлари.
2-мисол. АВС компанияси бошқа компания томонидан яратилган эксклюзив ҳуқуқга бўлган патентни сотиб олишга қарор қилди. Шартнома суммаси 2.000.000 АҚШ доллари. Шартномага шартига мувофиқ $1.000.000 ни патент олинган пайтининг ўзида зудлик билан ва қолган $1.000.000 бир йилдан кейин тўлашга келишилди. Ҳужжатларни тайёрлаш ва тендерда қатнашиш учун адвокатлик фирмаси билан $120.000 га шартнома тузилди ва пул ўтказиб берилди, бажарилган ишлар тўғрисида далолатномалар тақдим этилди. Ушбу патентни патент агентлигида фирма номига рўйхатдан ўтказиш учун $1500 йиғим тўланди. Патентни олиш билан боғлиқ бошқа ташкилий харажатлар $500 ташкил этди. Компаниянинг капитал қиймати 12% ни ташкил этади. Бошланғич тан олинганда патентнинг қийматини аниқлаш талаб этилади:
Тўланган пул маблағлари......................................................$1.000.000 Бир йилдан кейин тўланадиган, муддати узайтирилган маблағ ($1.000.000 /(1+0.12) = 1785714)…………...............................$892.857 Адвокатлик фирмасининг хизмати………..............................$120.000 Патент қайти учун йиғим.........................................................$1500 Бошқа ташкилий харажатлар....................................................$500 Патентнинг бошланғич тан олинадиган қиймати.............$2.014.857 (1.000.000+892.857+120.000+1500+500) Манба: [65, 102-106-бетлар] Мисоллар қайта ишланган.
Номоддий активларни яратиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: