Баланс қиймати
|
Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот
|
Қайта баҳолаш бўйича резерв
|
Тақсимланма-ган фойда
|
01.01.2011 да баланс қиймати
|
100.000
|
|
|
|
31.12.2011 да йил учун амортизация (муддати беш йил)
|
(20.000)
|
20.000
|
|
|
31.12.2011 да қайта баҳолагунга қадар баланс қиймати
|
80.000
|
|
|
|
31.12.2011 да қиймати оширилди
|
18.000
|
|
18.000
|
|
31.12.2011 да қайта баҳолангандан кейин баланс қиймати
|
98.000
|
|
18.000
|
|
31.12.2012 да йил учун амортизация (4-йил муддат)
|
(24.500)
|
24.500
|
(4500)
|
4500
|
31.12.2012 да қайта баҳолагунга қадар баланс қиймати
|
73.500
|
|
13.500
|
|
31.12.2012да қиймати оширилди
|
5.500
|
|
5.500
|
|
31.12.2012 қайта баҳолаш ўтказилгандан кейинги баланс қиймати
|
79.000
|
|
19.000
|
|
Манба:©2016 PricewaterhouseCoopers. Все права защищены. Этот материал подготовлен Академией PwC для экзаменов ДипИФР в 2016 году.1616-бет.
Корхона номоддий активларни фойдали хизмат қилиш муддати аниқ белгиланганлигини ёки муддати аниқ эмаслигини баҳолай олиши лозим. Агарда муддат аниқ бўлса унинг давомийлиги ёки ушбу фойдали муддатда маҳсулот ва анологик бирликлар миқдори белгиланиши лозим. Аниқ бўлмаган муддатдаги номоддий активларда ундан фойдаланиш натижасида соф пул тушумлари қайси даврларда таъминланишини аниқ олдиндан белгилаш имконияти бўлмайди.
Фойдали хизмат қилиш муддати аниқ бўлган номоддий активлар амортизацияланади, фойдали хизмат қилиш муддатини аниқ белгилаш имкони бўлмаган номоддий активларга нисбатан амортизацияланмайди.
Стандартда номоддий активларнинг фойдали хизмат муддатини белгилашга таъсир этувчи омиллар келтирилган. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Компания томонидан актив қўлланилишининг кутилаётган муддати;
анологик тарзда фойдаланиладиган анологик типдаги активларнинг хизмат муддати баҳоланиши тўғрисидаги ахборотлар;
ишлаб чиқаришни ўзгартириш ёки такомиллаштириш натижасида техник эскириши, шу жумладан, активдан олинадиган товар ёки хизматларга бўлган бозор эҳтиёжининг ўзгариши;
активдан келгусидаги иқтисодий нафнинг олиниши учун зарур бўлган тутиб тириш ва ҳимоя қилиш харажатлари даражаси;
рақобатчилар, шу жумладан, потенциал рақобатчиларнинг кутилаётган ҳаракатлари;
активдан фойдаланишнинг ҳуқуқи ёки аналогик чегара қўйилиши, мисол учун тааллуқли ижара шартномаси муддатининг тугаш санаси;
номоддий активларнинг хизмат қилиш муддатининг бошқа активлар хизмат қилиш муддатига боғлиқлиги.
Мисол учун, 50 йил фойдаланиши ҳуқуқий жиҳатдан бириктирилган муаллифлик ҳуқуқининг бозор таҳлили ва тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, ушбу муаллифлик ҳуқуқи фақат 30 йил давомида соф пул оқимининг келишини таъминлайди. Шу боис, ушбу активнинг хизмат қилиш муддати 50 йил эмас, балки 30 йил қилиб белгиланади. Бундан ташқари актив 36-сон БҲХС “Активларнинг қадрсизланиши”га мувофиқ ҳар ҳисобот йилида қадрсизланишга синовдан ўтказилади. Агарда қадрсизланишга синов натижасида хизмат қилиш муддатида ўзгариши эҳтимоли аниқланадиган бўлса, хизмат қилиш муддатига ўзгартиришлар киритилади.
“Аниқ бўлмаган муддат” бу “чексиз муддат” эканлигини англатмайди.
Аниқ фойдали хизмат қилиш муддатига эга бўлган номоддий активларнинг амортизацияланадиган миқдори активнинг фойдали хизмат қилиш муддатига систематик асосда тақсимланиши лозим. Амортизация ушбу актив фойдаланишга тайёр, яъни қачонки раҳбариятнинг кўзлаган мақсадларида фойдаланиш имкониятларини таъминлайдиган жойлашуви ва ҳолатида бўлган моментдан бошланиши лозим. Амортизация иккита санадан қайси бири эртанги бўлса ўша вақтдан эътиборан тугатилади: ушбу активни 5-сон МҲХСга мувофиқ сотишга мўлжалланган актив сифатида таснифланган (ёки чиқарилган активлар гуруҳига киритилган) сана ҳамда уни тан олиш тугатилган сана. Фойдаланиладиган амортизация методи корхона томонидан активдан фойдаланишдан олинадиган келгусидаги иқтисодий нафнинг истеъмол қилинишининг кутилаётган хусусиятини ифода этиши ҳамда унга монанд бўлиши шарт. Агар истеъмол қилинишининг белгиланган хусусиятини ишончли аниқлаш имконияти бўлмаса, амортизация ҳисоблашнинг тўғри чизиқли методидан фойдаланиш ўринлидир. Ҳар бир даврда ҳисобланган амортизация фойда ва зарарларда тан олиниши лозим, стандартлар бошқа активларнинг баланс қийматига олиб боришга рухсат этадиган ёки талаб этадиган ҳолатлар бундан мустасно.
Амортизацияланадиган қийматни систематик асосда фойдали хизмат қилиш муддатига тақсимлашда амортизация ҳисоблашнинг турли хил методларидан фойдаланиш мумкин. Бундай методларга тўғри чизиқли метод, қолдиқни камайтириш методи ва маҳсулот бирлиги методини киритиш мумкин. Амортизация ҳисоблаш методини танлаш активда мужассамлашган келгусидаги иқтисодий наф истеъмол қилинишининг кутилаётган хусусияти асосида амалга ошади ва у даврдан бу даврга кетма-кет ўтиш асосида давом эттирилади.
Амортизация харажатлари фойда ва зарарлар таркибида тан олинади. Активларни ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланадиган номоддий активлар амортизацияси ушбу активларнинг таннархига киритилади, масалан 2-сон БҲХС “Захиралар”га мувофиқ ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланадиган номоддий активлар амортизацияси захиралар таннархига олиб борилади.
Номоддий активлар ҳисобидаги муҳим жиҳатлардан бири амортизация ҳисобланганда ушбу харажатлар тўғридан-тўғри номоддий активлар қийматининг камайишига олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |