Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари


Ҳақиқий таннархи бўйича ҳисоб модели



Download 2,61 Mb.
bet28/92
Sana16.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#675936
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   92
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сам

Ҳақиқий таннархи бўйича ҳисоб модели. Номоддий актив бошланғич тан олингандан сўнг ўзининг қийматида йиғилган амортизацияни ёки қадрсизланишдан олинган жамғарилган зарарларни айиришдан кейинги таннархида акс эттирилиши керак.
Қайта баҳоланган қиймати бўйича ҳисоб модели. Номоддий активлар бошланғич тан олингандан сўнг қайта баҳолаш санасида ҳар қандай давомий жамғарилган амортизация ва қадрсизланишдан кўрилган ҳар қандай жамғарилган зарарни чегиргандан кейинги адолатли қийматни ифода этувчи қайта баҳоланган қиймати бўйича ҳисобга олиниши лозим. Қайта баҳолаш мақсадида адолатли қиймат фаол бозор маълумотларидан фойдаланган ҳолда аниқланиши шарт. Қайта баҳолаш мунтазам ўтказилиши керакки, бунда активларнинг баланс қиймати салмоқли равишда унинг адолатли қийматидан фарқ қилмаслиги шарт.
Агар номоддий актив қайта баҳоланса, қайта баҳолаш санасида жамғарилган амортизация суммаси активнинг ялпи баланс қиймати ўзгаришига пропорционал қайта ҳисобланадики, унда қайта баҳолангандан кейин активнинг баланс қиймати унинг қайта баҳоланган қийматига тенг бўлиши керак.
Агар қайта баҳолаш натижасида номоддий активларнинг баланс қиймати ошса ушбу кўпайиш тўғридан-тўғри бошқа тўплам даромадлар таркибида тан олиниши лозим ва капитал таркибида қайта баҳолашдан қиймат ўсиши счётида ҳисобланади. Бироқ, бундай кўпайиш фойда ва зарарлар таркибида шундай меъёрда тан олиниши лозимки, қайсики у олдинги ушбу активнинг фойда ва зарарлар таркибида тан олинган қайта баҳолаш қийматининг камайиши суммасини қайта тиклайди.
Агар қайта баҳолаш натижасида номоддий активларнинг баланс қиймати камайса, у ҳолда бундай камайиш фойда ва зарарлар таркибида тан олиниши лозим. Бироқ камайиш бошқа тўпланган даромадлар таркибида айнан ушбу активга тааллуқли бўлган қайта баҳолашдаги қиймат ўсиши счётидаги ҳар қандай кредит қолдиқ миқдорида тан олиниши лозим. Бошқа тўплам даромадлар таркибидаги тан олинган камайиш капитал таркибидаги қайта баҳолашдаги қиймат ўсиши счётида ҳисобланган суммани камайтиради.
Ушбу жараёнларни худди асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаларидек схематик равишда қуйидаги жадвалда акс эттирамиз (4.9-жадвал).
4.9-жадвал
Номоддий активларни қайта баҳолаш натижаларини акс эттириш





Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish