Активнинг депресиацияланадиган қиймати унинг фойдали хизмат муддатига тақсимланиши мажбурий тартибда амалга оширилади.
Активларнинг ликвидацион қиймати ва фойдали хизмат муддати мажбурий тартибда энг бўлмаганда молиявий йилнинг охирида қайта кўриб чиқилиши керак. Агар жорий кутилиши олдинги баҳоланишлардан фарқ қилса, ушбу ўзгаришлар ҳисобда баҳолашдаги ҳисоб-китоблар ўзгариши сифатида қабул қилинади ва 8-сон МҲХС “Ҳисоб сиёсати, ҳисоб-китоб баҳолашларидаги ўзгаришлар ва хатолар” халқаро стандарти асосида амалга оширилади.
Депресиация активнинг адолатли қиймати унинг баланс қийматидан ошиб кетганда ҳам давом эттирилади (тан олинади), бунда активнинг ликвидацион қиймати унинг баланс қийматидан ошиб кетмаслиги шарт. Агар ликвидацион қиймат баланс қийматидан ошиб кетса, депресиация нолга тенг бўлади. Ремонт ва активга техник хизмат кўрсатилиши унинг депресиацияланишини бекор қилмайди.
Активнинг депресиацияланадиган қиймати унинг бошланғич қийматидан ликвидацион қийматини айириш орқали топилади.
7-мисол: 2014 йил 1-январда компаниянинг А асбоб-ускунасининг бошланғич қиймати 250.000 АҚШ долларига тенг. Ликвидацион қиймати 8.000 АҚШ долларига баҳоланмоқда. А асбоб-ускунанинг фойдали хизмат қилиш муддати 10 йил. У ҳолда объектнинг бир йиллик депресиация суммаси қуйидагича аниқланади: ($250.000 - $8.000)/10= $242.000/10 =$24.200 Aктивларнинг фойдали хизмат муддати 16-сон МҲХСларига мувофиқ унинг қайси депресиация гуруҳига тааллуқлигига қараб эмас, балки қуйидаги омилларга қараб белгиланади:
а) Кўзда тутилган жисмоний эскириши;
b) иш сменаларининг сони;
с) таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш дастури;
d) туриб қолган пайтида сақлаш шарт-шароитлари ва хизмат кўрсатилиши;
e) ишлаб чиқариш жараёни ўзгариши ёки такомиллаштирилиши натижасида маънавий ёки тижорат эскириши;
f) активдан фойдалиниш натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (хизматлар)га бозорда эҳтиёж ҳажмининг ўзгариши;
g) активдан фойдаланишининг ҳуқуқий ва бошқа анологик чегараланишлари (масалан, ижара муддати);
h) корхонанинг инвестициявий сиёсати, эскирган асбоб-ускуналарни алмаштириш жадвали ва бошқалар;
Ер участкалари ва бино алоҳида активлар ҳисобланади ва ҳисобда алоҳида кўрсатилади, холбуки улар бир-биридан ажралмаган ҳолда харид қилиб олинган бўлсада. Ер участкалари муддатсиз ҳисобланади ва уларга депресиация ҳисобланмайди.
Активнинг депресиацияси у қачон фойдаланишга тайёр бўлгандан кейин бошланади, яъни, қачонки активнинг жойлашиши ва ҳолати ташкилот раҳбариятининг кўзда тутган мақсадларида фойдаланишни таъминлайди.
Депресиация ҳисоблаш активнинг тан олиниши тугатилиши билан тугатилади.
Фойдаланадиган депресиация методи ташкилотнинг келгусидаги иқтисодий нафининг истеъмол қилиниши даражасини акс эттириши лозим.
Активга нисбатан қўлланиладиган депресиация ҳисоблаш методи энг камида молиявий йилнинг охирида қайта кўриб чиқилиши лозим ва агар активда мужассамлашган келгусидаги иқтисодий нафнинг кутилаётган истеъмол қилиниши даражасида салмоқли ўзгаришлар аниқланса, ушбу метод юз берган ўзгаришни қайд қилиш учун тўғирланиб олиниши лозим. Ушбу тўғирланиш 8-сон МҲХС халқаро стандартига мувофиқ ҳисобда бухгалтерия баҳоланишидаги ўзгаришлар сифатида акс эттирилиши лозим (60, 61 ва 62-§).
Активнинг депресиацияланадиган қийматини фойдали хизмат муддати давомийлигига систематик тақсимлаш учун турли усуллардан фойдаланиш мумкин. Уларга бир маромда тақсимлаш методи, қолдиқни камайтириш методи ҳамда ишлаб чиқарилган миқдор бирлиги методларини киритиш мумкин. Бир маромда ҳисоблаш методи депресиациянинг доимий суммасини активнинг фойдали хизмат муддати давомида ҳисобланишига айтилади. Қолдиқни камайтириш методи фойдали хизмат қилиш муддати давомийлигида ҳисобланадиган депресиация суммасини камайтирилишига олиб келади. Ишлаб чиқариш миқдори бирлиги методи кўзда тутилган фойдаланиш ёки кўзда тутилган унумдорликдан келиб чиқиб депресиация суммасини ҳисоблашга асосланади. Ташкилот қайси метод активларда мужассамлашган иқтисодий нафнинг истеъмол қилинишини энг аниқ ифодаласа шу методни танлайди. Танланган метод келгусидаги иқтисодий нафнинг истеъмол қилиниши даражасида ўзгариш юз берганга қадар кетма-кет у даврдан бу даврда ўтиб қўлланилади (63§).