Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси



Download 6,32 Mb.
bet46/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

Тижорат кредити
Кредитнинг ушбу турида кредитор (қарз берувчи) сифатида махсус кредит-молия ташкилотлари эмас, балки товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи турли ҳуқуқий шахслар иштирок этади.
Иқтисодиётда кредит муносабатларининг вужудга келишининг дастлабки шаклларидан бири бўлиб тижорат кредити ҳисобланади. Тижорат кредитининг обекти бўлиб сотиладиган товарлар, субекти бўлиб мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи корхоналар ҳисобланади. Бу кредитнинг асосий мақсади товарларни сотишни тезлаштириш ва шу орқали фойда олишдан иборат.
Тарихан тижорат кредитининг қуйидаги усуллари мавжуд:
1. Вексел усули
2. Очиқ счот орқали
3. Чегирма бериш
4. Мавсумий
5. Консигнатсия
Вексел бу қарз мажбурияти бўлиб, қарз олувчи ўз зиммасига қарзни кўрсатилган суммада, кўрсатилган шартларда, белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олади.
Амалиётда векселни оддий ва ўтказма турлари мавжуд.
Оддий векселни қарз олувчи корхона қарз берувчи корхонага беради ва товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун унга тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ўтказма векселда (бу ҳужжат тратта ҳам дейилади) кредитор томонидан белгиланган товар ва хизматлар суммаси унинг топшириғига асосан учинчи шахсга ёки векселни кўрсатувчига ўтказилиши лозим ва ҳоказо.
Очиқ счот орқали ҳисоблашилганда харидор товарга буюртма берилиши билан юклаб жўнатилади, тўлов эса ўрнатилган муддатларда келишилган сумма чегарасида вақти – вақти билан амалга оширилиб борилади. Бунда харидор ҳар гал товар олишда кредитни расмийлаштириб ўтирмайди, яъни кредитга мурожаат қилмайди.
Чегирма бериш усулида харидор тўлов ҳужжатлари ёзилгандан сўнг, шартномада келишилган маълум давр ичида тўловни амалга оширса тўлов йиғиндисидан чегирма берилади. Агар ушбу даврда тўлай олмаса, унда белгиланган муддатда тўловни тўлиқ амалга оширади.
Мавсумий кредит одатда ўйинчоқлар, сувинерлар ва бошқа халқ истеъмол молларини сотишда қўлланилади. Масалан, ўйинчоқларни вақтидан олдин олиб янги йил ўтгач январ – феврал ойида тўлайди. Буни ишлаб чиқарувчилар учун қулайлиги улар ўйинчоқларни омборларда сақлаш харажатларидан холос бўладилар.
Консигнатсия усулида товарни сотиб олувчилар ҳеч қандай мажбуриятсиз сотиб оладилар, яъни товарлар сотилганидан кейин пули тўланади, агар у сотилмай қолса эгасига қайтариб берилади.
Хорижий мамлакатларда тижорат кредитидан кенг фойдаланилади. МДҲ мамлакатлари амалиётида тижорат кредитидан кам фойдаланилади. Умуман жаҳон амалиётида ҳам тижорат кредитининг очиқ счот, консигнатсия, чегирма бериш усулларидан кенгроқ фойдаланилади.
Тижорат кредити банк кредитидан қуйидагилар билан фарқ қилади:

  1. Кредитор (қарз берувчи) сифатида махсус молия – кредит ташкилоти эмас, балки товар ва хизматларини ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи турли ташкилотлар иштирок этади.

  2. Тижорат кредити фақат товар шаклида берилади

  3. Берилган вақт оралиғида тижорат кредитининг ўртача қиймати банк фоизининг ўртача ставкасидан паст бўлади

  4. Қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги шартнома расмийлаштирилганда тижорат кредити бўйича фоиз ставкаси алоҳида аниқланмайди. Бунда фоиз тўлови товар баҳосига бир йўла қўшилган бўлади.

Тижорат кредитининг салбий томони бўлиб товарларни кредитга берган ташкилот унга пул тушгунга қадар маблағга муҳтож бўлиши, уни ўзи кредитга мурожаат қилишга мажбур бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам корхоналарни тижорат кредитидан фойдаланиши банк кредитидан фойдаланишни инкор этмайди.
Юқорида кўрсатилган камчиликларни ҳисобга олмаган ҳолда тижорат кредити товарлар сотиш жараёнини тезлаштиришда ва корхоналарнинг айланма маблағларини хўжалик фаолиятидан тезроқ бўшашини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.


Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish