Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси



Download 6,32 Mb.
bet47/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

Лизинг ва халқаро кредит
Лизинг инглизча ижара маъносини билдиради. Эрамиздан олдинги тўртинчи асрда яшаган грек файласуфи Аристотел – “Бойлик мулкка эгалик қилишда эмас, балки ундан самарали фойдаланишдадир”, - деган шу фикр билан олим лизинг ғоясига асос солган.
Мулк тушунчасида мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи тушунчалари мавжуд. Кейинги вақтларда мулкдан фойдаланишнинг янги шакли ижара муносабатлари, кейинчалик эса уни такомиллашган махсус тури молиявий ижара – лизинг вужудга келди.
Тарих маълумотларига кўра лизинг эрамиздан олдинги 2000 йилларда Шумер давлатида мавжуд бўлган, Венетсияда ривожланган.
Уни ривожланган босқичи ХИХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг дастлабки йилларига тўғри келади. Австралиялик олим В.Хаёр 1877 йилда ўзининг “Европада қандай қилиб бизнес қилиш керак” номли китобида “Белл” телефон компаниясида ўзи ишлаб чиқарган телефон аппаратларини ижарага берганлиги ва шу орқали катта фойда кўрганлиги тўғрисида гап юритади.
Бунда истеъмолчилар нафақат телефон аппаратидан фойдаланиш ҳуқуқини, балки келишилган тўловларни бажарганларидан кейин унинг эгаси бўлиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишган.
Буюк Британия ХХ аср бошларида кончилар темир йўл вагонларини аввал ижарага олиб кейин сотиб олишган.
Бугунги замонавий лизинг (молиявий ижара) ХХ асрни 50 йилларида АҚШ да шаклланиб такомиллашди. Воситачи сифатидаги биринчи лизинг компанияси 1952 йилда Сан-Франтсиско шаҳрида ишбилармон Генри Шонфелд томонидан асосланган “Унитед Статес леазинг cорпоратион” дунёга келди.
АҚШ даги лизинг бўйивҳа шов-шувлар Германия, Италия ва Франсияда давом этди. Жаҳон банки таркибида халқаро лизинг муносабатларини тартибга солиш бўйича Халқаро Молия корпоратсияси (ХМК) иш бошлади.
Дастлабки даврда ХМК 50 мамлакатнинг 96 лизнг компаниялари фаолиятини молиялаштирган. 40 мамлакатнинг 120 дан ортиқ лизинг соҳасидаги инвеститсия лойиҳаларини амалга оширишда техник ёрдам кўрсатган ҳамда 25 мамлакатдаги лизинг компанияларининг муассиси бўлиб ҳисобланади.
1995 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган дастлабки “Ўзбеклизинг интернейшнл АЖ” нинг таъсисчиларидан бири ҳам ХМК ҳисобланади.
Ўзбекистонда биринчи халқаро лизинг оператсияси 1993 йилда Ташқи Иқтисодий Фаолият банки томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га чет эл компанияларидан самолётлар харид қилинган.
Республикамизда лизинг оператсияларининг ривожланиши 1999 йилни 14 апрелида қабул қилинган ва 2002 йил 13 декабрида тегишли ўзгартиришлар киритилган “Лизинг тўғрисида”ги қонунни қабул қилиши билан бўғлиқ.
Юқоридагиларга асосан лизинг – бу мулкий муносабатлар мажмуи бўлиб бунда бир тараф (лизинг берувчи) бошқа бир тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тараф (мол етказиб берувчи) дан лизинг шартномасига мувофиқ лизинг обекти бўлган мулкни ўз мулки қилиб сотиб олиб уни тўлаш асосида лизинг шартномасида белгиланган шартлар билан вақтинчалик фойдаланиш ва эгалик қилиш учун лизинг олувчига беради.
Лизинг муносабатларининг асосий ҳужжати бўлиб шартнома ҳисобланиб у қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича қуйидаги қисмлардан иборат.

  1. Шартноманинг моҳияти ва мақсади

  2. Техникани олиб кетиш тартиби

  3. Техниканинг қиймати

  4. У бўйича тўловлар

  5. Тўловлар тартиби

  6. Техникани етказиб бериш

  7. Бўнак тўловларини тўлаш

  8. Лизинг тўловларини тўлаш

  9. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  10. Фойдаланиш шартлари

  11. Томонларнинг жавобгарлиги

  12. Низоларни ҳал қилиш

  13. Амал қилиш муддати

  14. Бошқа шартлар

  15. Томонларнинг реквизитлари

Лизинг обекти бўлиб истеъмол қилинмайдиган ва қонунчилик билан тақиқланмаган тадбиркорлик фаолиятида қўлланиладиган ҳар қандай буюмлар, барча мулк мажмуалари, шу жумладан ер участкалари ва бошқа табиат обектлари, бинолар, иншоатлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулклар ҳисобланади.
Молиявий лизингнинг моҳияти мулк қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиб олишни ифодалайди ва товар кредити шаклига эга бўлади. Бунга лизинг муддати давомида лизинг берувчининг барча харажатларини тўлиқ қоплашга етарли бўлган ва унга фойда келтиришни таъминлайдиган лизинг тўловлари йиғиндисини кўзда тутилади.
Лизинг тўлови лизинг обекти қийматини, мулкни суғурталаш харажатларини ва кредит учун лизинг (фоиз) ставкасини ўз ичига олган суммани ташкил этади.
Республикамиз қишлоқ хўжалигида лизинг муносабатларининг ривожланишида 1999 йил 30 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Қишлоқ хўжаликмашлизинг аксиядорлик лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 ноябрдаги “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалик техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2002 йил 28 августдаги “Лизинг тизими тараққиётини янада ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу фармонга кўра иқтисодиёт тармоқлари, айниқса кичик ва ўрта бизнес субектларини замонавий технологик ускуналар билан таъминлаш мақсадида 2002 йилнинг 1 сентабридан бошлаб:
1. Лизинг тўловлари қўшилган қиймат солиғидан озод этилган. Четдан лизинга бериш учун республика ҳудудида келтириладиган технологик ускуналар божхона тўлови ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилган.
2. Лизинг олувчи – хўжалик субектлари лизинга берилган мулк бўйича лизинг шартномаси даврида мулк солиғидан озод этилади. Лизинга берувчининг ялпи даромадидан лизинга бериш учун олинган мулк бўйича, кредит тўлови бўйича фоизлар ва бошқа тўловлар чиқарилади.
Умуман юқоридаги фармон ва қарорлар лизингдан фойдаланувчиларни тегишли мулкка эга бўлиш бўйича катта имконият ва имтиёзларни беради. Буни кейинги йилларда лизинг муомилаларини янада ривожланиб бораётгани ҳам исботлайди.
Жумладан, 2013 йилда лизинг муомилаларини мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги салмоғи 0.7 фоизни ташкил этган бўлса уни салмоғи 2016 йилга 4.88 фоизни ташкил этган.
2013 йилда лизинг муомилаларида лизинг компанияларининг салмўги 71 фоизни (2016 йилда 64.8 фоиз), банкларни салмоғи 29 фоизга (2016 йилда 35.2 фоиз)га тенг. Лизинг компаниялари ичида “Қишлоқ хўжаликмашлизинг компания”сининг банклар ичида юқори салмоқга Ипотека банк, Асака банк, Қишлоқ Қурилиш банк, Микрокредит банк, Саноат-Қурилиш банк ва бошқалар эга.
Лизингга бўлган талаблар ичида қишлоқ хўжалик техникаси, автотранспорт, кўчмас мулк, технологик ускуналарнинг салмоғи юқори.
Халқаро муносабатларнинг маълум қисми халқаро кредит муносабатларига тўғри келади. Жумладан, 2016 йилга мамлакатимизда амалга оширилган инвеститсиялар ҳажмида (16.6 млрд. АҚШ доллари) чет эл инвеститсияларининг миқдори 3.7 млрд. АҚШ долларини ёки умумий инвеститсияларнинг 21.9 фоизини ташкил этган.
Бу бўйича мавзунинг 1 – саволида таъкидланганидек Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев – “Биз аввало четдан кредит ва сармоялар олиб келиш бўйича самарали тизим яратишимиз, ҳар бир кредитни аниқ ишлатишни ўрганишимиз лозим. Бу масалада етти ўлчаб, бир марта кесадиган, оқибатини пухта ўйлаб иш олиб борадиган давр келди” – деб халқаро кредит муносабатларига юқори баҳо берди. Жаҳон амалиётида халқаро кредит ХИВ-ХВ асрларда халқаро савдо муносабатларида пайдо бўлган.
Халқаро кредит қуйидаги хусусиятларга эга:

  • Қарз олувчи ва қарз берувчи сифатида давлат, ташкилот ва муассасалар, ҳуқуқий шахслар (банклар, компаниялар), халқаро валюта кредит ташкилотлари қатнашади.

  • Қарзга олинган маблағлар қарз олувчи мамлакат томонидан даромад келтирувчи капитал сифатида ишлатилади.

  • Қарз берувчи мамлакатга тўланадиган кредит фоизининг манбаси қарз олувчи мамлакат аҳолиси томонидан яратилган миллий даромад ҳисобланади.

Халқаро кредит давлат ва халқаро институтлар иштирок этган муносабатларда пул (валюта) шаклида, ташқи савдо фаолиятида эса товар шаклида бўлиши мумкин.
Халқаро кредит халқаро иқтисодий муносабатлар доирасида қуйидаги функсияларни бажаради:

  • Мамлакатлар ўртасида капиталнинг қайта тақсимланиши таъминлайди.

  • Капиталнинг марказлашувига шароит яратади ва бу жараённи тезлаштиради.

  • Ҳар хил валюталарда халқаро ҳисоб-китобларни олиб боришда муомила харажатларини қисқартиради.

Халқаро кредит қуйидаги белгилари бўйича гуруҳланади:
1. Характерига кўра: давлатлараро, хусусий, фирма кредитлари
2. Шаклига кўра: давлат, банк, тижорат
3. Кўринишига кўра: товар шаклида (експортердан импортерга), валюта (банкдан) шаклида.
4. Валюта турига кўра: қарздор мамлакат валютасида, кредитор мамлакат валютасида, учинчи мамлакат валютасида ва маълум ҳисоб бирликларида (ЕКЮ, СДР, ЕВРО ва бошқалар).
5. Муддатига кўра: қисқа– 1 йилгача, ўрта – 1-5 йилгача ва узоқ муддатли – 5 йилдан ортиқ.
6. Таъминланганлигига кўра: таъминланган (Товар-моддий қийматликлар билан кўчмас мулк ва бошқалар), ҳужжатлар билан (товар ҳужжатлари, вексел ва бошқа қимматли қоғозлар билан).
7. Ташқи савдодаги ўрни бўйича: экспортни кредитлаш, импортни кредитлаш.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish