Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси



Download 0,79 Mb.
bet37/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

2. Молиявий башоратлаш.
Молиявий режалаштиришни молиявий башоратлашсиз тасаввур этиб бўлмайди. У ёки бу давр мобайнида давлатнинг мумкин бўлган молиявий аҳволини (ҳолатини) олдиндан кўра билиш ва молиявий режаларнинг кўрсаткичларини асослашга молиявий башоратлаш дейилади. Назария ва амалиётда молиявий башоратлаш иккига ажратилади:

Молиявий башоратлаш молиявий режаларни тузиш босқичидан олдин содир бўлади. Унда жамиятнинг маълум бир даврдаги тараққиётига бағишланган молиявий сиёсатнинг концепцияси ишлаб чиқилади. Молиявий башоратлашнинг бош мақсади башоратланаётган даврда ҳақиқатда мавжуд бўлиши мумкин бўлган молиявий ресурсларнинг реал ҳажми, уларни шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланишни аниқлашдан иборат. Молиявий башоратлар молия тизими органларига молия тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг, молиявий сиёсатни амалга ошириш шакллари ва методларининг турли-туман вариантларини белгилашга имкон беради. Шу маънода, молиявий башоратлар молиявий сиёсатни ишлаб чиқишнинг зарурий элементи ва бир вақтнинг ўзида муҳим босқичи бўлиб ҳисобланади. Улар ёрдамида молия тизимининг барча субъектлари олдида турган ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ечишнинг (ҳал қилишнинг) турли сценариялари ишлаб чиқилади.
Молиявий башоратлаш турли методларнинг қўлланилишини тақоза этади. Уларнинг энг асосийлари қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • иқтисодий жараёнларни аниқлайдиган омилларга боғлиқ равишда молиявий режа кўрсаткичларининг динамикасини характерлайдиган эконометрик моделни қуриш (яратиш);

  • корреляцион-регрессион таҳлил;

  • бевосита экспертли баҳолаш методи.

Асосида аниқ шакллантирилган мақсад ва унга эришишнинг воситалари ётган дастурли-мақсадли ёндашувдан фойдаланадиган молиявий режалаштиришнинг методи сифатида молиявий дастурлаштириш қуйидаги-ларнинг бўлишини кўзда тутади:

  • йўналишлар бўйича давлат харажатларининг устувор-ларини белгилаш (ўрнатиш);

  • давлат маблағлари сарфланишининг самарадорлигини ошириш;

  • муқобил вариантнинг танланишига мувофиқ равишда молиялаштиришни тўхтатиш.

Дастур вариантининг танланиши, энг аввало, иқтисодий омилларга (ресурсларга) боғлиқ. Бунда фақат мақсадга эришишнинг масштаби, аҳамияти ва мураккаблиги эмас, балки мавжуд заҳираларнинг ҳажми, кутилаётган жами самара, мақсадга эришилмаганда потенциал йўқотмалар ҳам ҳисобга олинади. Молиявий сиёсат соҳасидаги узоқ ва қисқа муддали мақсадлар ва чораларни мувофиқлаштиришнинг муҳим методи сифатида дастурлаштиришдан молиявий режалаштиришнинг ҳозирги амалиётида фаол фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Молиявий дастурлаштириш ривожланган мамлакатларда ўтган асрнинг 60-йиллариданоқ фойдаланиб келинаяпти. Унинг асосий моҳияти беш йиллик “ўзгариб турадиган” харажатлар режасини тузиш билан белгиланади. Ҳар йили жорий йил режаси кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси асосида режа ўзгартирилади (корректировка қилинади). Бунда кўрсаткичлар беш йиллик шкала бўйича бир йил олдинга (ҳисобот йилидан кейинги йилга) “кўчирилади”. Олдинда турган биринчи йилнинг режа кўрсаткичлари директив (мажбурий), кейинги тўрт йиллик кўрсаткичлар эса мўлжалли (ориентировкали) характерга эга ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда дунёнинг жуда кўп мамлакатларида ишлаб чиқариш мақсадларига, ресурслар ва ижрочилар бўйича баланслиликка йўналтирилган илмий-тадқиқот, ташкилий-хўжалик ва бошқа тадбирлар тизимидан иборат бўлган мақсадли комплексли дастурларлардан кенг фойдаланилмоқда.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish