Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси



Download 0,79 Mb.
bet33/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

Молияни бошқариш – бу молия субъектларининг маълум усул ва услубларни қўллаган ҳолда, маълум мақсадга эришиш учун молия объектларга таъсири.


Молиявий бошқарувни маълум бир услуб ва тамойилларга ҳамда рағбатлантириш ва санкцияларга таяниб махсус аппарат амалга оширади. Маълумки, у ёки бу кўринишдаги вазифаларни бажаришда турли хил йўналишдаги ечимлар мавжуд бўлади, аммо уларни самарали ечишнинг ўзига хос бўлган муаммоларни бор имкониятлардан тез ва самарали фойдаланиш ёҳуд янги давр талабига мос бўлган услубларни жорий этиб кўзланган мақсадга эришишдир.


Ҳар қандай бошқарув тизимига хос бўлгани каби, молияни бошқаришда ҳам объектлар ва субъектлар мавжуд бўлади.
Молияни бошқариш шартли ҳолатда умумий ёки стратегик бошқарув ва оператив бошқарув гуруҳларига бўлинади.
Молияни умумий ёки стратегик бошқарув субъектларига:Олий мажлис, Вазирлар маҳкамаси ва Президент девони ташкил этади. Умумий бошқариш истиқболини белгилаш, мақсадли дастурларни жорий этиш, молия ресурслари ҳажмини ўрнатишда акс этади.
Молия оператив бошқарув субъектларига: Молия вазирлиги, Давлат Солиқ Қўмитаси ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари, суғурта ташкилотлари, хўжалик субъектларининг молия бўлим (хизмат) лари ташкил этади.
Бозор иқтисодиёти шароитида молияни бошқаришни илмий асосланган ҳолда, ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибасидан ҳамда республика ичидаги хусусиятларни ҳисобга олиб ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.


2.Молиявий бошқарувнинг мақсади, асосий методологик принциплари, конкрет методлари ва шакллари.
Молиявий бошқарувнинг мақсади макроиқтисодий мувозанатда, бюджет профицитида, давлат қарзининг камайишида, миллий валютанинг барқарорлиги ва мустаҳкамлигида, ниҳоят, давлат ва жамият аъзоларининг иқтисодий манфаатлари муштараклигида намоён боиадиган молиявий барқарорлик ва молиявий мустақилликни таъминлашдир. Шунга монанд равишда унинг асосий методологик принциплари қуйидагилардан иборат:

  • Пировард мақсадга боғлиқлик;

  • Хўжаликдаги барча тармоқларнинг макроиқтисодий мувоза­натда бўлиши;

  • жамиятдаги барча аъзоларнинг манфаатларига мос келиш;

  • иқтисодий қонунлардан фойдаланиш;

  • реал имкониятлар асосида ички ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олиш.

Молиявий бошқарувнинг аниқ методлари ва шакллари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

  • молиявий режалаштириш;

  • башоратлаш;

  • дастурлаштириш;

  • молиявий тартибга солиш;

  • молиявий назорат;

  • молиявий қонунларни қабул қилиш;

  • молиявий ресурсларни жалб қилиш методлари тизими.

Молияни бошқаришни шакллантирувчи ташкилий - тузилмавий аппаратга молиявий аппарат (девон) дейилади. Молия тизимининг барча соҳа ва бўғинларида, мақсад қилинган натижага эришиш учун молиявий бошқарув субъектларидан ўз йўналишлари бўйича самарали фойдаланилади Бироқ, улар учун молиявий бошқарувнинг умумий услуб ва қоидалари мавжуддир. Жумладан, молияни бошқаришда бир нечта умумий хусусиятга эга бўлган функционал элементлар мавжуд.

  1. Информация (маълумот);

  2. Режалаштириш;

  3. Ташкил этиш;

  4. Тартибга солиш;

  5. Оператив бошқариш;

  6. Назорат.

Молиявий маълумотлар барча молиявий жараёнларда худди илмий асосланган режалаштиришдек ва оператив бошқаришдек маълум бир мақсадга эришиш учун катта аҳамиятга. У молия тизими звеноларига тақдим этиладиган бухгалтерия баланси, статиска ва оператив ҳисоботлар кўринишида намоён бўлади.
Молияни бошқариш функционал элементлари ичида асосий ўринни режалаштириш ташкилқилади. Айнан режалаштириш давомида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект ўз молияси аҳволини ҳар томонлама баҳолайди, молия ресурсларини ошириш, улардан янада самарали фойдаланиш имкониятларини ахтаради. Режалаштириш жараёнида бошқаришга оид қарорлар молия ахборотини таҳлил этиш асосида қабул қилинади, шу муносабат билан бу ахборот етарли даражада тўла ва аниқ бўлиши керак. Ахборотнинг аниқ-пухталиги ва унинг ўз вақтида олиниши асосланган қарорларнинг қабул қилинишини таъминлайди. Молия ахбороти бухгалтерлик, статистика ва тезкор ҳисоботга асосланади.
Ташкил этиш барча бошқарув бўлимларнинг фаолиятини аниқлилиги, бир тартибда бориши, молиявий аппаратнинг юқори даражадаги натижаси, бошқарув ходимларнинг жавобгарлиги ва интизомлилиги билдиради.
Молиявий тартибга солиш – режалаштирилган топшириқни бажариш учун молиявий ресурслардан моҳирона фойдаланишдир.
Оператив бошқариш бу - минимал харажат қилиб максимал самарага
эришиш ва молиявий ресурсларни юқори самара олиш учун қайта тақсимлашга қаратилган комплекс ишлар йиғиндисидир. Оператив бошқариш эгилувчанлик хусусиятига эгадир. Оператив бошқаришнинг асосий мазмуни “тор” жойларни бартараф этиш, янгитдан вужудга келаётган вазифаларни ечиш ва бошқа мақсадларда молия ресурсларидан моҳирона фойдаланишдир.
Назорат - бошқарув элементи сифатида бир вақтнинг ўзида молияни режалаштиришда ҳамда оператив бошқаришда қўлланилади. Назорат ҳақиқий натижа билан режадаги кўрсаткичларни таққослашга ёрдам беради, молиявий ресурсларни ўстириш йўлларини кўрсатади ва улардан самарали хўжалик юритиш йўлларини кўрсатиб беради.
Молияни бошқаришни икки томонлама кўриш мумкин яъни, давлат иқтисодиётни бошқариш инструменти сифатида молиядан фойдаланади ва молиянинг ўзи давлат томонидан бошқарувнинг объекти ҳисобланади.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish