Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти


II БОБ. ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИББИЙ НУТҚЛАРИНИНГ ПРАГМАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 0,73 Mb.
bet11/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

II БОБ. ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИББИЙ НУТҚЛАРИНИНГ ПРАГМАТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
2.1. Тиббий нутқнинг дискурсив моҳияти
Тиббий дискурс умумжамоавий ҳодиса сифатида онгда «соғлиқни сақлаш» тушунчаси турида жамиятнинг ажралмас бўлаги тарзида намоён бўлади. Соғлиқни сақлаш муассасасининг "соғлиқ" асосий тушунчасида умумлаштирилган "соғлиқни сақлаш" тиббий мутахассислар, тиббий муассасалар, жамоат маросимлари ва хулқ-атвор стереотиплари билан боғлиқ. Тиббий дискурснинг амалий ифодаси соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятида иштирок этадиган шахслар нутқи, уларнинг беморлар билан муносабатида нутқ бирликларида самарали фойдаланиш, беморлар билан мулоқот жараёнида нутқий стратегияни тўғри танланиши, мулоқот тиббиёт ходимларининг фаолият самараси ва нутқи, мулоқот жараёни билан боғлиқликда ҳамда соҳага оид матнларда ўз ифодасини топади. Мазкур мулоқот усуллари нутқий этикет нормалари, нутқнинг ижтимоий талабларга мослиги ва миллий-маданий жиҳатларга амал қилган тарзда шакллантирилади. Бевосита, нутқ фаолиятининг ижтимоий-маданий хусусияти мазкур фаолиятни ташкил этувчи шахснинг коммуникатив-когнитив эҳтиёжи, унинг нутқ манбаи, мақсади сифатида лисоний фаолиятнинг ички тузилишини ҳосил қилади. Нутқий жараён эса мулоқотнинг маълум вазиятдаги кечимини белгилайди ва маълум мақсад сари йўналтирилган бўлади (Зимняя И.А., 1985; 47). Бу эса мулоқотнинг ижтимоий-маданий ҳодисалар билан биргаликда кечишини далилловчи ҳодисалар саналади. Шунинг учун ҳам тил тизимига оид ҳодисаларнинг у ёки бу томони, маълум хусусиятларини ўрганиш имкониятларини берадиган усуллар (методлар) мажмуаси лисоний таҳлилнинг асоси, тилшуносликнинг фан сифатида шаклланиши учун хизмат қилган воситалар тўпламидир (Бушуй. Т, Сафаров Ш., 2007. 5). Умуман, ижтимоий маданиятнинг бир қисми бўлмиш, коммуникатив маданият - маълум бир ижтимоий гуруҳ аъзоларининг ижтимоий ва коммуникатив фаолиятининг маҳсули сифатида қаралади. Коммуникатив маданият деганда маълум бир миллий маданият доирасида фаолият юритадиган коммуникатив нормалар ва урф-одатлар мажмуи тушунилади. Коммуникатив маданиятнинг мавжудлиги маълум бир ижтимоий гуруҳ аъзоларининг коммуникатив компетенциясини ва муайян коммуникатив хатти-ҳаракатларини шакллантириш учун имконият яратади. Коммуникатив маданиятни белгиловчи уч даражадаги нормалар мавжуд: умумий маданий, вазиятга дахлдор ва индивидуал (хусусий). Умумий маданий меъёрларга одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек маросимларга яқин бўлган стандарт вазиятларда ўзини тутиш қоидалари киради. Вазиятга дахлдор нормалар мулоқот маълум стандартларга бўйсунмаган пайтда кучга киради. Ташқи шароитлар мулоқот кечимига таъсир қилади. “Ҳар бир тилда халқнинг руҳи, миллий маданияти, ўзига хос дунёни кўриши, идрок этиш тарзи намоён бўлиш билан бирга, тиллар ўртасида образ яратишдаги шундай умумий жиҳатлар борки, булар умуминсоний тафаккур маҳсули сифатида юзага чиқади” (Нурмонов А., 2009;104-107 ).
Шундай қилиб, ҳар қандай маданиятда тенг бўлмаган ижтимоий мавқега эга бўлган мулоқот қилувчиларнинг мулоқотини тартибга солувчи қоидалар мавжуд. Ушбу меъёрлар, одатда, кўп ҳолатларда тенг ижтимоий мавқега эга бўлган мулоқот қилувчиларнинг мулоқотини белгилайдиган нормалардан фарқ қилади. Коммуникатив хатти-ҳаракатларнинг индивидуал нормалари шахснинг умумий маданий ва вазият билан алоқадор мулоқот нормаларини ўзлаштириш жараёнида шаклланган коммуникатив тажрибаси сифатида баҳоланади. Ҳар уч даражадаги меъёрлар нафақат маълум бир ижтимоий гуруҳ аъзоларининг хатти-ҳаракатларини белгилабгина қолмай, балки уларнинг соҳибларини ва ушбу ижтимоий гуруҳнинг бошқа аъзоларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан маълум талабларини ҳам шакллантиради (TubbsS.L., Moss S., 1987).
Мулоқот жараёнида мулоқотдошларнинг ижтимоий муносабати натижасида, мурожаатни шакллантириш тизими юзага келади. Бунинг натижасида адресантга қаратилган мурожаатда универсал ижтимоий-стереотипик вазиятларни акс эттирувчи номланишлар қўлланилади (улардан фойдаланиш жамият томонидан умумий тарзда белгиланади): жаноб, мадам, жаноблар, ўртоқ, ўртоқлар, фуқаро, фуқаролар, хамкасабалар ва ҳоказо.
Прагматик лингвистикада хушмуомалалик принципига эътибор қаратилган ва уни нутқ фаолиятида қўлланилишига бағишланган кўпгина ишлар амалга оширилган. Жумладан, Ж. Лакофф хушмуомалалик принципининг қуйидаги турларини таклиф этади:
• ўз фикрингизни кескин билдирмаслик;
• суҳбатдошга фикр ва муносабат билдириш танловини бериш;
• меҳрибон бўлиш (Лакофф Д., Джонсон, 2008; 41)
Н.И. Формановская хушмуомалалик принципининг мақсади ижтимоий мувозанатни сақлаб қолиш ва самарали мулоқот қилиш имконини берадиган ижтимоий-нутқий муносабатларда (Формановская Н.И., 1988; 230), деб билади. И.А. Шаронов эса хушмуомалалик принципининг асоси - "турли хил йўллар билан, мулоқотчиларнинг ўзаро муносабатларига боғлиқ равишда, улар ўртасида ижтимоий мувозанат ва яхши муносабатларни сақлаб қолиш" (Шаронов, 2005; 35), деган фикрни билдиради. Ж. Леч таъкидлашича, хушмуомалалик принципи ҳамкорликка ва юзага келиши мумкин бўлган зиддиятли вазиятларнинг олдини олишга қаратилган махсус мулоқот стратегиясидир. Ж. Личнинг таърифича хушмуомалалик принципи олтита усулда акс этади: мулоқот тактикасининг максимал даражаси (мулоқотдошнинг манфаатларига эътибор қаратиш); сахийликнинг максимал даражаси (ўз манфаатларини қисқартириш ва бошқаларнинг манфаатини ошириш); тасдиқлашнинг максимал даражаси (камроқ камчиликни кўрсатиш, кўпроқ мақтов); камтарликнинг максимал даражас (ўзини мақтамаслик); максимум розилик (суҳбатдошнинг фикр ва мулоҳазаларига кўпроқ рози бўлиш); максимум семпатия билдириш (мулоқотдошга комплимент қилиш). (Leech G., 1983). Бироқ хушмуомала бўлишнинг керагидан ортиқ қўлланилиши унинг бузилишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, хушмуомалалик принципларига ҳаддан зиёд риоя қилиш суҳбатдошда “хушомад” тушунчасини юзага келтириши ва баъзи ноқулайликларга олиб келиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
Полъшалик олим Э. Томичек хушмуомалаликнинг қуйидаги таърифини берди: хушмуомалалик инсоннинг обрўси ва образини сақлаб қолишдан иборат ижтимоий, одатий меъёрларга риоя қиладиган инсоннинг лингвистик ва нолисоний хатти-ҳаракатлар стратегиясидир.
Хушмуомалалик ҳодисаси жамиятда қабул қилинган ахлоқий ахлоқ меъёрлари, жумладан нутқ ҳақида жамиятнинг асосий тушунчаларидан иборат бўлган кўп қиррали туркум ҳисобланади. Бунда, хушмуомалалик яхшиликка етакловчи, суҳбатдошни фикр-мулоҳазасини ижобий томонга ўзгаришга, мулоқот кечимини барқарор давомийлигини таъминлашга йўналтирилган нутқ усули сифатида баҳоланади. Умуман олганда, хушмуомалалик шерикка нисбатан ҳурматнинг бир ифодасидир. Лисоний таҳлилда эса - тил / нутқ бўлинмалари орқали ифодаланади.
Тиббий дискурсда мулоқот кечимидан кўра шифокор ва бемор муносабатлари, даволанишга қаратилган кўплаб нутқ моделлар ишлаб чиқилган. Аммо, уларнинг баъзиларида ҳақиқатга яқин бўлмаган мулоқот моделлари ҳам мавжуд (Маккензи, P. 2002; 31–47). Мазкур моделлар умумқабул қилинган шифокор ва бемор ўртасидаги формал мулоқот моделларига ўхшаш. Баъзи тиббий дискурсларда тиббий ходим ва бемор муносабатини "ҳамкасблар" даражасида олиб борилиши таклиф этилади (Пендлтон Д. А., Бохнер С..1980; 673). Мазкур концепциялар тиббиёт ходими мутахассисининг тажрибаси, тиббий билимини эътиборга олмайди. Шунингдек, шифокор ва бемор мулоқотини "ҳамкорлар" тушунчаси доирасида олиб борилишини таклиф этувчи тиббий дискурс тадқиқотчилари ҳам учрайди. Шуни унутмаслик лозимки, "ҳамкорлар" тушунчаси кўпгина ҳолларда бизнес шерикликда бўлган шахслар ўртасидаги тенг муносабатларни англатади. Бироқ, шифокор билан беморлар мулоқоти, улар ўртасидаги муносабатлар тажрибага эга бўлган мутахассис (шифокор) ва бу соҳада умуман тушунчаси бўлмаган шахс (бемор) иштирок этиши мумкин (Корделла М., 2004; 20).
Тиббий дискурс бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган Дэвид С. Броди ўз тадқиқотлари натижасига кўра беморларнинг клиник қарорларини қабул қилишдаги иштироки беморларни даволаш сифати ва натижасини яхшилайди, деган фикрни қўллаб-қувватлайди ва қуйидагиларда изоҳлайди: 1) маълумотлар йиғиш яхшиланади, 2) клиник қарорларнинг сифати яхшиланади 3) шифокорларнинг турли техник воситалардан фойдаланиши беморларнинг тиббий текширув нархи, ноқулайлиги, безовталиги ва дисфункцияси борасидаги хавотирлари ўрганилади. Муаллифнинг таъкидлашича, беморнинг қарорларни қабул қилиш гуруҳига қўшилиш ҳаракати шифокорни барча алтернативаларни кўриб чиқишга ва якуний тавсиянинг асосини тушунтиришга мажбур қилади. Муаммонинг моҳияти тўғрисида асосий тушунчаларни олишга интилган бемор шифокорнинг фикрлаш асосларини конструктив равишда танқид қилиш имконини юзага келтиради. Мазкур мулоқот, фикрлар алмашинувида бемор иштироки нафақат беморларни тиббий билимини оширишга, балки шифокорлар томонидан янада оқилона, пухта ва турли хил алтернативаларни очиқ кўриб чиқишга ундайди (Brody, 1980; 721).
Шифокорларнинг ҳис-туйғулари ва беморларга бўлган муносабатлари, беморларнинг ҳиссиётларига қараганда камроқ ўрганилган. Аммо, ҳис-туйғу барчага хос бўлган ҳодиса саналади. Қарама-қарши, жаҳлдор ёки талабчан бемор шифокорни ғазаблантириши ёки асабий ҳолатга келтириши мумкин (Левенсон С., 1993). Шифокор маслаҳатига сўзсиз бўйсунадиган, ортиқча саволлар билан шифокорга мурожаат қилмайдиган, мулоқот бошқарувини тўлиқ тиббиёт ходимига топширадиган беморлар билан шифокорларнинг муносабатлари ижобий кўриниш олган (Эпштейн Р., Питерс Э. 2009; 95). Шифокор беморнинг ҳиссий реакцияларидан бехабар бўлиши ёки уларни бостиришга ҳаракат қилиши мумкин. Шу билан бир қаторда, шифокор ташриф буюришни тартибга солишга уриниши мумкин. Мазкур ҳолларда эмоционал вазминлик бузилиши ёки мулоқот вазиятига таъсир қиладиган вазиятлар юзага келмайди. Мулоқотнинг шарт-шароити турлича бўлганлиги каби унда «сўзловчи ва тингловчининг идроки, мақсади, асоси, алоқа воситалари, хулқ-атворнинг махсус белгиланган шакллари, ифода мавзуси, сўзлашувчиларнинг ўзаро муносабатларига хос хусусиятлар» (Искандарова, 1993: 9) бир хилда бўлмайди. Маълумки, тиббий мулоқотда шифокорнинг, шунингдек беморнинг ўзига хос вазифалари мавжуд. Шу нуқтаи назардан, ҳар иккала мулоқотдошдан вазиятга қараб мулоқот кечимига мослашиш, уларнинг нутқ актлари мулоқот мавзусига мос келиши, вазиятни баҳолаш имкониятларига қараб белгиланади. Шунинг учун ҳам улар мулоқот вазиятини ўзлари кутган натижага, бир-бирининг муомоласига қараб баҳолашади. Шифокор ва бемор муносабатларининг икки томонлама мулоқот нормаларига амал қилинишида бирламчи психологик таассурот муҳим аҳамият касб этади. Керакли ёки кутилган давони олмаган беморлар турли эмоцияларга берилишади. Мазкур ҳол миллий маданий, ирқий жиҳатлар ва гендер билан боғлиқ тартибда кечиши мумкин. Нисбатан, инглизларда даволаниш учун тўловни кечиктириш, тиббиёт муассасасига байкот эълон қилиш, оммавий ахборот воситалари орқали муассасаларни обрўсига путур етказиш, адвокатини ишга солган ҳолда жарима ундиришга бўлган ҳаракатларда кузатиш мумкин. Ўзбекистон ҳудудида эса бу жараён нисбатан примитив кўринишда кечади. Жумладан, даволовчи шифокор билан бемор яккама якка тартибда муносабатларни ойдинлаштириш, ўша шифокор тўғрисида салбий маълумотларни таниш билишлар орасида тарқатиш кабиларда кузатиш мумкин.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish