Малака потенциали.
Меҳнат фаолияти билан банд бўлган
ишчи ўзининг меҳнат тажрибаси ва билимидан фойдаланган ҳолда
турли мураккабликдаги ишларни самарали ҳамда сифатли бажара
олишлик имконияти. Малака потенциалининг ошиб бориши ишчи-
нинг мураккаб ишларда самарали меҳнат қила олиш қобилиятига
боғлиқдир. Самарали меҳнат қила олиш яъни меҳнат сифатини
ошириш аввало ишчининг маҳоратини, малакасини ошириш ва
қўшимча ўқитиш имкониятларига боғлиқдир. Бироқ бу имко-
ниятлар ҳам чекланган, чунки у қўшимча вақт ва маблағ сарфлашни
155
Бабский Е.Б., Зубков А.А. “Одам физиологияси” (Дарслик). (Раҳимов В., ва Ғуломов Т. таржимаси). - Т.:
“Медицина”, 1972. – 267 б.
156
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “К” ҳарфи. - Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат
илмий нашриёти. – 349 б.
158
(“инсон капитали”га инвестицияларни)
157
талаб қилади. Бундан
ташқари, таълимнинг бошланғич даражаси, қобилият, бўш вақт-
нинг йўқлиги ва шу кабилар ҳам чекловчи омиллар бўлиб хизмат
қилади. Шу боисдан ишчининг малака даражасидан самарали фой-
даланиш ва унинг қобилият ҳамда имкониятларини тўғри ҳисобга
олган ҳолда бандлигини таъминлаш яхши кутилган натижани олиш
имконини беради.
Шахсий потенциал.
Инсоннинг ички имкониятларини ривож-
лантириш ва ундан унумли фойдаланиш қобилияти. Шахсий
потенциал инсонни яхши яшаши, ҳаётда мувоффақиятларга эри-
шиш ва турли қийинчиликларда самарали йўл топиш имкониятини
беради. Мазкур потенциал ўз ичига ички маданият ва қизиқиш
(тиришқоқлик), масъулият, инсонларга нисбатан ҳурмат, ўзига
ишонч, меҳнатга бўлган ижобий муносабат, сарбли бўлиш, билим
ва мақсадга қатъий интилувчанлик ёки бошқача айтганда шахснинг
ижтимоий-психологик ҳолатини қамраб олади.
Турли меҳнат фаолияти билан банд бўлган инсонларда
шахсий потенциал турлича бўлишлиги мумкин (меҳнат фаолиятига
боғлиқ ҳолда). Масалан, токарлик станокида ишловчи токарчида:
қўл ва оёқ мушаклари зўриқишга чидамли ҳамда чаққон, станокни
(техникани) яхши тушуниши ва кўз билан чамалаб зарурий
миқдорларни аниқлай олиши; қурувчида: жисмонан кучли, турли
(иссиқ, совуқ) ҳаво ҳароратли шароитларда ишлай олиши,
баландликдан қўрқмаслик ва новаторлик қобилияти ва ҳ.к.
бўлишлиги зарур. Шуни қайд этиш лозимки, шахсий потенциал
инсонни келажакда қандай шахс бўлиб етишишини белгилаб
берувчи йўналиш сифатида намоён бўлади. Ушбу йўналишдан
самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириб бориш, аввало
инсоннинг таълим-тарбия ва касб-маҳорат сирларини пухта
эгалланганлик билан белгиланади.
Ишчиларнинг фаол меҳнат даражасида меҳнатга бўлган
муносабати ва малакаси меҳнатдан мамнун бўлиши орқали намоён
бўлади. Меҳнатдан мамнунликнинг ошиши инсон меҳнат қилиши
учун зарурий шароитлар яратиб интелектуал ва ҳиссий жадалликни
оширади, меҳнатдан қониқиш, ишлаб чиқариш қайтими (интен-
сивлиги)нинг ошиши ҳамда шахсий сифатларнинг ривожланишига
ижобий таъсир кўрсатади. Меҳнат самарадорлигига таъсир
157
Абдураҳмонов Қ.Х., Шоюсупова Н.Т., Бакиева И.А. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик). – Т.: “ТДИУ”,
2011. - 215 б.
159
кўрсатувчи шахсий потенциални умумлаштирган ҳолда шахснинг
ижтимоий-психологик таснифини 3.2.1-расмда ифода этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |