Меҳнат самарадорлигига таъсир кўрсатувчи ижтимоий
омилларни таъсир кўлами бўйича гуруҳланиши
146
№
Омилларнинг
таъсир кўрсатиш
кўлами бўйича
Таъсир кўрсатувчи омиллар
1.
Умумиқтисодиёт
-
Меҳнат қонунчилиги;
-
Меҳнат муносабатларини тартибга солувчи
ҳуқуқий ҳужжатлар.
2.
Ҳудудий
-
Меҳнат ресурслари билан таъминланганлик;
-
Ижтимоий инфатузилманинг ривожланганлик
даражаси;
-
Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш.
3.
Тармоқ
-
Замонавий
техника-технологияларнинг
жорий этилиши.
4.
Корхона (ишлаб
чиқариш субъекти)
-
Меҳнат шароити;
-
Кадрлар малакасини ошириб бориш, аттес-
тациядан ўтказиб туриш, меҳнат фаолияти
поғоналаридан кўтариш;
-
Меҳнат интизомини мустаҳкамлаш;
-
Ижтимоий-психологик муҳит;
-
Бошқарув тизими ва сифати;
-
Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий йўналтирил-
ганлиги;
-
Раҳбарият ва ишчилар ўртасидаги узвий
дўстона алоқа;
-
Меҳнатни моддий рағбатлантириш тизими;
-
Меҳнатни ташкил этиш даражаси;
-
Ижтимоий инфатузилманинг ривожланган-
146
Манба: Муаллиф ишланмаси.
151
лиги (тиббий ёрдам кўрсатиш, дам олиш, спорт
билан шуғулланиш, чўмилиш (зўзиш) ва овқат-
ланиш учун махсус хоналарнинг мавжудлиги
ва фаолият кўрсатиши).
5.
Иш жойи
-
Ишчининг шахсий меҳнат потенциали;
-
Иш жойи ташкил этилганлиги.
Корхона миқёси бўйича омилларнинг таъсир кўрсатиши
ишчининг меҳнат потенциалидан фойдаланиш, ривожлантириш ва
меҳнат қобилияти тикланишини таъминловчи ижтимоий-иқтисодий
элементлардан ташкил топади. Масалан, ишчининг психофизио-
логик потенциалидан фойдаланишда “меҳнат шароити”, “меҳнатни
ташкил этиш даражаси” ва “ижтимоий инфатузилмани ривож-
ланганлиги” каби омиллар таъсир кўрсатади. Ишчининг малака
потенциали “кадрлар малакасини ошириб бориш, аттестациядан
ўтказиш, меҳнат поғоналаридан кўтариш” омилига боғлиқ ҳолда
ривожланади. Шунингдек, “меҳнатни моддий рағбатлантириш”,
“ижтимоий-психологик муҳит”, “ўзаро дўстона алоқа”, “меҳнат
интизоми”, “ижтимоий йўналтирилганлик” каби омиллар ишчилар-
нинг меҳнатга бўлган муносабатини, меҳнатдан қониқиш, шахсий
потенциал ва меҳнат интенсивлиги ошишига таъсир кўрсатади.
Меҳнат самарадорлигига таъсир қилувчи ижтимоий омилга
ҳам, шунингдек техник-технологик, ташкилий ва иқтисодий омил-
ларга ҳам бирдек “бошқарув тизими ва сифати” омили бевосита
таъсир кўрсатади. Меҳнат самарадорлигини ошириш ва унга таъсир
кўрсатувчи омиллардан фойдаланиш ва ривожлантириш корхона
раҳбарияти томонидан қабул қилинаётган чораларга боғлиқдир.
Ишлаб чиқариш манбалари билан ишчи кучининг ўзаро
биргаликда ҳаракатга киришиши, ишчининг ишлаб чиқариш
жараёнига қўшилишини таъминлаб иш жойини юзага келтиради.
Иш жойида бевосита меҳнат субъектининг ҳаракат таснифи юзага
келиб, унинг меҳнат потенциали намоён бўлади, шунинг учун
индивидуал меҳнат самарадорлиги омилларини аниқлашда
ишчининг меҳнат фаолиятида меҳнат потенциалини ифода этувчи,
ундан фойдаланиш ва ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи
омилларни учта компонентга бўлган ҳолда тадқиқ қилиш муҳим
ҳисобланади. Иш жойига боғлиқ ҳолдаги меҳнат самарадорлиги
омиллари 3.2.2-жадвалда таснифи келтирилган.
152
3.2.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |