Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


биринчидан, корхоналарда меҳнат самара- дорлигига олдиндан режалаштирилган мақсадлар асосида эришиш  имконини беради;  иккинчидан



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet37/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

биринчидан,
корхоналарда меҳнат самара-
дорлигига олдиндан режалаштирилган мақсадлар асосида эришиш 
имконини беради; 
иккинчидан
,
ресурс-сарф ёндашувидан фойда-
ланиш меҳнат самарадорлигини меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлар 
тизимидан фойдаланган ҳолда баҳолаш имконини беради; 
учинчидан
,
самарадорликни баҳолаш жараёнида фойдаланилган 
услубий кўрсаткичлар меҳнат самарадорлигини таъминлашга 
хизмат қилади. 
Меҳнат самарадорлигини баҳолашда “ресурс-сарф” ва “мақ-
садга йўналтирилганлик” ёндашувларидан фойдаланиш меҳнат 
самарадорлигининг ижтимоий-иқтисодий ва иқтисодий-ишлаб 
чиқариш мезонларининг мақсад ва вазифаларини тўлиқ тушуниш 
имкони беради. 
2.2. Корхоналарда персонал фаолияти самарадорлигини 
баҳолаш тизими ва услублари 
 
Иқтисодиётнинг 
инновацион 
ривожланиши 
инсоннинг 
ташаббускор ва фаол бўлишини назарда тутади. Унинг қандай 
яшаши, ўзининг янги иқтисодий тизимга сингиб, у билан ҳамоҳанг 
бўлиб кетиши маҳоратига боғлиқ бўлади. Инсоннинг жисмоний ва 
ақлий имкониятлари, маълумотлилик даражаси ва маънавияти 
қанчалик юқори бўлса, бу нарса персонал меҳнатини баҳолашда 
шунчалик муваффақиятлироқ кечади. 
Персонал 
меҳнатини 
баҳолаш
– 
аниқ 
мақсадга 
йўналтирилган (белгиланган) меҳнат фаолиятида талаб қилинган 
меҳнат сифатини аниқлаш жараёни. Персонал меҳнатини 
баҳолашнинг асосий мақсадига эришишда меҳнат сифатини 
баҳолаш тизими муҳим аҳамиятга эгадир. 
Меҳнат сифати
- бу 
мураккаб иқтисодий категория бўлиб, товарнинг истеъмол 
қиймати, миқдори ва сифатини яратишда моддий кўринишдаги 
ишлаб 
чиқариш, 
тақсимлаш, 
айрибошлаш 
ва 
истеъмол 
жараёнларида меҳнат муносабатларини ифода этади. Меҳнат 


80 
сифатининг хусусиятлари бўлиб: аниқ меҳнат, унумдорлик, 
меҳнатнинг мураккаблиги ва маълум даражадаги моддий ашёни 
сифатли яратиш ҳисобланади. Ушбу хусусиятларнинг ҳар бири 
меҳнат нафлилигини баҳолашда алоҳида мезон ва кўрсаткичларга 
эга. Масалан, меҳнат унумдорлиги вақт бирлиги давомида ишлаб 
чиқарилган маҳсулот ҳажмини ҳисобга олади. Қанча кўп маҳсулот 
вақт бирлиги давомида ишлаб чиқарилса, шунча кўп юқори 
сифатли меҳнат ҳисобланади. Меҳнатнинг мураккаблиги меҳнат 
меъёрлари билан аниқланади. Меҳнатнинг юқори мураккаблиги 
юқори меҳнат маошлари билан баҳоланади ва бу меҳнат ҳақи 
таъриф тизимида намоён бўлади. 
Илк бор, меҳнат сифатини баҳолаш АҚШ корхоналарида 
вужудга келган ҳамда “ишга қараб баҳо бериш” деб аталган. 
Кейинчалик эса, бу усулдан фойдаланиш бошқа мамлакатларда ҳам 
урфга кирди. Собиқ маъмурий буйруқбозлик тизимида ҳам бу 
самарали усулдан фойдаланишда ўзига ҳос тажриба мавжуд бўлган, 
дастлаб саноат соҳасида (XX аср 60-йилларда) кейинчалик эса 
ишлаб чиқаришдан йироқ бўлган соҳаларда, масалан савдо-сотиқ 
соҳасида ҳам қўлланила бошланган. Шундай қилиб меҳнат 
сифатини баҳолашни турли номлар билан атай бошлашди: 
“камчиликсиз иш суръати тизими”, “меҳнат сифатини бошқариш 
тизими” (МСБТ), уни ўлчаш мақсадида эса меҳнат фаолияти 
коэффициентини ихтиро қилишди, бу ном ҳозирги кунда меҳнат 
самарадорлиги коэффициенти дея аталади (МСК). Ҳар бир корхона 
ва унинг бўлимлари ўзига хос иш фаолиятига асосланган меҳнат 
сифати кўрсаткичларини ишлаб чиқиши ва уларнинг ҳар бири ўзига 
хос маълум баҳолаш тизимига эга бўлиши, улар баллар ёки 
коэффициентлар орқали ифодаланиши мумкин. Масалан, хориж 
саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат сифати коэффи-
циентини кўтарувчи ва туширувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 
ишчиларнинг меҳнат фаолиятида меҳнат сифатини ифода этувчи 
маълумотларни кунлик ҳисобини олиб боради. Чет элда бундай 
услуб ишчиларнинг шахсий иш сифатларини ошириш ҳамда 
қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилади. 
Персонал меҳнатини баҳолашда меҳнат сифатини баҳолаш 
тизими қўйидаги мақсадларни аниқлаш учун қўлланилади: 

ишчининг шахсий имкониятларини ўрганиш; 


81 

малака ошириш ва бунга тайёрлаш орқали ишчиларни 
қўллаб-қувватлаш йўли билан уларнинг касбий маҳоратларини 
ошириш; 

касб поғоналаридан кўтарилиш ҳамда иш жойини ўзгар-
тириш; 

қўшимча ҳақ ва мукофот пулларини ташкил қилиш; 

корхона ишлаб чиқариш талабларига жавоб бера 
олмайдиган ишчиларни аниқлаш. 
Қоидага биноан, меҳнат сифатини баҳолаш тизимида бир 
қатор кўрсаткич(талаб)лардан фойдаланилади. Кўп миқдордаги 
кўрсаткичлардан фойдаланиш иш ҳисобини ҳамда уни амалда 
қўллашни қийинлаштиради. Бу кўрсаткичлар ишчилар томонидан 
қабул қилиш учун осон ва иложи борича барча иш фаолиятидаги 
ишчиларни ҳисобга олган ҳолда универсал бўлиши мақсадга 
мувофиқ. Лекин шу билан бирга улар айнан маълум фаолият тури 
учун ихтисослашганлигини ҳам ҳисобга олиш зарур. Шуни ҳам 
таъкидлаш керакки, баъзи доимий талаблар кўпгина корхоналар 
томонидан қабул қилинган: бу, маҳорат ҳамда ташаббускорлик, иш 
фаолиятидаги доимийлик (иш фаолиятидаги узлуксизлик), иш 
жараёнидаги қатъий фидоийлик, бир нечта касб кўникмаларига эга 
бўлиш, рационизаторлик, кашфиётчилик қобилиятларига эга бўлиш 
ва ҳоказо. Шу билан бирга, шароитга мослашиш, ҳамкорлик, 
ишончлилик, эҳтиёткорлик, илғорлик, меҳнат воситаларига тўғри 
муносабатда бўлиш, ўз ишини пухта билиш, техника хавфсизлик 
қоидаларига риоя қилиш каби талаблар ҳам муҳим ҳисобланади. 
Корхона ишлаб чиқариш жараёнида бундай кўрсаткич ва 
талабларни ўрнатиш ишчиларнинг психологик ҳамда физиологик 
имкониятлари, математик-статистика ва яна бир қатор омилларни 
ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 
Меҳнат сифатини баҳолаш талабларни ўрнатишда асосий 
мезонлар қўйидагилар ҳисобланади: 
1. Тақсимот (классификация); 2. Норматив билан солишти-
риш; 3. Таққослаш (икки киши ўртасида солиштириш); 4. Ёзма 
характеристика мазмунидан фойдаланиш; 5. Ҳисоб карточкала-
ридан фойдаланиш; 6. Топшириқ асосида гуруҳлаш методидан 
фойдаланиш; 7. Эркин танлов асосида методи; 8. Баҳолаш харак-
теристикалари асосида мажбурий танлов методи. 
Меҳнат сифатини баҳолаш корхонада ишчилар меҳнатини 
баҳолаш, ижобий жиҳат ва шахсий сифатларини аниқлашни акс 


82 
эттирувчи кўрсаткичларни ишлаб чиқишда фойдаланилади. Бу 
қўйидаги фоизли кўрсаткич асосида таснифланади: 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish