(1.2.4)
Бунда
: С
м.й
– мақсадга йўналтирилганлик ёндашувида
самарадорлик; Э
н
– эришилиши лозим бўлган натижа; М
н
–
мақсадли натижа.
Мақсадга йўналтирилганлик ёндашув доирасида самара-
дорликни қўйидаги кўринишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
-
ташқи самарадорлик
(корхонанинг ташқи имконият-
ларидан фойдаланиш нуқтаи назаридан самарадорлик) - уни
ҳисоблаш олдиндан режалаштирилган натижаларни бирор-бир
жараённи бажарилиши орқали олинган натижаларга нисбати
сифатида аниқланади;
-
ички самарадорлик
(корхонанинг ички имкониятларидан
фойдаланиш нуқтаи назаридан самарадорлик) - уни ҳисоблаш
минимал зарур ресурсларни фойдаланишга мўлжалланган
режаларга нисбати сифатида амалга оширилади.
АҚШ иқтисодчиси П.Друкер
72
томонидан ўзининг илмий
изланишларида самарадорликни аниқлашда
“умумий самарадор-
лик”
тушунчасини таклиф этади. Унга мувофиқ умумий сама-
радорликни ифода этишда ташқи ва ички самарадорлик натижалари
кўпайтмаси асосида аниқланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган самара-
дорлик талқинидан кенг мақсадларда (корхона, тармоқ миқёсида)
фойдаланиш мумкин, яъни нафақат иқтисодий, балки ижтимоий,
маданий ва бошқа иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш мумкин.
Самарадорликни ҳисоблашда мақсадга йўналтирилганлик ёнда-
шувидан кенг фойдаланган олим АҚШлик Гаррингтон Эмирсон
ҳисобланади. У ўзининг “Самарадорликнинг ўн икки тамойили”
номли асарида унумдорликни самарадорликнинг ўн икки
тамойилидан бири деб эътироф этади. Аммо унинг фикрича,
унумдорлик ва самарадорлик тенг кўрсаткичлар эмас. Шуни айтиш
керакки, Г.Эмирсон самарали ишлаб чиқаришнинг юқори
унумдорлигини бирламчи вазифа қилиб қўймайди
73
.
72
Питер Фердинанд Друкер (1909-2005) АҚШлик (Автрияда тўғилган) иқтисодчи олим. Бошқарув
назариясининг ривожланишида катта ҳисса қўшган атоқли олим.
73
Эмирсон Г. “Двенадцать принципов эффективности”. – М.: “Экономика”, 1992. - с. 35-36.
47
Самарадорликни ҳисоблашда мақсадга йўналтирилганлик
ёндашувини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги иқтисодчи
олимлар томонидан ҳам кенг тадқиқ этилган. Хусусан, О.Б.Ага-
бекян, Н.А.Горелов, Р.А.Винокуров ва А.Шафроновлар ушбу
ёндашувни ёқлаб чиққан. Масалан, Н.А.Горелов ва Р.А.Винокуров
томонидан “Унумдорлик фақат маҳсулот ишлаб чиқариш
фаолиятини ифода этади, ишлаб чиқариш самарадорлиги эса
мураккаб комплекс категория бўлиб, меҳнат жараёнида ишчи
кучини такрор ишлаб чиқариш тавсифи ва унумдорлик даражаси
ҳамда маҳсулот реализацияси бўйича корхонанинг мувоффақиятли
фаолияти билан белгиланади
74
” деб таъкидлайди. Шунингдек, ғарб
иқтисодчи олими Д.Джоббер ҳам шу масала юзасидан ўз фикрини
билдирган. У самарадорлик ва унумдорликни қўйидагича тасниф-
лайди: “унумдорлик ишлаб чиқариш корхонаси томонидан
тежамкорлик асосида маҳсулот ишлаб чиқариш билан белгиланади
ва самарадорлик эса зарур бўлган нарсани яратиш қобилиятидир”
75
.
Бизнинг фикримизча, унумдорлик ва самарадорликнинг
моҳиятини ёритиб беришда Қ.Х.Абдураҳмоновнинг қарашлари
анча ўринлидир. Унинг фикрича, “унумдорликни ҳисоблаш
усуллари ишлаб чиқариш самарадорлиги билан етарли даражада
мос келади ва бунга у кенг мослаштирилган: бунда меҳнат
натижалари фақат меҳнат сарфи билангина эмас, балки ресурслар
бўйича ҳамма турдаги сарфларнинг ўзаро нисбати қиймат шаклида
аниқланади”
76
.
Юқорида келтирилган фикрлардан шундай хулоса қилишимиз
мумкинки, самарадорликни баҳолашда мақсадга йўналтирилганлик
ёндашуви ресурс-сарф ёндашувидан кескин фарқ қилиб меҳнат
самарадорлигини баҳолаш имкониятини кенгайтиради. Унга асосан
максимал унумдорлик – меҳнат самарадорлигини ягона параметри
бўлмасдан, меҳнат самарадорлигини ижтимоий, иқтисодий ва
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан таснифлайди.
Шу нуқтаи назардан меҳнат самарадорлиги кўрсаткичларидан
фойдаланиш кўлами кенгаяди. Ресурс-сарф ёндашувидан фарқли
мазкур ёндашув нафақат ишлаб чиқариш тармоғида меҳнат сама-
радорлигини баҳолаш, балки ноишлаб чиқариш тармоғида меҳнат
самарадорлигига ҳам баҳо бериш имконини беради. Умуман,
74
Горелов М.А., Винокуров Р.А. “Экономика труда”. – СПб.: “Питер”, 2004. – с. 64-65.
75
Джоббер Д. “Принципы и практика маркентинга”. Пер. анг. - М: Издательский дом “Вильянс”, 2000. - с.
22.
76
Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик). – Т.: “Меҳнат”, 2004. – 273-274 б.
48
юқорида таъкидланган ёндашувларни таққослама хусусияти
қўйидаги 1.2.3-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |