3.1.2-расм. Қашқадарё вилоят йирик саноат тармоғида
маҳсулот ишлаб чиқариш натижалари ва меҳнат ҳақининг
ўзгариш динамикаси
3.1.2-расмда ифодаланган диаграммага мувофиқ йирик саноат
тармоғида меҳнат унумдорлиги даражаси 2013 йилда 2012 йилга
нисбатан 8,45 фоизга ошган бўлса, 2014 йилда 1,36 фоизга
пасайган, ҳолбуки 2012 йилда бу кўрсаткич 24,9 фоизни ташкил
этган эди. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 2012 йилда 2011 йилга
нисбатан 142,4 фоизга, 2013 йилда 121,1 фоиз, 2014 йилда 112,7
фоиз ва 2015 йилда 114,6 фоизга ошган.
Бизнинг фикримизча меҳнат ҳақининг иқтисодий омил сифа-
тида меҳнат самарадорлиги ошишига таъсир кўрсатишида, аввало
самарадорлик кўрсаткичлари ошишини таъминловчи инсон меҳ-
натидан самарали ва интенсив фойдаланишда намоён бўлади. Кенг
маънода, ишчининг ўз меҳнат фаолияти натижаси сифатида ола-
диган меҳнат ҳақи, моддий ва маънавий рағбатлантиришдан қони-
қишни ҳис қилиши келгусида меҳнат самарадорлиги ошишига
замин яратади. Дарҳақиқат, ишчиларнинг кўп қисми ўз меҳнатидан
қониқишни ҳис қилиб меҳнат фаолиятини олиб бориши, бу пиро-
вардида ижтимоий-иқтисодий меҳнат самарадорлиги ва иқтисодий-
ишлаб чиқариш меҳнат самарадорлиги кўрсаткичининг ошишини
таъминлайди.
Меҳнатга адолатли меҳнат ҳақи, ишлаб чиқаришга қўшган
ҳиссасини ҳисобга олиш ҳамда истеъмол сарфини қондириш дара-
жасидаги ижтимоий меъёр инсоннинг меҳнат қилишида виждонан
самарали фаолият кўрсатишига хизмат кўрсатиб меҳнат мотива-
146
циясини оширади, пировардида мавжуд меҳнат потенциалини иш-
лаб чиқаришга тўлиқ ўзлаштирилишига эришиш имконини беради.
3.2. Меҳнат самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи
ижтимоий омиллар
Инсон меҳнатидан самарали фойдаланишда унинг меҳнат
имкониятларига (потенциялига) ёки бошқача қилиб таснифлаганда,
ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат субъекти сифатида намоён
бўладиган инсон меҳнат самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар
гуруҳи ижтимоий омилларни ташкил этади.
Ишлаб чиқаришда меҳнат самарадорлигига таъсир кўрсатуви
ижтимоий омилларни ўз илмий изланишларида тадқиқ қилган Рус
олими Г.Э.Слезенгернинг эътироф этишича, ижтимоий омиллар
ўзида 3 та муҳим тавсифни: “персоналнинг сифат даражасини,
ишчиларнинг меҳнатга бўлган муносабатини ва ижтимоий меҳнат
шароитини”
142
ифода этади. Меҳнат самарадорлиги ўзгаришига
таъсир кўрсатувчи персоналнинг сифат даражаси бевосита ишчи-
хизматчиларнинг малака даражаси ошишига боғлиқ бўлади. Ишчи-
хизматчилар малака даражасининг ошиши ишчиларнинг меҳнат
сифати ошишида намоён бўлади. Меҳнат сифати ишчининг меҳнат
самарадорлигига асосланади ва меҳнат интенсивлиги ҳамда ресурс-
лардан унумли фойдаланиш имкониятларини намоён этади. Шу
асосида маҳсулот сифатининг ошиши (бу меҳнат самарадорлигида
намоён бўлади) ёки меҳнат сифати ўзгаришсиз ҳолатида талаб
қилинган ишчилар сонининг қисқариши содир бўлса, бу меҳнат
самарадорлигининг ошишини ифодалайди.
Ишчи-ходимларнинг меҳнатга бўлган муносабати, меҳнат
жараёнида ўзининг меҳнатдаги ҳатти-ҳаракати билан намоён бўла-
диган меҳнат интизоми, иш вақтидан фойдаланиш, меҳнат интен-
сивлиги, корхона ва ишчилар жамоасига нисбатан илиқ (ижобий)
муносабати билан ифодалайди. Ушбу омилларнинг меҳнат самара-
дорлиги ва унумдорлигига таъсир кўрсатиши инсон омилига боғ-
лиқ ҳолда унумсиз юқотиладиган иш вақти сарфининг қисқариши,
иш ҳажмининг ошиши (меҳнат ресурсларининг ўзгаришсиз ҳола-
тида), корхона ҳаётида ишчининг рационализаторлик ва ижодий
меҳнатдаги иштирок этиш даражаси билан белгиланиши мумкин.
142
Слезингер Г.Э. “Труд в условиях рыночной экономики” (Учебное пособие). - М.: “ИНФРА-М”, 1996.
147
Ижтимоий меҳнат шароити меҳнат жараёнида меҳнат ҳавф-
сизлиги даражасини, меҳнат ва дам олиш (таътил) тартибини,
жамоада ижтимоий-психологик муҳитни, ноқулай меҳнат шароит
таъсири ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда
ижтимоий хизматлардан фойдаланишни кўзда тутади. Ижтимоий
меҳнат шароитининг меҳнат самарадорлиги ва унумдорлиги ўзга-
ришида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик оқибатида йўқотиладиган
иш вақтининг йўқотилишида, ижтимоий меҳнат зиддиятларида,
меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, меҳнат шароит-
ларини яхшилаш ва ижтимоий тўловлари (меҳнат шароити нати-
жасида етказилган зарар учун компенсация) сарфларда ифодаланади.
Буларнинг барчаси маҳсулот ишлаб чиқаришда меҳнат ресурс-
лари сарфлари ёки ишчи-хизматчиларнинг меҳнат потенциалида
ҳисобга олинади. Меҳнат потенциали тушунчасига иқтисодий ада-
биётларда тор ва кенг қамровдаги қарашлар учрайди. Тор доирада
ходим (ишчи) потенциали
143
, ходимнинг маълум бир вақтда зим-
масидаги юмушни бажариши мумкин бўлган жисмоний ва интел-
лектуал қобилияти
144
сифатида ва кенг маънода, Қ.Х.Абдураҳмонов
томонидан: “меҳнатга қобилиятли аҳолининг меҳнат қилиш қоби-
лиятининг ялпи имкониятлари сифати
145
” ёки жамият потенциалига
нисбатан олиб қаралади. Меҳнат потенциали моҳиятининг шакл-
ланиши, миқдорий баҳолаш, сифатий ва самарали фойдаланишни
ифодаловчи компонентлар қўшилувидан ташкил топади.
Бизнинг фикримизча, ходимнинг меҳнат потенциали – меҳнат
фаолиятида бажара олишга қурби етадиган меҳнат қобилияти.
Ходимнинг меҳнат соҳасидаги ресурс имконияти. Меҳнат потен-
циали инсон потенциалининг бир бўлагидир, чунки у фақат меҳнат
соҳасидаги имкониятни тавсифлайди. Меҳнат потенциали ишчи-
нинг малака даражаси, билими, савияси, иш тажрибаси ва имко-
ниятларини ўзида ифода этади. Инсонларнинг табиати турлича
бўлганлиги боис уларнинг меҳнат потенциали ҳам турличадир. Бу
бир қанча омилларга боғлиқ. Бири ўта тажрибали бўлса, иккинчиси,
ўта малакали мутахассис бўлиши мумкин. Учинчиси, замонавий
билимларга эга бўлган киши бўлса, тўртинчи тоифадагиси ўзига,
жамоага ва жамиятга ҳам бефарқ бўлиши мумкин. Шу туфайли, бир
143
Андреев С.В. “Кадровый потенциал и проблемы занятости в условиях перехода России к рыночным
отношениям”. – М.: “Институт социологии РАН”, 1997. – с. 64.
144
Ирматова З.Б. “Меҳнат салоҳияти ва ресурслари тушунчалари – улардан иқтисодий таҳлилда тўғри
фойдаланиш зарурияти”. “Бизнес эксперт” журнали. №5(89) – 2015.
145
Абдурахмонов К.Х., Абдуллаев А.М., Дадабаев Ш.Х. “Региональная экономика и управление”. Учебник.
// Под ред. Акад. С.С. Гулямова. – Т.: Изд-во. “Fan va texnologiya”, 2007. – с. 228.
148
киши маълум бир вақт бирлигида жуда кўп моддий неъмат ёки
бошқа меҳнат натижасини яратиши мумкин, иккинчиси эса шу
муддатда биринчи шахсга нисбатан оз ёки аксинча кўп нарса
яратиши мумкин. Демак, кишиларнинг меҳнат потенциали улар-
нинг турли ҳажмда яратувчанлик қобилиятини белгилайди.
Инсон меҳнат потенциалини ўзаро боғлиқ ҳолдаги 3 та
компонентга: психофизиологик потенциал (қобилият, соғлиқ,
серғайратлик, серҳаракатлик, бардошлилик, асаб тизими), малака
потенциали (махсус ва меҳнатга оид билим ҳамда кўникмаларга эга
бўлиш, уни қўллай олиш, меҳнат сифатини ўзгартира олишлик) ва
шахсий потенциал (фуқаролик позицияси, вазиятни идроклай олиш,
тўғри ва зарурий қарорни қабул қила олиш, ташкилотчилик,
ижодий ёндаша олишлик) бўлиш мумкин.
Мазкур меҳнат потенциали компонентлари бир-бири билан
ўзаро алоқа ва боғлиқликда амал қилади. Масалан, ишчининг юқо-
ри малакага эга бўлишлиги шахсий потенциалга таъсир кўрсатиб,
меҳнатга масъулият билан ва виждонан ёндашишни таъминлайди.
Бошқа томондан, ишчининг меҳнатга бўлган ижобий муносабати ўз
меҳнат малакасини янада ошириб боришга, фаолиятидаги сир-
асрорларни пухта эгаллаш ва самарали меҳнат қилишга ундайди.
Инсоннинг меҳнат потенциали юқори даражада ривожланган
даврда меҳнат самарадорлигига таъсир қилувчи ижтимоий омил
сифатида намоён бўлади. Бироқ, ишчининг меҳнат потенциали
юқори даражада бўлса ҳам меҳнат самарадорлиги ошиши мум-
кинлигини кафолатламайди. Бу албатта, мавжуд потенциални
ишлаб чиқариш жараёнида қандай фойдаланилаётганлигига боғ-
лиқдир. Қанчалик кўп инсоннинг билими, қобилияти, тажрибаси
қўлланилса шу даражада меҳнатнинг ишлаб чиқаришдаги қайтими
юқори бўлади. Ишчининг ўз шахсий потенциалини ишлаб чиқариш
жараёнида намоён қилиш шароити мавжуд бўлса бу меҳнат
самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Шундай экан, меҳнат
самарадорлиги нафақат ишчининг меҳнат потенциалига балки уни
шакллантириш, ундан фойдаланиш даражаси ва шароитига ҳам
боғлиқ бўлиб, бу албатта ишлаб чиқариш жараёнида ишчи кучига
миқдор ва сифат жиҳатдан қўйилаётган талаблардан келиб чиқади.
Меҳнат потенциалини шакллантириш, фойдаланиш, ривож-
лантириш ва меҳнат қобилиятини қайта тиклаш турли ижтимоий
босқичларда вужудга келади. Фойдаланиш ва ривожланиш инсон-
ларнинг меҳнат фаолиятлари жараёнида юзага келса, шакллан-
149
тириш ва қайта тиклаш оила хўжалигида, таълим тизимида, кадрлар
малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш босқичларида шаклланади:
яхши хулқ-атвор, меҳнатсевар, замон талабларига жавоб берадиган
билимли этиб тарбияланади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими,
соғломлаштириш, спорт мажмуалари, маданият уйлари ва бошқа
дам олиш масканларида меҳнат қобилияти қайта тикланади.
Меҳнат потенциалига таъсир кўрсатувчи ижтимоий босқичлар
меҳнат самарадорлигига таъсир кўрсатувчи ижтимоий омиллар
сифатида намоён бўлади.
Ижтимоий босқичларнинг меҳнат потенциалига самарали
таъсир кўрсатиши, биринчидан, умумий таркиб топган тизим ва
тизим ости бўйича, иккинчидан, тизим ва тизим ости ривожланиши
ҳамда сифат даражаси бўйича ифодаланади. Меҳнат самара-
дорлигига таъсир қилувчи ижтимоий омилларни яхлит бир тизимга
киритган ҳолда тадқиқ қилиш имкони мавжуд эмас, сабаби ушбу
омилларга турли шароит, ҳолатдаги гуруҳ омилларнинг таъсир
кўрсатиши натижасида самарадорликнинг кўлами ва даражаси
кутилган натижани бермаслиги мумкин.
Ижтимоий омилларни меҳнат самарадорлигига таъсир кўрса-
тиш кўлами бўйича умумиқтисодиёт, ҳудудий, тармоқ, корхона ва
иш жойи бўйича гуруҳларга бўлган ҳолда таҳлил қилиш, бизнинг
фикримизча ушбу омилларни кенгроқ тушуниш имконини беради
(3.2.1-жадвал). Бундай ёндашув, биринчидан, жамоа ва индивидуал
меҳнат самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни ажратиб
олиш, иккинчидан, меҳнат самарадорлигининг ижтимоий кўрсат-
кичлар тизимини, ахборот олиш манбалари ва уни таҳлил қилиш
методларини ишлаб чиқиш учун муҳимдир.
Ижтимоий омилларнинг умумиқтисодиёт бўйича таъсир
кўрсатиши, аввало мамлакатда меҳнат муносабатларини тартибга
солувчи қонун ва бошқа норматив ҳужжатлардан ташкил топади.
Бошқа томондан, меҳнатга бўлган муносабат, меҳнат интенсив-
лигини ошириш, меҳнат ресурслари бандлигини оширишга қара-
тилган сиёсатдан иборатдир.
Ҳудудий жиҳатдан таъсир кўрсатишида, ҳудуднинг меҳнат
ресурслари билан мутаносиб таъминланганлиги ва улардан сама-
рали фойдаланиш, ижтимоий инфратузилманинг ривожланган-
лигига боғлиқдир. Бунда ишчи кучи миграцияси, ижтимоий
муассасалар фаолияти ривожланганлиги, малакали кадрларнинг
150
мавжудлиги, уларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ошириш ҳамда
уларнинг меҳнатидан унумли фойдаланилишидан иборатдир.
Тармоқ миқёси бўйича ижтимоий омилларнинг таъсир кўрса-
тишида янги замонавий техника-технологияларнинг жорий эти-
лишида ўз ифодасини топади. Маълумки, тармоққа замонавий
техника-технология ютуқларини жорий этилиши инсон меҳнат-
ининг қисқаришига, малакали кадрларга бўлган талабнинг оши-
шига, ишлаб чиқариш омилларининг нобутгарчилиги камайишига,
маҳсулот сифати ва миқдори ҳамда меҳнат интенсивлигининг
ошишига таъсир кўрсатади.
3.2.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |