3.1.3-жадвал
Қашқадарё вилоят йирик саноат тармоқларида ўртача ойлик
меҳнат ҳақи миқдори (минг сўм ҳисобида)
137
№
Тармоқ
мансублиги
Йиллар
2015
йилда
2014
йилга
нисбатан,
% да
2011
2012
2013
2014
2015
1. Электрэнергетика 509,8 676,7
841,9
942,2 1178,0
125,0
2.
Ёқилғи саноати 871,0 1253,4 1459,9 1611,7 1768,5
109,7
3.
Металлургия
559,9 664,5
739,0
811,4
929,1
114,5
4.
Кимё ва нефт
кимё саноати
602,7 693,9
857,7
958,1 1114,4
116,3
5.
Машинасозлик ва
металнии қайта
ишлаш саноати
865,7 1255,8 1440,9 1736,0 1874,8
108,0
6.
Ўрмон, ёғочни
қайта ишлаш ва
қоғоз саноати
-
-
-
-
-
-
7.
Қурилиш мате-
риаллари саноати
242,3 347,3
390,3
-
-
-
137
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2010-2015 йиллардаги бюллетен
тўпламларидан муаллиф ҳисоб-китоби.
137
8.
Енгил саноат
247,1 292,7
408,7
452,6
503,5
111,2
9.
Озиқ-овқат
саноати
228,0 292,3
481,7
657,1
630,5
96,0
10.
Бошқалар
232,5 528,3
671,0
625,4
736,0
117,7
Йирик саноат
тармоқларида
ўртача ойлик
меҳнат ҳақи
590,3 840,8 1017,8 1147,6 1314,6
114,6
Мазкур 3.1.3-жадвал маълумотидан кўриш мумкинки, саноат
тармоқларида ўртача ойлик меҳнат ҳақлари йиллар давомида ошиб
бориш тенденциясига эга бўлган. Электрэнергетика саноатида
ўртача ойлик меҳнат ҳақи 2012 йилда ўтган 2011 йилга нисбатан
132,7 фоизга, 2013 йилда 124, 4 фоиз, 2014 йилда 111,9 фоиз ва
2015 йилда 125 фоизга ошган бўлса, тармоқда сўнгги 5 йил ичида
ойлик меҳнат ҳақи миқдори 2,3 мартага кўпайган. Таҳлил
этилаётган даврларга мос равишда меҳнат ҳақи даражаси ёқилғи
саноатида 2012 йилда 143,9 фоизга, 2013 йилда 116,5 фоиз, 2014
йилда 110,4 фоиз, 2015 йилда 109,7 фоизга ва умумий ҳолда 2
баробарга, металлургия саноатида 1,7 мартага, кимё ва нефт кимё
саноатида 1,9 марта, машинасозлик ва металнии қайта ишлаш
саноатида 2,2 марта, енгил саноатда 2 марта, озиқ-овқат саноатида
2,8 марта ва бошқа саноат тармоқларида 3,2 марта ошган.
Қашқадарё вилоят йирик саноат тармоқларида банд бўлган
ишчиларнинг 52,4 фоизи ёки 19258 таси (2.1.4-жадвал) ёқилғи
саноатида меҳнат қилаётганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ушбу
ишчиларнинг меҳнат ҳақи бошқа саноат тармоғидаги ишчилар-
никидан ўрта ҳисобда 1,8-2 баробар юқоридир. Масалан, электр-
энергетика саноатидан 1,5 марта, металлургия саноати 1,9 марта,
кимё ва нефт кимё саноати 1,6 марта, енгил саноат 3,5 марта, озиқ-
овқат саноати 2,8 марта ва бошқалардан 2,4 марта юқори меҳнатга
ҳақ тўланади.
Меҳнат ҳақи ёрдамида зарурий истеъмолни қондира олиш,
инсонни янада самарали меҳнат қилишга ва меҳнат масъулиятини
ошириш имконини беради. Бу албатта, меҳнат самарадорлигини
оширишдаги иқтисодий ҳолатларни қўйида келтирилган 3.1.1-расм
динамикаси орқали кўриш мумкин. Вилоят ёқилғи ва енгил саноат
тармоқларидаги ойлик меҳнат ҳақи даражаси минимал истеъмол
саватчасига (энг кам ойлик меҳнат ҳақи) нисбатан 13,6 ва 3,9 марта
ҳамда умумсаноат тармоғида бу кўрсаткич 10,3 мартага кўпни
138
ташкил этган (3.1.3-жадвал, 2015 йил). Саноат тармоғидаги ижобий
меҳнат ҳақи тенденцияси умумиқтисодиёт тармоқлардаги ўртача
меҳнат ҳақи миқдорига нисбатан катта фарқни ташкил этмаган.
Қўйида келтирилган 3.1.1-расмда умумсаноат тармоғидаги
ўртача ойлик меҳнат ҳақи, ёқилғи ва енгил саноат тармоқларидаги
ойлик меҳнат ҳақи, вилоят иқтисодиёт тармоқларидаги ўртача
ойлик меҳнат ҳақи миқдорини минимал ойлик меҳнат ҳақига
нисбатан таққослама даражаси сўмда ифода этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |