Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


III-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТ



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet64/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

III-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ОМИЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ 
 
3.1. Корхоналарда меҳнат самарадорлигини оширишга таъсир 
этувчи иқтисодий омиллар 
Корхоналарда меҳнат самарадорлигига таъсир кўрсатувчи 
омилларни аниқлаш ва таъсир даражасини тадқиқ қилиш асосида 
самарадорликни ошириш бугунги иқтисодиёт фанининг олдида 
турган муҳим вазифа ҳисобланади. Шу боисдан, меҳнат самара-
дорлигига таъсир этувчи ижтимоий-иқтисодий омилларни тадқиқ 
қиламиз. Меҳнат самарадорлигининг ошишига таъсир этувчи 
ижтимоий-иқтисодий омилларни кўриб чиқишдан олдин, омил 
тушунчасига аниқлик киритиш мақсадга мувофиқдир. 
Омил
– бу 
сабаб, ривожланиш жараёнини, унинг алоҳида ҳусусияти ва ҳолати-
ни бошқарувчи куч. Ишлаб чиқариш соҳасида омил – маълум бир 
объектив ҳолат ёки жараённинг таъсирида ишлаб чиқариш 
самарадорлиги даражаси ўзгаришини англатади. Омилларнинг 
алоҳида ҳусусияти шундаки, уларнинг ҳаракати замон ва макондан 
қатъий назар ўз давомийлигини сақлаб қолади. Улар ҳар доим ҳар 
қандай вазиятда, ўрганилаётган субъектнинг ҳажмидан қатъий 
назар, ҳоҳ умумиқтисодиёт, ҳоҳ тармоқлараро, ёки корхона ва 
бўлимлар даражасида бўлсин ўз долзарблигини йўқотмайди. 
Меҳнат самарадорлигининг ўсиш заҳираларини омиллардан 
фарқлаш лозим, чунки уларнинг ҳар иккиси ҳам меҳнат унумдор-
лигига сабаб бўлиши мумкин. Заҳиралар одатда омиллардан 
тўлақонли фойдаланиш имконини яратади
130
. Омиллардан фарқли 
ўлароқ заҳиралар доимий эмас ва улар барҳам топиши мумкин, 
шунга боғлиқ ҳолда меҳнат самарадорлигининг кейинги тараққиёти 
ҳам имконсиз бўлади. Қолаверса, меҳнат самарадорлигини таъмин-
лашга қодир заҳиралар ҳар қандай субъектда ҳам бўлавермаслиги 
мумкин. Масалан, баъзи корхона ва тармоқларда ортиқча бандлик 
кузатилса, баъзиларида эса ходимлар миқдори кераклигича ижобий 
тақсимланган бўлиши мумкин. 
Меҳнат самарадорлиги ошишига таъсир кўрсатувчи омиллар-
ни тадқиқ қилишда турли олимлар турлича ёндашадилар, масалан, 
Қ.Х.Абдураҳмонов томонидан “...фан-техника тараққиётининг авж 
130
Адамчук В. В., Ромашов О. В., Сорокина М. Е. “Экономика и социология труда: учебник для вузов” – М.: 
“ЮНИТИ”, 1999. - с. 156. 


131 
олиши, ишлаб чиқариш (техника, технология) моддий асосининг 
таъминлашуви ва хилма-хил, кўп ҳолларда эса анча мураккаб 
ташкилий тадбирларнинг амалга оширилиши ўз-ўзидан содир 
бўлмайди, балки фақат ижтимоий ишлаб чиқариш иштирокчилари 
бўлган инсонларнинг фаол меҳнат фаолияти натижасидагина содир 
бўлади. Бу меҳнат фаолиятининг ҳаракатлантирувчи кучи – муайян 
натижани қўлга киритишга бўлган қизиқишдир, у ўз навбатида 
ишлаб чиқариш иштирокчилари бўлган инсонларнинг моддий ва 
маънавий эҳтиёжларини қондириш имкони беради”
131
, З.Б.Ирма-
това томонидан “

ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация 
қилиш эвазига уни автоматлаштириш ва механизациялаштириш, 
инновациялар ҳисобига янги машина ва технологияларни жорий 
қилиш, ишлаётган дастгоҳларни замонавийлаштириш, дастгоҳлар-
дан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни диверсификация 
қилиш, унда меҳнатни илмий тарзда ташкил этишни яхшилаш, иш 
вақтидаги йўқотишларни бартараф қилиш, хориждаги ва ўзимиз-
даги синалган илғор ишлаб чиқариш тажрибаларидан фойдаланиш, 
меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тизимини тўғри 
ташкил қилиш”
132
, Л.А.Костин томонидан, “...кадрларнинг билими, 
маданий-техник ва профессионал даражаси ҳамда меҳнат 
интизомининг ошишига боғлиқдир”
133
деб таъкидлаб ўтишган. 
Меҳнат самарадорлигига таъсир қилувчи ижтимоий ва 
иқтисодий омилларни бирма-бир қайд этиб ўтиш орқали, бизнинг 
фикримизча ушбу омилларни тўлиқ таъсир доирасини ифода этиб 
бўлмасдан, балки меҳнат самарадорлигига таъсир этувчи икки-
ламчи омилларни бирламчи омиллар сирасида қайд этиб ўтиш каби 
хатоликка йўл қўйиш мумкин. Бундай жиддий хатоликка йўл 
қўймаслик учун омилларнинг моҳияти ва таъсир доирасини чуқур 
таҳлил қилиш орқали, сўнг уларни таъсир доираси бўйича 
синфларга бўлиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Шуни қайд этиб ўтиш 
лозимки, ижтимоий ва иқтисодий омилларни таҳлил қилишда 
самарадорликка таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар гуруҳи билан 
боғлиқ ҳолда, ўзаро тўлдирувчи ҳамда гуруҳ омиллари ижтимоий-
иқтисодий омил сифатида намоён бўлишлиги мумкин. Масалан, 
меҳнат самарадорлигига бевосита меҳнат предметлари, ишлаб 
131
Абдураҳмонов Қ.Х., ва бошқалар. “Меҳнат иқтисодиёти ва социалогияси” (Дарслик). - Т.: “Ўқитувчи”, 
2001. - 300 б. 
132
Ирматова З.Б. “Корхоналарда меҳнат унумдорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни аниқлашни 
такомиллаштириш йўллари”. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, 
январь-февраль, 2015.
133
Костин Л.А. “Производительность труда и техничиские прогресс”. – М.: “Экономика”, 1974. – с. 255. 


132 
чиқаришдаги технологик даража, меҳнат шароити ва меҳнатдан 
мамнун бўлиш орқали таъсир қилувчи омиллар техник-технологик 
омилларни ташкил этади. Ушбу омиллар билвосита меҳнат самара-
дорлигига таъсир қилувчи ижтимоий ва иқтисодий омилларни 
ўзида ҳам ифода этади. Ташкилий омиллар (меҳнат тақсимоти ва 
кооперацияси, иш жойларини ташкил этиш, ишлаб чиқариш 
ривожланишини таъминлаш) меҳнат самарадорлигига бевосита 
ишчи кучи ва иш вақтидан фойдаланишда таъсир кўрсатади. Бошқа 
томондан, меҳнатни ташкил қилиш ва ишлаб чиқариш даражаси 
муҳим ижтимоий-иқтисодий омилга таъсир кўрсатиб, меҳнат 
шароити ва меҳнат тартиби ҳамда унинг турли вақт оралиқларида 
интенсивлигини, меҳнат оғирлиғининг бир меъёрда тақсимланган-
лиги, ҳақиқатда иш куни ва ҳафтасининг давомийлигини белгилаб 
бериб, бу инсоннинг меҳнатга қобилиятлилигини, меҳнатга бўлган 
муносабатини, технологик ва меҳнат тартибларига амал қилишини 
намоён этади. 
Меҳнат самарадорлигига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-иқти-
содий омилларни таъсир доираси ва моҳиятини чуқурроқ аниқлаш 
учун омилларни алоҳида иқтисодий ва ижтимоий гуруҳларга 
бўлган ҳолда тадқиқ этамиз. Меҳнат самарадорлигига меҳнатни 
рағбатлантириш тизими орқали таъсир кўрсатиш иқтисодий 
омилни юзага келтиради. 
Меҳнат самарадорлигининг ошишига бирламчи омил бўлиб, 
ишчининг истеъмол сарфларини (эҳтиёжини) қоплаш ва сарфлан-
ган кучни қайта ҳосил қилишдаги ижтимоий-иқтисодий имконият-
ларининг ошиши ҳисобланади. Инсоннинг табиий хусусиятидан 
келиб чиқиб истеъмол сарфини моддий ва ижтимоийга бўлиш 
мумкин. Ўз эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида индиви-
дуал ишчи кучи сифатида меҳнат фаолиятини олиб боради. Эҳтиёж 
ва уни қондириш бўйича ҳаракат қилишга ундовчи куч ўзаро 
боғлиқликда қўйидагича намоён бўлади. Шахс эҳтиёжлари меҳнат 
фаолиятида самарали меҳнат қилиш эвазига қондирилса, унда меҳ-
нат қилишга тўртки юзага келади. Бу албатта меҳнат мотива-
циясини юзага келтириб, ишчининг меҳнатга бўлган муносабатини 
намоён этади.
Инсоннинг истеъмол сарфлари учун зарур бўладиган молия-
вий манбаларнинг минимал миқдори кўрсаткичини белгилашда энг 


133 
кам ойлик меҳнат ҳақини асос сифатида олиш мақсадга муво-
фиқдир
134
(3.1.1-жадвал). 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish