Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet74/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

Иш жойини ташкил этиш 
(ранглар таъсири, ёритилганлик, 
ҳаво ҳарорати)
. Инсоннинг психофизиологик хусусиятларидан 
келиб чиққан ҳолда нормал меҳнат қилишлиги учун ишлаб 
чиқариш жараёнида яратилган шароит ва қулайликлар ҳолати. 
Инсон пайдо бўлибдики оламни турли ранглар ўраб туради, 
ушбу ранглар инсон организмига, нерв ва олий асаб тизимига 
бевосита таъсир кўрсатади. Ранглар инсон организмининг психо-
физиологик ҳолатини шакллантиришга фаол таъсир кўрсатади. Бу 
ранглар биринчи навбатда вегетатив нерв тизимига таъсир кўр-
сатади. Олиб борилган тадқиқотларимиз натижасида аниқландики, 
рангларнинг вегетатив нерв тизимига таъсир кўрсатиши оқибатида 
инсонларда рангларни ажрата олиш қобилияти ўзгаради. Рангнинг 
вегетатив нерв тизими фаолиятига боғлиқлиги инсон организмини 
актив ёки пассив ҳолатини таъминлаш имконини беради. Шундан 
тушуниш мумкинки, рангларнинг инсон психофизиологик ҳолатига 
таъсир кўрсатишдаги аҳамияти намоён бўлади. 
Рангнинг инсонга таъсир кўрсатишини кенгроқ тушуниш учун 
табиатда кенг учрайдиган рангларни физиологик ва психологик 
таъсир кўрсатиш ҳолатларини қўйида тадқиқ қиламиз. 
Ранглар инсон организмида физиологик ўзгаришларни юзага 
келтирса физиологик таъсир кўрсатган ҳисобланади. Масалан, 
қизил, туқ сариқ, сариқ ва яшил ранглар инсоннинг бутун 
организмини мушаклар, нерв ва нафас олиш тизимини ҳамда 
интелектуал салоҳиятни оширади. Мовий, кук ва қора ранглар 
мушак зуриқишини камайтирувчи (тинчлантирувчи) ҳисобланади. 
Бизнинг фикримизча, ишлаб чиқариш объектларида меҳнат 
шароитлари ҳавфли бўлган ҳудудларни сариқ ва қора рангда бўяш 
яхши самара беради. 
Инсонлар ижтимоий маданий ва эстетик жиҳатдан рангларни 
кўриб ажратиши рангларнниг инсон организмига психологик 
таъсир кўрсатиш ҳолатини намоён этади. Рангларни инсонлар 
турлича рангларда қабул қилиши ва таъсир кўрсатиши мумкин, бу 
албатта ижтимоий-маданий ва бошқа омиллар натижасида содир 
бўлади. Рангларнинг инсон психологиясига таъсир кўрсатишида 
149
Абдурахмонов О.К. “Методическое обеспечение выбора мероптиятий по улучшению условий и охраны 
труда на промышленном предприятии”. “Двадцать четвертые международные Плехановские чтения”. - М., 
2011. – с. 60. 


154 
рангнинг хоссаси (таркиби) муҳим ҳисобланади ва у соф, ёрқин, 
шаклий, моддий кўринишда ва унинг жойлашган ўрни бўйича ҳам 
аҳамиятлидир. Таъсир кўрсатиш ва қабул қилишни рангнинг 
хоссаси бўйича субъектив равишда жамоа ва индивидуал 
омилларга бўлиш мумкин. Миллий анъаналар ва урф одатларга 
боғлиқ бўлган рангларнинг хоссалари жамоа омилларини ташкил 
қилади. Индивидуал омилларга жинс, ёш, маданий савия, маълу-
мот, меҳнат фаолияти ва руҳий ҳолат таъсир кўрсатади. 
Рангларнинг ишчилар меҳнат фаолиятига таъсирини ўрганиш 
мақсадида, саноат таркибидаги юқори қўшимча қийматга эга 
бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик 
саноат корхоналарида олиб борилган кузатув ва тадқиқотларимиз 
натижасида рангларнинг инсон психофизиологик ҳолатларга 
салбий таъсирини камайтириш, улардан фойдаланган ҳолда меҳнат 
самарадорлигини ошириш имкониятлари аниқланди. Юқори 
ҳарорат ва шовқин таъсиридаги ишлаб чиқариш жараёнларида кўк 
ва мовий ранглар билан бино ва ускуналарни бўяш яхши натижа 
бериши, қизил ва сариқ рангларни ишлаб чиқаришда камроқ 
ишлатган мақбулллиги, ушбу ранглар инсон меҳнат фаолиятини 
қисқа муддатларга ошириши ва сўнг тезда толиқтириб қўйиши 
тажрибаларимизда аниқланди. Бироқ бино ва ускуналарни бир хил 
рангда бўлиши инсон асаб тизимининг бўзилишига таъсир 
кўрсатади. Агар турли хил ранглардан фойдаланилган бўлса, унда 
очиқ кул рангдан кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Доимий меҳнат билан банд бўладиган ишчилар цехида ишлаб 
чиқариш жараёнига боғлиқ бўлган деворий расмлар (жўшқин 
меҳнат фаолияти, тайёр маҳсулотлар, корхонанинг эришган нати-
жалари, техника хавфсизлиги қоидалари) ишчиларнинг меҳнатга 
бўлган руҳий ҳолатини оширади. Ишлаб чиқариш жараёнига 
боғлиқ бўлмаган ёки маиший турдаги деворий расмларнинг кўп 
бўлиши ишчиларнинг меҳнатга бўлган руҳий ҳолатини салбий 
ўзгаришига таъсир кўрсатади. 
Ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ ва тўғри танланган 
(чизилган) деворий расмлар инсон кайфиятини кўтариши, чарчоқни 
олиши ҳамда ички зўриқишни пасайтириши мумкин. Ишлаб 
чиқаришга боғлиқ бўлмаган ва тўғри танланмаган деворий расмлар 
инсонда акс ҳолатни юзага келтириши ҳам мумкин. Масалан, 
Ошхона деворларида тўғри танланган ва зарурий жойда илинган 
натюрмортлар инсон иштаҳасини очилишига ёрдам беради. Бироқ 


155 
ошхона таомномасида келтирилган таомлар натюрмортда акс 
эттирилган таомларни такрор этмаса инсон иштаҳасининг туши-
шига олиб келади
150

Корхоналарда нормал меҳнат шароитларини яхшилашда кор-
хона хоналарини, цеҳ ва майдонларини ёритиш алоҳида ўрин ту-
тади. Чунки тўғри ва режали ёритилганда меҳнат унумдорлиги 
ошади, толиқиш камаяди ва хавфсиз меҳнат шароити яратилади. 
Яхши ёритилмаган бино(хона)ларда меҳнат қилаётган ишчи 
атрофида жойлаштирилган меҳнат предмети ва воситаларини яхши 
кўрмаслиги, ишлаб чиқариш шароитига мослаша олмаслиги мум-
кин, ҳаддан ташқари равшан ёруғлик кўз қамашувини юзага кел-
тиради, бунинг натижасида кўзнинг қўшимча зўриқиши (кўриш 
қобилиятининг пасайиши) вужудга келади, пировардида бахтсиз 
ҳодисага олиб келадиган ҳолат (хавф) пайдо бўлиши мумкин. За-
рурий миқдорда ёруғлик билан таъминланган ишлаб чиқариш жа-
раёни ишчиларда узоқ вақт (кун) давомида меҳнат қобилиятини йў-
қотмаган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб боришини таъминлайди. 
Хорижий мутахассислар томонидан олиб борилган тадқи-
қотлар натижасида ишлаб чиқариш жараёнининг ёритилиши 30 лк 
(“люксметр”
151
) бўлган шароитда қисқа вақт ичида ишчилар мак-
симал даражада толиқишни ҳис этиши, ёритилиш 1000 лк бўлганда 
эса ишчилар ўзларида толиқишни ҳис этишмаслиги аниқланган
152

Шу боисдан, ишлаб чиқариш жараёнини белгиланган меъёр дара-
жасида ёруғлик билан таъминлаш асосида ишчилар меҳнат 
қобилиятини, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг сифатини 
ошириш имконини беради. 
Ишлаб чиқариш жараёнларини зарурий ёруғлик билан таъ-
минлашда ҳаво муҳитининг “метереологик шароитлари”
153
муҳим 
аҳамиятга эгадир. Шунинг учун метереологик шароитларини 
ҳисобга олган ҳолда ёритиш зарурдир.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг хоналари кундуз кунлари 
одатда табиий қуёш ёруғлиги билан ёритилади. Табиий ёритилиш 
ён, юқори томондан ва аралаш ҳолатда амалга оширилиши мумкин. 
Бунда ён томондан ёритиш ташқарига қараган деразалар орқали, 
150
Холмянский Л., Щипанов А. “Дизайн”. - М., 1985. – c. 113. 
151
Люксметр (лотинча – лух - ёруғлик, грекча – сетрез – ўлчайман деган маънони англатади) ёруғликни 
ўлчайдиган бирлик. 
152
Брылев В.И. “Резервы роста эффективности труда в новых экономических условиях”. Автореферет 
дисс.д-ра.экон.наук. - М., 2000. – с. 3. 
153
Ҳаво ҳарорати (
о
С), ҳавонинг нисбий намлиги (%), ҳаво босими (мм, симоб уст. ёки ПА) ва ҳавонинг 
алмашиниш тезлигини (м/с) ифода этади. 


156 
юқорида ўрнатилган махсус қуёш ёруғлигини ўтказувчи қурил-
малар ёрдамида, аралаш ёритиш эса икки усулни қўшиб амалга 
оширилади. Табиий ёритиш географик кенглик, йил фасли, куннинг 
вақти, ҳавонинг ҳолати ва бошқа бирликларга боғлиқ
154
. Қуёш 
ёруғлиги ўзининг таркиби, спектр, бошқа хусусиятлари билан энг 
яхши ёруғлик ҳисобланади, лекин қуёш ёруғлиги билан табиий 
ёритишнинг ўзига хос томонлари бор. Масалан, республикамизнинг 
жанубий минтақасидаги Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари 
шароитидаги саноат корхоналари биноларида табиий ёритиш 
иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. 
Агар бу минтақадаги саноат корхоналарида ёруғлик тушадиган 
дераза ва дарчалар қуёш тик тушадиган табиий ёритиш устунликка 
эга бўлса, бундай корхоналарда ёз фаслининг иссиқ бўлиши 
натижасида ишчиларнинг меҳнат фаолиятига салбий таъсир 
кўрсатиши мумкин.
Ишлаб чиқариш корхоналардаги ҳар хил технологик қурилма-
ускуналар ва ишлов берилаётган материаллар, моддалар юзасидан 
тарқаладиган иссиқлиқ нурлари ҳаво ҳароратиниг ошиши(исиши)га 
таъсир кўрсатади. Ҳаво ҳароратининг ошиши ёки пасайиши (со-
вуши) инсоннинг меҳнат қобилиятига ва соғлиғига жуда катта 
таъсир қилади. Баъзи ҳолларда бундай таъсир кўрсатиш фойдали 
бўлиши мумкин. Масалан, совуқ шароитда иситувчи омил ва шу 
билан бирга технологик жараёнлардан ажралиб чиқаётган буғ ва 
парлар ҳисобига нисбий намлик ортиб кетганда, уни нормал-
лаштирувчи омил бўлиши мумкин. Айрим ҳолатларда омилларнинг 
бир-бирига қўшилиши натижасида зарарли таъсир даражаси ортиб 
кетиши мумкин. Масалан, нисбий намлик ва ҳароратнинг ортиб 
кетиши инсон учун оғир шароит вужудга келтиради. Бундан 
ташқари иш жойларидаги ҳаво ҳаракати(алмашиниши)нинг ошиши 
ҳарорат юқори бўлган вақтда ижобий натижа беради, ҳарорат паст 
бўлган вақтда эса салбий натижа бериши мумкин. Иш жойлардаги 
ҳаво ҳарорати доимий ўзгартириб турган ҳолатда тана ҳарора-
тининг ўзгармаслигини сақлаш, инсон ҳаётининг асоси бўлган 
организмдаги физиологик ва кимёвий жараёнлар асосида нормал 
бўлишини таъминлайди.
Тадқиқотларимиз натижасида шу нарса аниқландики ишлаб 
чиқариш жараёнидаги ҳаво ҳарорати 26-30
0
иссиқликни ташкил 
154
Раҳимова Х., Аъзамов А., Турсунов Т. “Меҳнатни муҳофаза қилиш” (Ўқув қўлланма). - Т.: “Ўзбекистон”, 
2003. - 76 б. 


157 
этганда меҳнат фаолияти билан банд бўлган ишчиларнинг меҳнат 
қобилияти нормал ҳаво ҳарорати даражасига нисбатан 30-50 
фоизни, 18
0
салқинликда 62-65 фоизни ташкил этади. Ҳаво 
ҳароратининг ошиши инсон танасининг исишини, юрак уришини 
ошириб тананинг терлашига сабаб бўлади. 
Агар нормал инсон бир суткада ўрта ҳисоб билан 2400-2800 
ккал иссиқлик ҳосил қилишини ва гавда юзасидан 1 грамм сув 
буғланганда 0,58 ккал иссиқлик сарфланишини ҳисобга олиб, шу 
шароитда одамнинг гавда температурасини доим бир даражада 
сақлаш учун 4,5 литр сув буғланиши зарурлигини кўрсатади. 
Теварак-атрофдаги муҳит температураси юқори бўлганда мускул-
лари билан зўр бериб ишлаётган одам айниқса кўп терлайди, чунки 
бунда организмда иссиқлик кўп ҳосил бўлади
155

Инсон организмдан чиқадиган тернинг миқдори ташқи муҳит 
ҳароратига ва бажариладиган меҳнат категориясига боғлиқдир. 
Ҳаракатсиз организмда ташқи муҳит ҳарорати 15
0
ни ташкил қилса, 
терлаш миқдори жуда кам миқдорни (соатига 30 мл) ташкил 
қилади. Юқори ҳароратларда (30
0
ва ундан юқори), айниқса оғир 
ишларни бажарганда организмнинг терлаши жуда ортиб кетади. 
Масалан, иссиқ цеҳларда, оғир ишларни бажариш натижасида 
терлаш миқдори соатига 1,2-1,5 литрга етади ва бу миқдор 
тананинг терлаши учун (агар сарфлаш миқдорини киложоулда 
ҳисоблаганда) 2500-3800 кЖ
156
(600-900 ккал) иссиқлик сарфла-
нади. Бу эса инсоннинг жисмоний ва меҳнат қобилиятини, мар-
казий асаб тизимининг сўсайишига, меҳнат интенсивлиги ва ишлаб 
чиқариш кўрсаткичларининг пасайишига таъсир кўрсатади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish