Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet76/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

 
 
3.2.1-расм. Инсон шахсий потенциалнинг ижтимоий-
психологик таснифи
158
 
Ушбу 3.2.1-расмда ифодаланган шахс потенциали 3 та ком-
понент ва унинг таркибидаги унсурлардан ташкил топади. 
Инсоннинг тўлиқ ўз потенциалини ривожлантириши ва меҳнат 
фаолиятида намоён этишида темперамент, қобилият ва характер 
муҳим аҳамиятга эгадир. Шу боисдан, шахсий потенциал 
компонентлари аҳамиятини қўйида кўриб чиқамиз. 
158
Манба: Муаллиф ишланмаси. 


160 
Темперамент
(лотинча “temperamentum” сўзидан олинган 
бўлиб нисбат, қўшилган қисм деган маъноларни англатади) – 
шахснинг психодинамик, психологик активлиги – интенсивлиги, 
ҳаёт кечиришдаги руҳий кечинмаси, руҳий феъл атворини акс 
эттиради. Шахснинг табиий руҳий ҳолатини, ташқи таъсирларга 
муносабатини, феъл атвордаги руҳий ҳолатни, босиқлик, уятчан-
лик, мулоқотга киришувчанлик ёки тортинувчан, ижтимоий ҳолат-
ларга мослашувчан ёки мослаша олмасликни намоён қилади. 
Инсоннинг психодинамик ҳулқ-атвори марказий нерв тизим фао-
лияти билан боғлиқлигини рус олими И.Павлов
159
ўзининг тад-
қиқотларида аниқланган. Унинг фикрича нерв фаолияти 3 та асосий 
хусусият, яъни куч, ҳаракат ва барқарорликдан ташкил топади. 
Уларнинг турли ўзаро қўшилиши (комбинациялаши) мавжуд 4 та 
темперамент асосини ташкил этувчи тўрт ҳолатдаги марказий нерв 
фаолиятини юзага келтиради. Мавжуд темперамент инсон меҳнат 
фаолиятига боғлиқлиги ва унинг таъсир кўрсатиши жиҳатидан 
сангвиник, холерик, флегматик, меланхоликга бўлинади. 
Темперамент хусусиятлари инсон характерининг шаклланиш 
жараёнида унинг жиҳатларини юзага келтиради. Характер инди-
видуал шахснинг ҳулқ-атвори, муомуласи ва ҳатти-ҳаракатини 
намоён этади. Характер индивиднинг темперамент ва қобилияти 
билан ўзаро боғлиқликда бўлади. Мустаҳкам (кучли) характер со-
ҳиби темпераментнинг айрим салбий ҳолатларини юзага чиқармас-
лик ва назорат қилишга қодирдир. Шу боисдан 3.2.1-расмда ифо-
даланган темперамент, характер ва қобилият жиҳатлари шахснинг 
меҳнат фаолиятида мавжуд потенциалдан фойдаланган ҳолда меҳ-
нат самарадорлигини оширишдаги имкониятларини намоён этади. 
Шахснинг ижтимоий-психологик потенциалини ҳисобга олган 
ҳолда меҳнатни ташкил этиш ишчининг ишлаб чиқариш жараёнида 
меҳнат самарадорликни оширишдаги имконият ҳамда заҳирала-
рини аниқлаш имконини беради. 
Меҳнат самарадорликка таъсир қилувчи мазкур омилларнинг 
таъсир кўрсатиш даражаси бўйича турлича фарқга эга. Иш жойига 
боғлиқ бўлган бу омиллар меҳнат самарадорлигига субъектив 
таъсир кўрсатувчи омиллар сифатида инсон идроки (онги) ва 
фаолиятига боғлиқдир. Бу албатта меҳнат самарадорлигини оши-
159
Иван Петрович Павлов (1849-1936) – дунёдаги биринчи физиолог олим. СССР фанлар академияси 
академиги, “Нобел” мукофоти соҳиби (1904), инсон физиологияси ва марказий нерв тизими фаолияти 
бўйича тадқиқот ишларини олиб борган. 


161 
ришда мустаҳкам ва ўзаро бошқа объектив омиллар (эркинлик, 
бошқарувда иштирок этишлик, ишончга сазовор бўлиш, ошкоралик 
ва сўз эркинлиги ва рақобат муҳити) билан чамбарчас алоқага 
киришиб таъсир кўрсатади. 
Меҳнат самарадорлиги ўзгаришига таъсир қилувчи объектив 
омиллар корхонада амал қиладиган бошқарув сиёсатидан келиб 
чиқади. Объектив омиллар амал қилишининг ижобий жиҳатларини 
кўриб чиқамиз: 
Эркинлик: 
ходимлар эркинлиги боис меҳнатга ижодий 
ёндашади, изланади, сифатга эришиш, тежамкорлик ва унум билан 
ишлашга ҳаракат қилади; 
Бошқарувда иштирок этиш: 
бу раҳбар қарорини мажлисда 
муҳокама этиб, уни ижро учун қабул этиш эмас, ходимларнинг 
талаб-истакларидан келиб чиққан ҳолда, қарорлар қабул қили-
нишидир. Бунда кўпчиликнинг фикри, ақл-заковати иштирок этган 
бўлиб, корхонанинг истиқболли ривожланиши учун катта аҳамият 
касб этади; 
Ишончга сазовор бўлиш:
кишиларда келажакка бўлган 
ишончини орттиради. Бундай муносабатдан ҳар қандай кишида фахр-
ифтихор туйғуси мужассамланиб, ишончни оқлашга катта масъулият 
билан ёндашади. Ҳар қандай топшириқ ва вазифани бекаму-кўст 
уддалаш учун барча имконият ва куч-ғайрат сафарбар этилади; 
Ошкоралик ва сўз эркинлиги: 
бунда жамоада фақат ҳақ гап 
айтилади. Сўз эркинлигининг бўғилиши нотўғри сўзларга, ноҳақ 
гапларга асос бўлади. Барча нохуш ва салбий ҳолатларга ҳеч ким 
фикр билдира олмайди, натижада турли иллатлар, салбий ҳолатлар 
илдиз отиб жамоада носоғлом муҳит вужудга келишига замин 
яратади; 
Рақобат муҳити:
рақобатчилик бор жойда ривожланиш 
бўлади, сифат ошади, унумдорликка эришилади. Албатта бу иш 
дўстона, соғлом муҳит шароитида амалга ошади
160

Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, самарадорликка таъсир кўр-
сатувчи иш жойига боғлиқ бўлган омилларнинг меҳнат самара-
дорлигига таъсир кўрсатиш кўлами аҳамиятли ва/ёки аҳамиятсиз 
бўлишлиги ҳам мумкин, бу албатта инсон идроки ва фаолиятидан 
фойдаланиш ҳамда объектив омилларнинг амал қилиш даражасига 
боғлиқ бўлади. 
160
Мадалиев А.А. “Инсон омилини фаоллаштиришнинг ҳуқуқий аҳамияти”. “Иқтисодиёт ва инновацион 
технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015. 


162 
Кўриб чиқилаётган гуруҳ омилларидан самарадорликка 
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муҳим омилларни ажратиб олиш 
эмас, балки ушбу омилларнинг қандай шароитлар (омиллар) 
таъсирида самарадорликни оширувчи омил бўлиши мумкинлигини 
аниқлаш муҳим ҳисобланади. 
Хулоса ўрнида шуни қайд этиш керакки, меҳнат самарадор-
лиги ўзгаришига таъсир кўрсатувчи ижтимоий омилларни умум-
иқтисодиёт, ҳудудий, тармоқ, корхона ва иш жойига бўлган ҳолда 
гуруҳларга бўлиб тадқиқ қилиш: 
биринчидан
, жамоа ва индивидуал 
меҳнат самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни ажратиб 
олиш; 
иккинчидан
, меҳнат самарадорлигининг ижтимоий кўрсат-
кичлар тизимини яратиш; 
учинчидан
, ахборот олиш манбалари ва 
уни таҳлил қилиш услубларини ишлаб чиқиш имконини беради. 
Ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг меҳнат самарадор-
лигини оширишдаги аҳамияти ва таъсир кўрсатиш кўламини 
кенгроқ аниқлаш учун ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичлар 
тизимини ишлаб чиқишни тақозо этади. Меҳнат самарадорлигини 
ифодаловчи ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичлар тизимини 
монографиянинг 3.4-режасида батафсил тадқиқ этамиз.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish