169
асосий фонд-
лардаги сал-
моғи, фоиз
1,54
1,52
1,18
1,13
1,04
1.5.
Бошқа асосий
воситалари
5351,8
7613,0
10505,9
13552,7
18025,0
асосий
фондлардаги
салмоғи, фоиз
0,09
0,11
0,10
0,11
0,13
3.3.1-жадвалда йирик саноат корхоналарининг асосий фондлари
ҳисобида асосий маҳсулот ишлаб чиқаришда ва
билвосита хизмат
қилувчи технология ҳамда ускуналар, бино ва иншоотлар, турли
қўшимча фаолиятларни амалга оширишда кўмак
берувчи транспорт
воситалари, бошқа кўринишдаги турли фондлардан иборат эканлиги
ифодаланган. Ушбу асосий фондларни модернизациялаш, техник ва
технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш натижасида умумий
фондлар 2015 йилда 2011 йилга нисбатан 2,4 мартага, бинолар 2,1
марта, иншоотлар 2,6 марта, технология ва ускуналар 2 марта,
транспорт воситалари 1,6 марта ва бошқа асосий воситалар 3,4 мар-
тага кўпайган. Шубҳасиз бу асосий фонд
элементларининг барчаси
турли ишлаш (фаолият) муддатига эга. Масалан, бино ва иншоотлар
узоқ муддат давомида фойдаланиладиган воситалар бўлиб бир неча
ўн йиллик, ҳатто юз йиллик фойдаланишга ҳам хизмат қилиши
мумкин. Ишлаб чиқаришда бевосита ва билвосита иштирок этадиган
ускуналар ва узатиш қурилмалари ҳамда воситалари асосий фонд
элементлари сифатида камроқ муддатга мўлжалланган бўлиши
мумкин. Бу албатта улардан фойдаланиш даражасига ҳам бевосита
боғлиқдир. Умуман саноат ишлаб чиқаришда асосан энг кўп
зарар
кўриши мумкин бўлган асосий фонд элементлари – бу асосий ишлаб
чиқариш ускуналари ҳисобланади. У бевосита маҳсулот исътемол
қийматини яратишга хизмат қилади ҳамда ўзининг қийматини
тайёрланаётган маҳсулотга аста-секинлик билан ўтказиб боради.
Асосий фонд таркибидаги ишлаб чиқариш ускуналардан юқори
интенсив фойдаланиш натижасида ялпи инвестиция камайишига
ҳамда корхонанинг асосий фондлар улушида ускуналарнинг қиймати
қисқаришига олиб келади. Бу эса ишлаб чиқариш ускуналарининг
қиймат ўзгаришида ифодаланади. Бу ҳолатни умумий асосий фонда-
ги технология ва ускуналарнинг салмоғи ўзгаришида кўриш мумкин.
Саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш
ускуналари билан
қуролланиши унинг моддий омилларидан бири ҳисобланишини
170
ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, бу технология ва ускуна-
ларнинг ишдан чиқиши корхоналарнинг ишлаб чиқариш маҳсулот
сифатига ҳамда меҳнат самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, агар ишлаб чиқариш ускуналарининг ишдан
чиқиши меҳнат самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи энг
асосий омиллардан ҳисобланса, унинг ишлаши (фаолият кўрса-
тиши) якуний натижага тўғридан-тўғри таъсир қўрсата олади,
чунки ускуна техник жиҳатдан ўз имкониятларини йўқотиб бориши
ва вақт ўтиши билан дастлабки максимал
даражадаги унумдорлик
билан ишлай олмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда яроқсизлик омили
ишлаб чиқариш фондларининг сифатига бевосита таъсир кўрса-
тади. Яроқсизликнинг умумий таъсирини камайтириш яроқсиз
ускуналарни янгилари билан алмаштириш муаммоси ҳозирги кунда
мамлакатимиз саноат иқтисодиёти учун ниҳоятда долзарб аҳамият
касб этади. Бу мантиқан олганда тўғри, чунки ишдан чиққан ёки
таъмир талаб ускуналар ишлаб чиқариш жараёнинг сустлашишига
олиб келиб, қўшимча сарф-харажат ва таъмирлаш ишлари учун
вақт талаб этади ҳамда кучли ҳалокат (авария) хавфини туғдиради.
Техник жиҳатдан эскирган ускуна унумдорлиги эса янги
технология наъмуналари билан солиштирганда ниҳоятда паст
бўлади ҳамда катта миқдордаги харажат талаб этади.
Саноат тармоғида фаолият кўрсатаётган
корхоналарда техно-
логик янгиланиш ва модернизация қилишни тубдан амалга ошириш
заруратга айланиб бормоқда. Мазкур долзарб масала юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғание-
вич Каримов таъкидлаганларидек: “Юртимиздаги 500 дан ортиқ
реал сектор корхонасида ишлатилаётган 160 мингдан зиёд ускуна
бўйича ўтказилган техник аудит натижалари шуни кўрсатмоқдаки,
ана шу ускуналарнинг 30 фоиздан ортиғи эскириб кетган.
Жумладан, электр техника саноатида ускуналарнинг 44 фоизи,
машинасозлик тармоғида 37 фоизи, кимё саноатида 21 фоизи,
қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 20 фоизи, озиқ овқат
саноатида 19 фоизи, енгил саноатда 8 фоизи эскирган”
167
. Агар
ушбу масала бўйича МДҲ давлатларидан Россия ва Ғарбий Европа
мамлакатлари иқтисодиётига бир назар ташлайдиган бўлсак, “Рос-
сия саноат корхоналарида машина ва асбоб-ускуналарнинг ўртача
167
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизни 2013
йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси”. // “Халқ
сўзи” газетаси, 2014 йил 18 январь, № 13 (5943).
171
хизмат муддати 19 йилни, Ғарбий Европа мамлакатларида эса 8
йилни ташкил этади. Сўнгги 20 йилда машина ва асбоб-уску-
наларнинг ўртача хизмат муддати 12-13 йилдан 19 йилгача
ортган”
168
ҳолатни кўриш мумкин.
Ўзбекистон саноат тармоқларида асосий ишлаб чиқариш
фондларининг эскириш коэффициенти 2015 йилда 36,7 фоизни
ташкил этди, бу кўрсаткични 2008 йилга нисбатан таққослайдиган
бўлсак 10,4 бандга қисқарганлигини кўриш мумкин. “2015 йилда
йирик корхоналарда 162,4 миллион долларлик салкам 4 мингта
маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналарни алмаштириш,
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ўртача 10,5 фоизга
пасайтириш,
шунингдек, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг
820 тадан ортиқ тўрини ўзлаштириш натижасида тармоқлар
рақобатдошлигини ошириш имкони яратилди”
169
. Ушбу тармоқда
асосий ишлаб чиқариш фондларининг янгиланиш коэффициенти
эса 17,3 фоизга ёки таҳлил даврига мос ҳолда 6,1 бандга ошган
(3.3.2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: