Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet90/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

7. Ортиқча ишчи кучидан холос бўлиш.
Бозор иқтисодиёти 
шароитида инсон меҳнатини тўғри йўналтириш ва маҳсулот ишлаб 
чиқариш жараёнида фаол иштирок этмайдиган ишчиларни аниқлаш 
ҳамда ортиқча ишчи кучидан холос бўлиш меҳнат самарадорлиги 
ошишига таъсир қилувчи асосий ташқи омиллардан биридир. 
Саноатда ушбу омил таъсиридаги меҳнат самарадорлиги ошиши 
тахминан 20 фоизни (тадқиқотларимиз асосида аниқланди) ташкил 
этади. Ортиқча ишчи кучини саноатнинг бошқа соҳаларида меҳнат 
қилишга йўналтириш ҳамда малакасини (билимини) ошириш 
ҳисобидан тармоқда янги иш ўринларини яратиш имконини беради. 
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самарадор-
лигини оширишда юқорида таҳлил қилинган ички ва ташқи 
омилларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳисобга олиш ва жорий 
этиш ҳисобига юксак меҳнат натижаларига эришилади. 
3.4. Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самарадорлигини 
ифодаловчи ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили 
 
Меҳнат самарадорлигининг ошиши меҳнат унумдорлигини 
янада ошишини таъминлаб зарурий меҳнат сифатини сақлаган 
ҳолда меҳнат сарфи қисқаришига олиб келади. Саноат ишлаб 
чиқариш корхоналарида нафақат ишчининг маълум вақт 
бирлигидаги фаолияти маҳсули қай даражада бўлганлиги, балки 


183 
бунинг учун қанча меҳнат сарфланганлиги ҳам муҳим ҳисобланади. 
Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги меҳнат сарфи ишчилар сони ва 
уларга тўланадиган маош орқали ҳисобланади. Бу кўрсаткич-
ларнинг униси ҳам, буни ҳам иш вақти орқали ҳисобланиши 
мумкин. Шу сабабдан ҳам меҳнат самарадорлигини таҳлил қилиш 
жараёнида ишнинг қанча вақт бирлигида амалга оширилганлиги 
эмас, балки мазкур вақт структураси бўйича ҳисоби кўзда тутилади. 
Меҳнат самарадорлиги ишчи кучи сарфидан оқилона фойдаланиш 
тамойили асосида шаклланадиган меҳнат муносабатлари орқали 
ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эришишни назарда тутади. 
Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичини корхонанинг самара-
дорлик кўрсаткичидан фарқлаш муҳим ҳисобланади. Корхонанинг 
самарадорлик кўрсаткичини аниқлашда барча сарфлар ҳисобга 
олинади, жумладан: молиявий, моддий ва меҳнат. Шунинг учун, 
фақат меҳнат ресурсларини ҳисобга олувчи меҳнат самарадор-
лигини корхона самарадорлик кўрсаткичининг алоҳида кўрсаткичи 
сифатида талқин қилиш мақсадга мувофиқдир. Меҳнат самара-
дорлиги кўрсаткичининг нақадар муҳумлигини ҳисобга олган 
ҳолда шуни қайд этиш лозимки, ҳозирги кунга кўплаб иқтисодчи 
олимлар томонидан меҳнат самарадорлиги кўрсаткичини ҳисоб-
лашнинг метологияси ва умумий формуласи яратилган эмас. 
Шундай бўлсада, “...меҳнат самарадорлигини ҳисоблашни ифода 
этувчи кўрсаткич сифатида умумий, хусусий, мутлақ ва нисбий 
кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда ҳисоблаш мумкин”
175
. Умумий 
кўрсаткичлар ишлаб чиқариш мақсадлари ва эришишда ишлати-
ладиган воситаларни ҳамда усулларни акс эттиради. Масалан, 
умумиқтисодиёт тармоқлари даражасида миллий даромад, ижти-
моий меҳнат унумдорлигини, ишлаб чиқариш даражасида миқдор 
ва фойда меъёрини акс эттиради. Хусусий кўрсаткичлар сирасига 
меҳнат ресурсларидан ва иш вақтидан самарали фойдаланиш, 
меҳнатнинг фонд билан қуролланганлиги, меҳнатнинг барқарор-
лиги, меҳнат натижасининг сифати, меҳнат ҳақи сарфларининг 
тежалиши ва ҳоказолар киради. Мутлақ кўрсаткичлар қиймат ёки 
натурал бирликларида, нисбий кўрсаткичлар эса фоизларда 
ифодаланади.
Меҳнат самарадорлигини ҳисоблашни умумий кўрсаткичлар 
кўринишида ифодалаш учун қўйидаги ҳисоблаш формуласидан 
фойдаланган ҳолда топилади: 
175
Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти”. Т.: “Меҳнат”, 2004. - 398-399 б. 


184 
сифати
М


и
х
с
С
И
М


Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish