Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси



Download 0,98 Mb.
bet61/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

9-мавзу.Давлат молияси
Режа:
1. Давлат молиясининг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти
2. Давлат молиясининг институционал таркиби ва роли
3. Давлат бюджети давлат молиясининг асосий бўлаги
4. Давлат кредити – давлат эҳтиёжлари учун пул маблағларини жалб этиш шакли
5. Корхоналар молиясининг иқтисодий табиати
6. Давлатнинг мақсадли жамғармалари фаолиятининг хусусиятлари


1.Давлат молиясининг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти

Давлат молияси мамлакат молия тизимининг асосий соҳаси бўлиши билан бир қаторда давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва экологик функцияларини амалга оширишда молиявий ресурслар билан ҳам таъминлаб туради.


Давлат молиясининг иқтисодий моҳияти бу – жами ижтимоий маҳсулотнинг қийматини ҳамда миллий бойликнинг бир қисмини тақ-симлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида давлат ва давлат корхоналари ихтиёрида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган молиявий ресурсларнинг шаклланиши, шунингдек, кенгайтирилган ишлаб чиқариш билан бир қаторда жамиятнинг ўсиб бораётган ижтимоий-маданий тадбирларини молиялаштиришдаги пул муносабатлари йиғиндисидир. Мазкур соҳадаги пул муносабатларининг субъектларига давлат, корхон-лар, бирлашмалар, муассасалар ва кенг аҳоли қатлами мисол бўлади.
Давлат молиясида давлат кредити иқтисодиётни барқарорлаштириш ва молиявий соғломлаштиришда муҳим рол ўйнайди. Хорижий мамлакатлар тажрибасидан маълумки, давлат кредитидан бюджет тақчиллигини қоплашда кенг фойдаланилади. Муомаладаги пул оқими-нинг сустлашишини олдини олган давлат кредити пул муомаласидаги пул айланишини ҳам тезлаштиради. Молия-бюджет соҳасида, шу-нингдек, солиқ-бож соҳасида тўғри сиёсат юритилиши жамият тарақ-қиётининг муҳим шарти ҳисобланади.
Қадимий манбалар шуни кўрсатадики, жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутган пул ҳисоб-китоби билан боғлиқ молиявий муносабатлар минг йиллар аввал пайдо бўлган. Греция, Хитой, Ҳиндистон, Қадимги Рим империяси қонунларида бож-хирож, солиқлар тўплаш, давлат ғазнаси ҳисоб-китоби масалаларига алоҳида эътибор берилган.
Турли мамлакатларда иқтисодий ва молиявий муносабатларнинг янада ривожланиши улардан сиёсий мақсадларда фойдаланиш, солиқ, бож, кредит каби воситалар ёрдамида ички ва ташқи сиёсатда муайян ютуқларга эришиш имконини яратди. Бундай шароитда давлатнинг молиявий тизимини вужудга келтириш, уларнинг бир маромда ишлашини таъминловчи қоидаларни яратиш, жамият молиявий фаолияти тамойилларини ишлаб чиқиш масалалари долзарб муаммолардан бўлиб қолди.
Соҳибқирон Амир Темур «Тузукларида» «Амр этдимки, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солишдан ёки мамлакатни кашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш давлат ғазнасининг камбағаллашувига олиб келади» дея солиқларнинг, молиянинг давлат ва жамият ҳаё-тида муҳим рол ўйнашини таъкидлаб ўтган.
Машҳур шотланд иқтисодчиси Адам Смит «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари ҳақида тадқиқот» асарида молиянинг давлат ва жамият ҳаётидаги юксак аҳамиятини кўрсатиб берган. Жамиятни идора қилишда давлат муҳим ўрин тутган бугунги кунда давлат молияси ва молиявий муносабатлар тарихий тараққиётнинг энг муҳим омилларидан бирига айланди.
Шотландиялик буюк иқтисодчи Адам Смитнинг «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» асари замонавий иқтисодиёт фанининг бошланиши ҳисобланади. Адам Смитнинг бу асари беш қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида қиймат ва қўшимча даромад муаммолари тадқиқ этилди, иккинчисида – капитал жамғарилиши ва унинг функционал шакллари, учинчисида – капитализм ривожланишининг тарихий шарт-шароитлари кўрсатиб берилди, тўртинчисида – унинг меркантилизм ва физиократларнинг таълимотига бўлган муносабатлари акс эттирилди, бешинчи қисмида давлат молиясини бошқариш масалалари кўриб чиқилди.
Адам Смитнинг фикрича, давлатни фаровонликнинг энг қуйи босқичидан энг юқори босқичига кўтариш учун фақатгина тинчлик, солиқлар ва бошқарувчилик керак, қолганларнинг барчаси табиий ҳаракат туфайли бўлади. А. Смитнинг ушбу асари иқтисодий таълимотларнинг ривожланишига ва албатта, кўпгина мамлакатлар-нинг иқтисодиёти тараққиётига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. А. Смит давлатнинг айрим функцияларини ижобий баҳолади, масалан, мамлакат ички тартибини сақлаш, ташқи ҳарбий хавф-хатардан асрашни хўжалик ривожининг зарурий шартлари, деб ҳисоблади. Шунингдек, асарда, давлатнинг молиявий фаолиятига ало-ҳида аҳамият берилди.
А. Смит ўз асарининг бешинчи, охирги китобини давлат бюд-жети ва давлат қарзларига бағишлаган. У фақат бутун жамият манфаатларига мос келадиган давлат харажатларинигина қўллаб-қувватлади, “арзон давлат” тезисини илгари сурди. Смит замонавий давлатнинг солиқ сиёсатининг назарий асосларини яратди. Унинг фикрича, солиқлар фуқароларнинг кучи ва имкониятига мос келиши, ишга яроқли ҳар бир кишига алоҳида белгиланиши керак, солиқ имкони борича арзон, унинг шакли ва олиниш вақти эса тўловчи манфаатига мос келиши зарур бўлади.
Америкалик иқтисодчилар Г. Коун, М. Клюдо фикрларига кўра, давлат солиқларидан ва трансферт тўловларидан фойдаланиш йўли билан жамият миллий даромадини камбағаллар фойдасига қайта тақсимлаш имконига эга бўлади. Немис олимлари А. Вагнер, М. Веберв, Г. Шмоллерларнинг фикрига кўра, мамлакатнинг бойли-гини ва даромадларини адолатли тақсимлашда давлат молиясидан фойдаланиш мумкин. Шу фикрларга қўшилган инглиз олими Д.С. Милль мамлакатдаги ижтимоий зиддиятларни юмшатиш мақсадида давлат даромадларини тақсимлаш соҳасида ўзгартиришлар киритиш кераклиги тўғрисидаги таклиф билан чиқди.
Давлат молияси ёрдамида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, фан-техника тараққиётини, ижтимоий эҳтиёжни қондириш масалалари, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлаш соҳаларини самарали тартибга солинади. Шу йўл билан давлат жамиятнинг кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож бўлган қатламларининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланишларини таъминлайди, иқтисодиётнинг устувор йўналишларини тезроқ ривожлантириш чораларини кўради.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизими Ўзбекистоннинг ҳозирги даврдаги иқтисодий-сиёсий шарт-шароитларига мос келадиган бозор иқтисодиёти муносабатлари асосида шаклланмоқда ва ривожланмоқда.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish