Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси


Давлат молиясининг институционал таркиби ва роли



Download 0,98 Mb.
bet62/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

2. Давлат молиясининг институционал таркиби ва роли

Давлат молияси молия тизимининг асосий қисмини ташкил этади, унинг асосий бўғини эса давлат бюджетидир. Давлат бюджети – давлат бюджети даромадлари билан харажатларининг таркибий қисмидан иборат бўлган молиявий режадир.


Давлат молиясининг иқтисодий тузилиши том маънода бир хилда эмас, у бир-бирига боғлиқ бўлган бўғинлардан ташкил топсада, лекин, бажараётган функциялари билан бир-биридан фарқ қиладиган бўғинлар йиғиндисидан иборатдир.
Давлат молияси соҳасининг бўғинларига Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, давлат кредити ва давлат корхоналари молияси киради. Республикамизда давлат тузилиши икки бўғинлидир, республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар йиғиндиси. Республика бюджетидан жамият аҳамиятига молик бўлган чора-тадбирлар молиялаштирилади. Жумладан, марказлаштирилган инвестициялар, мудофааа харажатлари ва бошқарув харажатлари. Республика бюджети яна мамлакат миқёсидаги иқтисодий – ижтимоий масалалар ижобий ҳал қилинишига қаратилади.
Бозор иқтисоди ривожланиши билан бюджет муносабатлари ичида маҳаллий бюджетларга эътибор кучаймоқда. Кейинги пайтларда маҳаллий ҳокимиятларга мустақиллик берилиши муносабати билан маҳаллий бюджетлар тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Маҳаллий бюджетлардан, асосан, маҳаллий аҳамиятга мо-лик бўлган чора-тадбирлар молиялаштирилади. Жумладан, ҳудудий инфратузилмани ташкил қилишда, меҳнат ресурсларини қайта тиклаш, аҳолининг меҳнат фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ижтимоий тадбирлар амалга оширилади.
Давлат молияси таркибида давлат бюджети давлатнинг мақсадли жамғармалари, давлат кредити ва корхоналар молиясининг аҳамияти ажратиб кўрсатилади (2-чизмага қаранг).
2-чизма
Давлат молиясининг таркибий тузилиши

Давлат молияси соҳасининг таркибий қисмидан бири — давлат мақсадли жамғармаларидир. Давлат мақсадли жамғармаларининг хусусиятли томони шундаки, улар олдиндан маълум бир мақсадга йўналтирилган бўлади ва фақат шу йўналишларда фойдаланилади.


Давлат молиясининг характерли бўлакларидан бири — давлат кредитидир. Давлат кредитининг мазмуни шуки, бунда давлат ўз харажатларини молиялаштириш учун, аҳолининг, хўжалик субъектларининг ортиқча молиявий ресурсларидан вақтинча фойдаланади. Давлат кредитидан фойдаланиш учун ҳукумат молиявий бозорга жисмоний ва юридик шахсларга мўлжалланган заёмлар, қисқа муддатли облигациялар, ғазначилик мажбуриятлари ва бошқа турдаги давлат қимматли қоғозларини муомалага чиқаради.
Молиявий муносабатлар пулнинг ҳаракати билан боғлиқ муносабатларнинг фақат бир қисмини ўз ичига олади. Масалан, давлат билан корхоналар ўртасидаги молиявий муносабатлар шу корхоналардан бюджетга тушадиган тўловлар ва солиқлар кўринишида ёки давлатнинг бюджет ташкилотлари фондига маблағлар ажратиш йўли билан рўёбга чиқади.
Айтмоқчимизки, давлат билан ташкилотлар ўртасидаги молиявий муносабатлар икки томонлама асосда бўлиши, яъни бюджетдан маблағ ажратиш, солиққа тортиш тизими билан уйғунлашуви мумкин.
Давлат билан аҳоли ўртасидаги молиявий муносабатлар, аввало, ижтимоий истеъмол фондларидан турли тўловлар ва имтиёзлар олиш муносабати билан юзага келади. Албатта, бу хилдаги муносабатлар жамият тараққиётининг турли босқичларида аниқ вазиятларга, бошқариш усулларига ва хўжалик юритишнинг мақсад ва ва-зифаларига қараб ўзгариб туради.
Давлат молиясининг моҳияти ижтимоий тузум характери билан, жамиятдаги ишлаб чиқариш муносабатлари табиати билан, давлатнинг вазифалари билан белгиланади. Шу билан бирга такрор ишлаб чиқаришнинг нисбатларини тўғри белгилашда, ижтимоий ишлаб чиқаришни бошқаришда, ялпи ички маҳсулот, миллий даромадни тақсимлашда ва қайта тақсимлашда давлат молиясидан муҳим дастак сифатида фойдаланилади.
Демак, давлат молияси умумиқтисодий категория ҳисобланади, жами ижтимоий маҳсулотнинг қийматини тақсимлайди ва қайта тақсимлайди, натижада, давлат ихтиёрида марказлашлашган пул фондлари, хўжалик субъектлари ихтиёрида эса марказлашмаган пул фондларини шакллантиради ва улардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, давлат бир қатор ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазифаларни бажариши учун унинг ихтиёрида пул маблағлари бўлиши шарт ва унга давлат молияси орқали эришилади.
Давлат молияси миллий даромад ва миллий бойлик қийматининг бир қисмини давлатга қарашли корхона, ташкилотларнинг пул фондига айлантириб, уларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш, жамият аъзолари умумий эҳтиёжини қондириш, мамлакатни идора қилиш учун тақсимлаш ва ишлатиш борасидаги муносабатлар йиғиндисидир. Агар давлатга қарашли корхона молияси микромолияни ташкил этса, давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли фондлар, давлат кредити макромолияни ташкил этади.
Давлат молияси даромадлар ва харажатларнинг яхлитлигидан иборат. Давлат даромадлари бу миллий даромадни ва бойликни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнида унинг давлатга теккан қисмидир. У бевосита давлат ихтиёридаги ва давлат корхоналари қўлидаги даромаддан иборат бўлади. Давлат даромадлари ички ва ташқи манбалардан тушади.



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish