Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси


Давлат бюджетининг иқтисодий категория сифатидаги хусусиятлари



Download 0,98 Mb.
bet69/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

Давлат бюджетининг иқтисодий категория сифатидаги хусусиятлари.
Маблағларнинг бюджетга келиб тушиши, бюджет ассигнованияларининг йўналиши ва улардан фойдаланиш ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмашув ва истеъмолдаги муваффақият ва камчиликларни ифода этади. Улар миллий иқтисодиётда номутаносибликларнинг вужудга келаётганлиги, ривожланиш суръатларидаги бузилишлар, миллий иқтисодиётда содир бўлаётган тақсимлаш жараёнларининг тўғрилиги ва ўз вақтидалиги, ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва ҳоказолар тўғрисида гўё сигнал бериб туради. Миллий иқтисодиётнинг исталган бир соҳаси ёки корхонанинг молиявий аҳволи, албатта, давлат бюджети билан бўладиган ўзаро муносабатларга – солиқларда, тўловларга, бюджетдан молиялаштириш ҳажмларига, бюджет ассигнованияларини ўзлаштиришда ва ҳоказоларга ўз таъсирини кўрсатади. Демак, бюджет орқали режадан оғиш туфайли тармоқлараро молиявий алоқалар ва даврий қисман диспропорциялар, жамғармаларнинг ҳажми, маблағларни ўзлаштириш суръатлари ва бошқалардаги ўзгаришлар яққол кўриниб туради. Буларнинг барчаси давлат бюджетининг назорат функциясига умумийлик, универсаллик характерини беради (биринчи хусусият). Бу эса, ўз навбатида, миллий иқтисодиётни тезкор бошқаришда давлат бюджетининг назорат функциясидан кенг фойдаланиш учун шароит яратади.
Давлат бюджетининг назорат функциясига тегишли бўлган иккинчи характерли хусусият молиявий муносабатларнинг алоҳида соҳаси сифатида давлат бюджетининг юқори даражада марказлаштирилганлигидан келиб чиқади. Марказлаштирилганлик ҳар доим юқори органлар олдида қуйи органларнинг ҳисобот бериб туриши-ни, маълум кетма-кетликда бўйсунишнинг тизимлилигини англатади. Бу эса, ўз навбатида, юқоридан қуйигача давлат молиявий назоратини ташкил этишга шарт-шароит яратиб беради.
Кучли мажбурийлик, императивлик давлат бюджетининг назорат функциясига тегишли бўлган учинчи хусусиятдир. Бюджет давлатники бўлганлиги учун унинг назорат функцияси миллий иқтисодиётни бошқариш воситаларидан бири ҳисобланади. Назорат функциясининг объектив равишда бюджетга хослиги, унинг иқтисодий категория сифатидаги хусусияти давлатнинг ҳуқуқий асосга эгалигини тақозо этади. Шунинг учун ҳам бюджет назорати энг таъсирчан ва самарали саналади. Давлат бундай назоратни амалга ошира бориб, субъектларнинг молиявий фаолиятига тезкор равишда аралашуви, керакли ҳолларда эса, у ёки бу жазоларни қўллаши мумкин.



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish