Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия ва суғурта хизматлари” кафедраси


– Мавзу: Давлат бюджети тақчиллиги тушунчаси, унинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Маҳаллий бюджет, унинг даромадлари ва харажатлари



Download 0,98 Mb.
bet77/106
Sana28.03.2022
Hajmi0,98 Mb.
#513749
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   106
Bog'liq
2 Назарий матреаллар МОЛИЯ кисми

10.2 – Мавзу: Давлат бюджети тақчиллиги тушунчаси, унинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Маҳаллий бюджет, унинг даромадлари ва харажатлари.


1. Давлатнинг бюджет-солиқ сиёсати ва унинг иқтисодиётни модернизациялаш шароитидаги устувор йўналишлари.
2. Бюджет тақчиллиги ва уни ижтимоий иқтисодий оқибатлари.
3. Бюджет тақчиллигини молиялаштириш усуллари. Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг ноинфляцион усуллари.
4. Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида маҳаллий бюджетларнинг тутган ўрни. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари.
5. Давлат бюджетининг: Дотациялар. Субвенциялар. Бюджет ссудалари. Ўзаро ҳисоб-китоблар тизими.


1. Давлатнинг бюджет-солиқ сиёсати ва унинг иқтисодиётни модернизациялаш шароитидаги устувор йўналишлари.
Макроиқтисодий жиҳатдан давлатнинг самарали бюджет-солиқ сиёсати инвестиция иқлимини яхшилаш, молиявий барқарорлик, пул ва молия бозорлари ривожи, корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва аҳолининг реал даромадлари ўсишига имкон беради.
Солиқ тадбирлари бюджет тадбирларини тўлдириб туради ва улар биргаликда талаб мажмуасини ривожлантиришга, натижада эса ишлаб чиқаришни ҳам ривожлантиришга олиб келади. Бюджет-солиқ сиёсати пул-кредит сиёсати каби давлатнинг яхлит тадбирларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Улар қуйидагилардан иборат:
Иқтисодий ҳолатни кўтариш даврида давлат бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсатида қарама қарши тадбирларни мужассамлаштириб туриш сиёсатини ўтказади. Ушбу даврдаги бюджет-солиқ – сиёсати солиқлар ставкасининг кўтарилиши, давлат харажатларининг қисқариши, амортизация сиёсатини ўтказиш доирасида чегараланишлар билан характерланади.
Молиявий барқарорликни таъминлаш. Бунинг учун, энг аввало, иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли ўтказишнинг асоси сифатида пул муомаласини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўриш даркор. Фақат барқарор пул тизими яратилган шароитида хўжалик механизмининг барча қатнашчилари ва ташкилий қисмлар ўртасида алоқалар ўрнатиш мумкин.
Инвестицион фаолликни ривожлантириш ва унинг миллий даромаддаги улушини кўпайтириш.
Бюджетнинг давлат дотациялари бўйича алоҳида моддий ишлаб чиқариш соҳаларига ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш. Харажатлар орқали бюджет, иқтисодиётни бошқариш ва ривожлантиришнинг муҳим дастаги бўлиб хизмат қилади.
Бюджетнинг даромад базасини, солиққа тортишни такомиллаштириш ва солиқларни тўлиқ тўланиши бўйича назоратни кучайтириш ҳисобига барқарорлаштириш. Солиқлар орқали корхоналар фаолиятини рағбатлантириш рақобатбардошликни оширади, капитал йиғилиши учун қулай шароит яратади. Бунда турли солиқлардан имтиёзлар берилиб, иқтисодий ривожланиш учун замин яратилади.
Давлат харажатларини мақсадли ва самарали ташкил қилиниши бўйича молиявий назорат тизимини шакллантириш.
Ҳозирги кундаги энг долзарб масалалардан бири – бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлашдан иборат. Бунда асосий ўринни бюджет-солиқ сиёсати яхлитлигига эришиш масаласи эгаллайди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида издан чиққан иқтисодиётни қайтадан қуриш, янги жамият бошқарув тизимини шакллантириш, аҳолини «ижтимоий ларзаларсиз» бозор муносабатларига мослаштириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш жуда катта маблағларни талаб этди. Лекин бу корхоналар зиммасидаги солиқ юкининг ортиб кетишига, улар иқтисодий аҳволининг ёмонлашувига олиб келди. Шунинг учун кейинги йилларда асосий эътибор бюджет-солиқ сиёсатининг фақат фискал томонигина эмас, балки узоқ муддатли истиқболга эришиш мақсадида бюджет харажатлари таркибини қайтадан кўриб чиқиш ва солиқларнинг қаратилмоқда. Рағбатлантирувчи функциясини оширишга ҳам қаратилмоқда.
Бюджет уч таркибий қисмдан – харажатлар, даромадлар қисмлари ва улар балансидан иборат, яъни даромадларнинг харажатларга мувофиқлиги қоидасига кўра тузилади. Бюджетни шакллантириш, аввало, унинг харажатлар қисмини тузиш йўли билан юз беради, чунки давлат ўзида мавжуд молиявий имкониятлардан келиб чиқибгина харажатлар қилиши мумкин.
Кўпгина ҳолатларда харажатларнинг даромадлардан ошиб кетиши бюджет тақчиллигини келтириб чиқаради. Бюджет даромадлари харажатлари ва бюджет тақчиллиги ўртасида ўзаро узвий боғлиқлик мавжудки, бу бюджет ижроси жараёнида ва мамлакатдаги ижтимоий, иқтисодий сиёсатнинг йўналишларига қараб турли даражада намоён бўлади.
Бюджет тақчиллигига таъсир этувчи турли хилдаги макроиқтисодий омиллар орасидан унга бевосита таъсир этувчи омилларни ва билвосита таъсир этувчи омилларни ажратиб олиш муҳимдир. Бюджет тақчиллигини таърифига харажатларнинг даромадлардан кўп бўлиши сифатидаги макроиқтисодий ёндашув бюджет тақчиллигига таъсир этувчи омилларни бюджет даромадларига таъсир этувчи омилларга ва бюджет харажатларига таъсир этувчи омилларга бўлишни назарда тутади.
Бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг фундаментал асослари (устувор йуналишлари)да солиқ имтиёзлари масаласига алохида урин ажратилиши керак. Бобомиз сохиб қирон Амир Темурнинг юқорида келтирилган иккинчи фикрида ана шундай имтиёзни кай тартибда тақдим этишнинг мақсадга мувофиқлиги ўз аксини топган. Бир вақтнинг ўзида, бобомизнинг «...кимда-ким бирор сахрони обод килса ёки кориз (ер остидан курилган арик) курса, ё бирон бор кукартирса, ёхуд бирон хароб булиб ётган ерни обод килса», деган фикрлари, бир томондан, бугунги кунда хам ўз шаклу шамойилини тулиқ сақлаб колган булишига карамасдан, иккинчи томондан, янгича мазмун касб этиб,«янгидан ташкил этилаётган кичик корхоналар ва микрофирмалар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, ишлаб чиқаришни модернизация ва реконструкция қилишга жиддий эътибор бераётган ва х.к. корхоналар» шаклини олмаяптими. Уша даврда айтилган фикрлардан бугунги кунда хам тулиқ фойдаланилмаяптими.



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish