Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 286,37 Kb.
bet28/41
Sana25.02.2022
Hajmi286,37 Kb.
#277989
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41
Bog'liq
Замонавий йўналишлар Документ Microsoft Word 2

Когнитив метафора


Режа:
1. Метафора тўғрисида умумий маълумот.
2. Лисоний метафора ва когнитив метафора. Когнитив метафора таснифи.
3. Метафоранинг когнитив модели.
Метафоранинг нутқ жараёнида ҳосил бўлиши ва шаклланиши инсоннинг ўзини ўраб турган объектив воқеликни, оламда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни, нарса ва предметларни билиш фаолияти, образли фикрлаш жараёнлари, нутқ объектини бир вақтнинг ўзида ҳамда ҳар тамонлама мукаммал тавсифлашга интилиши билан боғлиқдир. Шунинг учун метафорага объектив воқеликка хос воқеа ёки предмет номининг бошқа ҳодиса ёки предметга эмоционал-психологик ва дидга оид тасаввурларни кўриш ҳамда эшитиш орқали қабул қилишдаги ўхшашлик, биологик ўзига хос жиҳатлар ҳажми, ташқи кўриниши, шакли, маконда жойлашуви, вазифалари ва бошқа ўхшашликлар асосида кўчирилиши сифатида қаралади.
Инсон фаолиятининг лисоний бирликлар орқали акс этишининг натижаси сифатида метафора бир предметни бошқаси билан ўхшатиш, қиёслашга ҳамда уларнинг умумий белгиларини алоҳида ажратишга асосланади. Шу сабабли метафорани яширин ўхшатиш ҳам деб аташади. Вақтинчалик, ўткинчи, тасодифий ўхшашликларни белгиловчи ўхшатишдан фарқли ўлароқ метафора барқарор ва турғун ўхшашликларни ифодалайди.
Кейинги йилларда когнитив тадқиқотлар ўз кузатув майдонини шу даражада кенгайтирдики, бугунги кунда мазкур йўналишда идрок, тафаккур, билиш, тушуниш ва изоҳлаш муаммолари билан боғлиқ масалаларни таҳлил этишга бағишланган ишлар юзага келди. Е.С.Кубрякова ўзининг «Когнитив атамаларнинг қисқача луғати»да метафорани концептлашишнинг бир шакли сифатида белгилаб, уни «янги тушунчани шакллантирувчи ва ифодаловчи ва усиз янги билим олиш имконсиз бўлган когнитив жараён» сифатида изоҳлайди.99
Анъанавий нуқтаи назардан метафора турлича талқин қилиб келинди. Бу эса метафорага лисоний восита, матндаги асосида ғоя ўзлаштириш ётган сўз ўзгариши, сўз алмаштириш натижаси сифатида қарашни тақозо қилади. А.Ҳожиев метафорага нолингвистик жараён сифатида қарайди. Бунда у метафора учун асос бўлган сўз маъносида бирор бир ўзгариш бўлмаганлигига, балки бу ҳодиса ном кўчиш асосида юзага келишига асосланади.100 Метафорик фикр қиёслаш орқали ривожланади ва шу ерда тилда метафора юзага келади. Тилшунос Б.Умурқуловнинг кўрсатишича, «тил метафораси бадиий метафорадан ўхшашликнинг формасига кўра фарқланади: тил метафораси икки предмет орасидаги бевосита ёки очиқ ўхшашликка асосланган кўчимдир. Масалан: бош сўзининг асосий лексик маъноси «бош қисм» бўлиб, тоғнинг боши, йўлнинг боши, иш боши, жўрабоши каби кўчма маъноларга эга. Бадиий метафорада предметлар орасидаги ўхшашлик асосида бадиий бўёқ, образлилик ётади. Демак, бадиий метафора тил метафорасидан, дастлаб, фикрни образли ифодалаши билан ажралиб туради. Бадиий метафорада ўхшашлик яширинган ҳолда бўлади».101 С. Усмонов лингвистик ва бадиий метафорани ўзаро фарқлайди: «Бадиий адабиётда метафора ўхшатишнинг қисқарган формаси бўлиб, предметнинг номи вазифасини бажармайди. Чунки бунда сўз шу нутқий парчада илгари ҳеч қандай англанмаган предмет ёки ҳодисани англатади. Метафора предметнинг доимий номи бўлиб қолгандагина тилшунослик фани текширадиган ҳодиса ҳисобланади. Чунки бундай метафора умумхалқ тилига хос, бадиий метафора эса, ёзувчининг индивидуал приёмига хосдир».102 Бадиий метафора фикрларни образли, ифодали ҳамда таъсирчан ифодашига кўра ижод жараёнида унга тез-тез мурожат қилиниб турилади. Бу ҳолат кўпроқ шеърий асарлар тилида кузатилганлигини ҳисобга олган С.Каримов уларни анъанавий ва поэтик метафораларга бўлиб ўрганишни маъқул кўради ҳамда бундай бўлишга имконият берадиган восита матндир деган хулосага келади.103 Тилшуносликда метафоралар турлича тасниф ва талқин қилинса-да, уларнинг ҳаммасида метафоранинг ном кўчиши асосида юзага келувчи муҳим услубий восита эканлиги, нутқнинг барча кўринишларида учраши, бадиий матнларда фаол қўлланилиши эътироф этилади.
Метафора воқелик объектларини, уларнинг номланишини, бадиий образлар яратиш ва янги маънолар туғилиишини билишнинг асосий усулларидан биридир. У когнитив, номинатив, бадиий ва фикр ҳосил қилувчи вазифаларни бажаради
Лисоний метафора ўз моҳиятига кўра бир томондан тавсифловчи, иккинчи томондан номинатив функция бажарувчи сўзлар манбаидир. Кейинги ҳолатда лисоний метафоралашиш бир маънонинг бошқаси ўрнини эгаллашига олиб келади. Одатда одамга нисбатан қўлланувчи тулки, чаён, чўчқа, илон, эшак каби метафоралар тавсифлаш вазифасига эга. Чунки нутқ ўта мураккаб жараён бўлганлиги учун сўзловчи тингловчига бўлган муносабатини ҳар доим ҳам ўзи истаганидай ифодалай олмайди.Шундай вазиятларда сўзловчи томонидан кундалик нутқда фаол қўлланилиб келинган сўзлар унинг назарида эмоционал-экспрессив муносабатини, нутқ қаратилган нара ва предметлар ёки шахсларни ўз истаги даражасида ифодалашга ожизлик қилиб қолади. Сўзловчи мулоқот жараёнида фикр ифодалаш имкониятининг чекланган эканлигидан келиб чиқиб, Мана шу нуқсонни бартараф этиш мақсадида у онгли равиш-да ҳайвон, газанда, қуш ва шу кабиларни, шунингдек уларнинг хатти-ҳаракатларини англатувчи сўзларни метафорик маънода қўллашга ва шу орқали нутқ қаратилган шасни баҳолашга ҳаракат қилади. Тилимизда бундай сўзлар ижобий ёки салбий маъно ифодалаш хусусиятига кўра фарқланади. Тилимиздаги столнинг оёғи, чойнакнинг оғзи, игнанинг кўзи сингари метафоралар аташ вазифасини бажаради. Лисоний метафора тил тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади. Айнан у синонимик воситалар тараққиёти, янги маъно ва нозик фарқларнинг пайдо бўлиши, полисемиянинг юзагаа келиши, эмоционал-экспрессив лексика тараққиётини белгиловчи кўплаб лисоний жараёнлар асосида ётади. Шунингдек, метафора инсон ички дунёсига алоқадор тушунчаларнинг намоён бўлишига имкон беради.
«Метафорасиз, – деб ёзади Н. Д. Арутюнова, – «кўринмас олам” (инсоннинг ички дунёси) лексикаси бўлмас эди».104
Метафора бизнинг кундалик ҳаётимизга шу даражада сингиб кетганки, у нафақат тилда, балки тафаккуримиз ва ҳаракатларимизда ҳам ўз аксини топади.
ХХ асрда лингвистик нуқтаи назардан ўрганиб келинган метафора когнитив фанлар тадқиққи доирасига ҳам тортила бошлади. Метафора ХХ аср охирига қадар, концептуал назарияда метафоранинг мавқеи муаммоси тилшуносларни қизиқтира бошлагунча, тасодифий характерда бўлиб, унга алоҳида эътибор қаратилмаган эди. Э.МакКормакнинг «Метафораларнинг когнитив назарияси»105 номли тадқиқотида когнитив тилшунослик доирасида метафора тафаккур усули сифатида синчиклаб ўрганилган ва у билиш жараёни маҳсули сифатида изоҳланган. Э. МакКормакнинг фикрича, метафоранинг юзага келиши маълум даражада семантик концептларни қиёслаш билан алоқадор. Метафора бир томондан, унинг тушунарли бўлган семантик референтлари моҳиятан мос келиши билан, бошқа томондан эса уларнинг ўзаро мос келмаслиги, яъни метафоранинг янги маъно англатишга йўналтирилганлигии билан боғлиқ.
Предмет белгиси ва ҳодиса, жараён, вазият, далиллар, маъно, ғоялар тамойиллар назариялари ва ва бошқа мавҳум тушунчалар кесишган нуқтада турувчи когнитив метафора тилга давомийлик, сабаб, мақсадга йўналтирилганлик, натижа, шартлилик, тўсиқсизлик ва бошқа мантиқий предикатлар беради.
Метафора шаклланиши масаласи мураккаб жараён сифатида тилшуносларнинг диққат эътиборида бўлиб келган. Мазкур масала моҳиятини ёритиш метафоранинг баҳо ифодалашида юзага келувчи жараёнларни аниқлашни, баҳоловчи ёки унинг акси бўлган метафорик маънолар турлари ва қонуниятларини тавсифлашни тақозо қилади. Бу эса ўз навбатида ментал метафораларнинг турли кўринишларини аниқлаш, ҳал қилиш ҳамда ушбу ҳодисанинг юзага келишига метафора кўринишини оладиган концептларнинг характери ва уларнинг луғавий воқеланиши қандай таъсир қилади, деган саволга жавоб бериш зарурлигини кўрсатади.106
Тилшуносликдаги мавжуд прагматик ва когнитив талқинлар метафора ва унинг воқеланишини тўлалигича ўзида намоён қилади. Прагматик назарияга кўра, метафора нутқий ҳодиса сифатида воқеланади ҳамда мулоқотда маълум бир коммуникатив мақсаднинг амалга ошишига хизмат қилади.
Метафора шаклланишининг когнитив жараёнини тавсифлашга бағишланган тадқиқотларда у тўрт компонентдан тузилганлиги қайд этилади: 1) метафоранинг асосий субъекти; 2) метафоранинг ёрдамчи субъекти ёки метафоризатор; 3) асосий субъектнинг айрим хусусиятлари; 4) метафора ёрдамчи субъектининг баъзи хусусиятлари107.
Метафоралар ҳосил бўлишида коннотатлар, яъни образда мустаҳкамланган турғун баҳоловчи белгилар муҳим ўрин тутади. Бу белгилар жисмоний, функционал, динамик, субъектив-психологик ва ҳоказо кўринишларда бўлиши мумкин. Улар метафора ҳосил бўлишида асос тушунча сифатида иштирок этади. Тил бирликларининг услубий, экспрессивлик каби қўшимча маънолар ифодалаш, нутқ объектини баҳолаш хусусияти уларга субъектив муносабат кўрсаткичлари сифатида қараш имконини беради.
Метафоранинг юзага келиш жараёни турли ақлий-идрокий ҳодисанинг ментал моделлашувининг ўхшашлиги билан изоҳланади. Умуман олганда, ёрдамчи субъектга хос хусусиятларнинг асосий субъектга кўчирилиши туфайли ҳосил қилинган образли метафоралар ҳақида фикр юритиш мумкин. Метафораларнинг ушбу тури ментал моделлар билан, яъни бизнинг объектив воқеликдаги объектлар, ҳодисалар, фактлар, қонуниятлар ҳақидаги тасаввурларимиз, билимларимиз акс этадиган фреймлар, схемалар, манзаралар билан боғлиқ. Айнан уларда шу турғун белгилар эгаси бўлган (метафора) ёрдамчи субъект хусусиятлари ҳақидаги билимлар мужассам бўлади: ҳайвон қўпол, тушунишни ҳоҳламайдиган қолоқ, жоҳил (одам); тўнка қўпол, ақлсиз, аҳмоқ, фаҳмсиз (киши) кабилар.
Метафора ҳодисасининг юзага келиши бир неча босқичдан иборат когнитив жараёнларни қамраб олади.

Download 286,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish