Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти



Download 286,37 Kb.
bet27/41
Sana25.02.2022
Hajmi286,37 Kb.
#277989
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   41
Bog'liq
Замонавий йўналишлар Документ Microsoft Word 2

Концепт ва маъно
Нисбатан кейинги йилларда шаклланган когнитив тилшунослик фанининг моҳияти, унинг мақсад ва вазифалари, предметини белгилаш тилшунослик фанининг долзарб масалалари кўп бўлиб, унга боғлиқ бўлган тил семантикаси таҳлили методларини ишлаб чиқишда мазкур фаннинг асосий тушунчаларидан бўлган концепт ва сўз маъноси муносабати ҳақида фикр юритиш ҳам бу борада жуда муҳим ҳисобланади.
Маъно тушунчаси тилшунослик нуқтаи назаридан кенг қамровли бўлиб, у товуш билан боғлиқ образлар ва предметлар ҳамда вазиятлар образларини ўзида мужассам қилади. Маъно тушунчаси бевосита инсон нутқий фаолияти билан боғлиқ бўлгани боис у образ-предмет-вазият учбурчагида жойлашади ва бу тушунчалар нутқий фаолиятда бир-бирини тақозо этади. Бу эса концепт тушунчасининг маълум даражада майдон тушунчаси билан чамбарчас алоқада эканлигидан далолат беради. Концепт ҳақида фикр юритганда унинг предметлар ва вазиятлар образлари доирасида амал қилишини ёдда тутиш лозим бўлади.Маънони таърифлашда тилшуносликка оид адабиётларда қўлланилаётган атамаларнинг ҳар хиллиги кўзга ташланади. Бу масаладаги фикрларнинг барқарорлашмаганлиги учун турли муаллифлар масала моҳиятини очиб беришда маъно, десигнат, семема, концептлар учун – денотат, фикр, концепт атамаларини қўллайдилар.
Биз тилшуносликда кейинги вақтда одат тусига кирган анъаналарга риоя қилган ҳолда лексик маъно учун семема ва семантема атамасини қўллашни лозим топдик. Маълумки, тилшуносликда семема дейилганда лексеманинг бир семантик варианти, семантема дейилганда эса бир лексеманинг ҳамма семалари жамланмаси тушунилади. Худди шунингдек, чегараланиш қолган атамаларда ҳам кузатилади: денотатлар – ташқи оламнинг вербаллашиши, бошқача айтганда, «тил бирлиги (мас., сўз) ёрдамида номланувчи (аталувчи) воқелик,нарса-предмет»95, концептлар – ташқи оламдаги мавжуд вазият ва предметларнинг вербал ва новербал образларининг мажмуидир. Маъно ва концептни ажратишдаги қийинчилик уларнинг кесишиш майдонида юзага келади ва бу кенг муҳокамани талаб қилади.
Бу эса маъно ва концептнинг умумий хусусиятлари ҳақида фикр юритишни тақозо қилади.
Маълумки, инсон фаолияти билан боғлиқ бўлган концепт ва маъно тенг равишда объектив ва субъектив воқеликни акс эттиради. Бу эса бевосита когнитив характерга эга бўлган мазкур ҳодисаларнинг онг маҳсули эканлигини кўрсатади. Бошқача айтганда, концепт ҳам маъно ҳам инсоннинг онг ёрдамида воқеликни билиши, унинг атрофдаги нарсалар, воқеа-ҳодисаларни, турли муносабатлар ва қонуниятларни идрок этиши натижасидир.
Концепт мундарижасини ҳосил қилувчи когнитив белгилар ҳақиқий воқеликдаги ҳодисаларнинг инсон онги ва фаолиятига боғлиқ бўлган маълум томонини акс эттиради. Шунингдек, сўз маъноси, семема ҳам когнитив характер касб этади – у концепт мундарижасини ҳосил қилиб, нутқда алоҳида репрезентатив когнитив белгилардан ташкил топади.
Маъно ва концепт онгнинг турли кўринишда намоён бўлувчи фаолияти маҳсулидир. Инсоннинг когнитив ва лисоний онгига мос келувчи ва онгнинг мазкур турлари мазмунини ҳосил қилувчи ментал бирликларни ўзаро қарама-қарши қўйиш концепт ва маънони чегаралашга имкон беради. Қисқача қилиб айтганда, концепт – инсон когнитив онги маҳсули, маъно эса – лисоний онг маҳсулидир. Мазкур жараённинг юзага келиши ҳақида Ш.Сафаров шундай фикрларни билдиради: «Лисоний фаолиятда воқелик ҳақида ахборот жамланиб, бу ахборот адресатга узатилади (аниқроғи, ахборот алмашинуви ҳаракатлари бажарилади). Ахборот жамлаш лингвокогнитив жараён бўлиб, бу жараёнда инсон онгида идрок қилинаётган воқеликнинг «лисоний қиёфаси», образи шаклланади. Борлиқ лисоний қиёфасининг шаклланиши оддий жараён эмас, зеро, тафаккур фаолиятининг ўзи ҳам кўп босқичли бўлганидек, яратилган коцептнинг лисоний воқеланиши ҳам мураккаб фаолият натижасидир. Биргина концептнинг шаклланиш шароитини олайлик: бу шароитда кўриш, ҳис этиш, тасаввур қилишдан бошланган фаолият образ яратилиши, тушунча ҳосил бўлиши каби концептуал ҳаракатлар мажмуаси билан бойиб боради. Бундан ташқари, бу мажмуа идрок этувчи шахсга хос бўлган индивидуал белгилар ҳамда миллий-этник кўрсаткичларни ҳам қамраб олиши аниқ».96
Лисоний бирликларнинг семантик жиҳатдан ўзига хослиги шундаки, семантика концепт сингари воқеликни шунчаки акс эттириб қолмайди, балки коммуникатив актда лисоний белги томонлари кўриниши сифатида чиқувчи концептнинг ҳаммага маълум бўлган коммуникатив қисми сифатида намоён бўлади.
М. В. Пименова бу ҳақда шундай ўхшатишни келтиради: «Сўз ва концепт муносабатини айсбергнинг кўринадиган ва кўринмайдиган томонларига ўхшатиш мумкин. Лексик маъно компонентлари сезиларли концептуал белгиларни ифодалайди, аммо тўлиқ кўламда эмас. Концептнинг кўлами сўзнинг лексик маъносига нисбатан кенгроқ... Концепт структураси сўз лексик маъносига нисбатан анчагина қийин ва кўпқирралидир».9798
Демак, маъно (семема) ўз семалари билан концептни ҳосил қилувчи маълум когнитив белги ва компонентларни ифодалайди ва улар концепт мундарижасини ташкил қилувчи мазмуннинг қисмидир.
Шу ўринда концепт ва маъно ментал хусусиятга эга эканлигини ҳам қайд этиш лозим.
ХХ аср охирида шаклланган глобализм тамойили ва тилга антропоцентрик ёндашув тадқиқ парадигмаларини ўзгартириб юборди. Семасиологлар ва когнитологларнинг сўзнинг кейинги маъноларига қизиқишлари доирасининг кенг ёйилганлиги тилшуносликда ва бошқа фанларда таҳлил тамойилининг кенг тарқалишига олиб келди. Кейинги маъно яқин маънога нисбатан концептга анча яқин бўлганлиги боис когнитолог ва лингвокогнитологларнинг қизиқишлари ортиши тушунарли.
Шу муносабат билан маънонинг икки типини – луғатларда изоҳланган маъно ва тил соҳиби онгидаги тасаввур қилинган маънони терминологик жиҳатдан чегаралаш лозим.Лингвистик ҳисобланувчи луғатларда қайд этилган маънолар тизимли бўлиб, луғатшунослар томонидан амалга оширилади, уларда белгилар кам миқдорда акс эттирилади.
Сўзнинг психолингвистик маъноси - тил соҳибининг онги ва мазкур товушлар қобиғи билан алоқадор бўлган ҳамма семантик компонентлар бирлигининг маълум бир тартибда берилишидир..Бу тил соҳиби онгидаги ўз семантик белгилари – ядровий ва периферик жиҳатдан бирмунча ёрқин, иҳоталанган сўзни фаоллаштирадиган кўламдир. Психолингвистик маъно майдоний тамойил асосида тузилган бўлиб, унинг компонентлари ёрқинлик иерархияси бўйича ҳосил бўлади.

11-мавзу


Download 286,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish