1.5.Испан тили отларида сон категорияси
(Número de los sustantivos)
От – одатда сонлар бўйича ўзгариб турувчи сўз туркумидир. Испан тилида ҳам, ўзбек тилида ҳам отларда бирлик ва кўплик шакллар мавжуд, бўлиб улар келишикларда турланмайдилар.
1.5.1.Отларда кўплик формасининг ясалиши
Испан тилида отлар бирлик ва кўплик шаклларга эга. Бирлик сонда урғусиз унли билан тугаган отлар –s қўшимчасини қўшиш билан кўплик сонни ҳосил қиладилар:
|
Бирлик
|
кўплик
|
тарелка
|
el plato
|
los platos
|
хона
|
la habitación
|
las habitaciones
|
қабила
|
la tribu
|
las tribus
|
(пичоқ)
|
cuchillo
|
cuchillos
|
(она) madre - madres
Бирлик сонда ундош, -y ёки урғули унли (-е дан бошқа) билан тугаган отлар –еs қўшимчасини қўшиш билан кўплик сонни ҳосил қиладилар:
|
Бирлик
|
кўплик
|
ҳайвон
|
el animal
|
los animales
|
жаноб
|
el señor
|
los señores
|
қирол
|
el rey
|
los reyes
|
қонун
|
la ley
|
las leyes
|
бигуди
|
el bigudí
|
los bigudíes
|
кимхоб
|
el tisú
|
los tisúes
|
(ашула) canción – canciones (графикурғуйўқолади)
el reloj (соат) – los relojes (кўп соат)
Қуйидги сўзлар бундан мустасно:
|
Бирлик
|
кўплик
|
ота
|
el papá
|
los papás
|
она
|
La mamá
|
las mamás
|
софа
|
el sofá
|
los sofás
|
la casa (уй) – las casas (уйлар)
Бирқатор ўзлашган сўзлар ҳам бундан мустасно:
|
Бирлик
|
кўплик
|
клуб
|
el club
|
los clubs
|
фильм
|
El film
|
los films
|
дефицит
|
el déficit
|
los déficits
|
Таъкидлаш жоизки, кўплик сонни ҳосил қилиш бир қатор ҳолатларда орфографик ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Бирлик сонда – z ва –x билан тугайдиган отлар кўпликда [θ] товушини сақлаб қолиш учун уларни –с га алмаштиради:
|
Бирлик
|
кўплик
|
оникс
|
La ónix
|
las ónices
|
қалам
|
el lápiz
|
los lápices
|
нур
|
La luz
|
las luces
|
бурун
|
la nariz
|
las narices
|
(овоз) voz – voces (қоида бўйича е дан олдин z→с)
lavez (марта) – lasveces (марталар)
ellápiz (қалам) – loslápices (қаламлар)
–cундоши билан тугайдиган камгина сўзларкўпликда уни –quга алмаштиради:
|
Бирлик
|
кўплик
|
лашкаргоҳ
|
el vivac
|
los vivaques
|
фрак
|
el frac
|
los fraques
|
бифштекс
|
el bistec
|
los bisteques
|
Агар сўзга янги бўғин қўшилса, урғули бўғин позициясини сақлаб қолиш учун график урғу пайдо бўлиши ёки йўқолиши мумкин:el andén (перрон) – los andenes (перронлар). Яна иккита ҳолатда кўплик шаклни ҳосил қилишда урғу ўзгаради:el régimen (режим) – los regímenes (режимлар); el carácter (характер) – los caracteres (характерлар).
Кўплик сонда артикл қуйидаги тарзда ўзгаради:el → los / un → unos / la → las / una → unas.
Кўпликда отларнинг қўшимчалари ҳам ўзгаради. Отларга–sюкламаси қўшилади, агар сўз ундош билан тугаса, –esқўшилади. Масалан:
el barco – los barcos
la mosca – las moscas
el tren – los trenes
la ciudad – las ciudades
Урғули бўғин кўплик сонда (plural) бирлик сондагидак (singular) қолади. Шунинг учун ҳам кўпликда урғунинг график белгисини (acento) қолдириш мақсадга муофиқ бўлишини текшириб кўриш керак бўлади. Масалан, el balcón сўзида урғу белгиси (acento) қўйилади, чунки урғу қўйиш қоидаларига мувофиқ, охиридан олдинги бўғин бу ерда урғули бўлиши керак. Кўпликда урғули бўғин ўзгармасдан қолади, аммо биз урғу белгисининг йўқолганини кўрамиз: los balcones. Бунинг сабаби шундаки, урғули бўғин охиридан олдинги бўлди ва сўз–sбилан тугаган.Бу шуни билдирадики, у қоида бўйича урғули ва урғунинг рафик белгисини қўйишга ҳожат қолмайди.
La organización сўзининг кўплик шаклида ҳам шу ҳолатни кўрамиз: охиридан олдинги бўғин ҳам қоидага биноан урғули бўлганидан кўпликда урғу белгисияна қўйилмаган: las organizaciones (охирги бўғин –sбилан тугаган).
Агар сўз–zбилан тугаса,кўплик сонда–z ўрнига –сишлатилади. Масалан: la nariz – las narices.
1.5.2. Иккала сон учун бир хил шакллар
Одатда, урғусиз бўғинда бирликда -s билан тугайдиган барча отлар кўпликда қўшимчаларни ўзгартирмайдилар. Бу отлар иккила сон учун битта шаклга эга бўладилар ва сонда бир-биридан артикллар ёрдамида фарқ қилиб турадилар: (el, los) limpiadientes (тиш тозалагич (лар),(el, los) rascacie-los (осмонўпар иморат (лар),(el, los) sacacorchos (штопор (лар).
Иккила сон учун битта шаклга эга бўлган отлар қаторига қуйидагилар киради:
1. Ҳафта кунларининг номлари: (el, los) lunes ()душанба), (el, los) martes (сешанба).
2. -s билан тугамайдиган мураккаб отлар:
|
Бирлик
|
кўплик
|
қизиқчи
|
el hazmerreír
|
los hazmerreír
|
гап ташувчи
|
el correveidile
|
los correveidile
|
Поддавки ўйнамоқ
|
el ganapierde
|
los ganapierde
|
3. Икки сўзни қўшиш йўли билан ҳосил бўлган мураккаб отларда кўплик соннинг ўзига хос расмийлаштирилиши кузатилади:
|
Бирлик
|
кўплик
|
вагон-ресторан
|
el vagón restaurante
|
los vagones restaurante
|
ухлаб кетадиган вагон
|
el coche cama
|
los coches cama
|
розали чой
|
la rosa té
|
las rosas té
|
4.Бир қатор отлар фақат кўплик сонда қўлланади ва амалда бирлик шаклга эга бўлмайдилар: las afueras (чекка жойлар),los bártulos (лаш-лушлар),los celos (рашк),las fauces (хиқилдоқ, бўғиз)las gafas (кўз ойнаклар).
5.Кўпгина отлар умуман кўпликда қўлланмайди. Бундай сўзларга қуйидагилар киради: а) атоқли отлар - José, María, Moscú, España; б) ягона объектларни ёки ягона сифатида фикрланадиган отлар, масалан:el sol (қуёш),el sur (жануб), la luna (ой), el norte (шимол), el cenit (зенит), el horizonte (горизонт); в) моддалар, материаллар, бошақли ўсимликлар, айрим маҳсулотлар ва ҳ.зларни номловчи отлар: la carne (гўшт), el pan (нон),
el carbón (кўмир); г) сифат, ҳаракат ва ҳолатни англатадиган мавҳум отлар: la alegría (қувонч), la valentía (жасурлик), el desarrollo (ривожланиш); д) жамловчи отлар: la ropa ()- одеждаla gente (халқ),el dinero (пул); е) илмий, сиёсий, адабий йўналишлардаги айрим атамалар (кўпинча –ismo суффиксли) ҳамдафанларнинг номлари: marxismo (маркисизм), impresionismo (импрессионизм), medicina (медицина), ingeniería (муҳандислик иши).
1.6. Ўзбек тили отларида сон категорияси
Отларда оппозиция ҳолида бўлган бирлик ва кўплик маънолари ва бу маъноларни ифодаловчи формалар системаси грамматик сон категориясини ташкил қиладн.
Грамматик сон ва логик сон одатда ўзаро мос келавермайдн. Масалан, киши отлари якка шахсни (масалан, Зулфия, Карим каби) ифода этади. Лекин бу отлар бир неча шахс номини ҳам англатиши мумкин. Шунда ҳам улар якка шахсни билдираверади. Турдош от эса, асли биттадан кўп бўлган пред-
метнинг номидир. Бундан ташқари, бир турдош от ўрни биланбир предметни, ўрни билан кўп предметни ифода қнлиши мумкин. Масалан, Мактаб тажриба участкасига олма экдик. Бунда олма ситуация ва контекстга қараб бир олма кўчатини ҳам,кўп олма кўчатини ҳам ифода қиладн. Бу унинг семантик белгисига боғлиқ.
Турдош отнинг якка ёки кўп предметни ифода қилиши унинг семантикаси ва ситуация контекстига боғлиқ. Лекинбу отлар, якка ёки кўппредметни англатишидан қатъи назар,сон категориясининг айнан бир формасидир. Демак, отнинг якка ёки кўп предметни англатиши билан сон категориясинингқайси формасида бўлиши бошқа-бошқа ҳодисалардир: логиксон билан грамматик сон тенг эмас.
Сон категориясининг икки формаси: -лар аффикси билан ясалувчи формаси ва шунга оппозиция шаклида бўлганноль кўрсаткичли формаси бор. Булардан -лар аффикси отнингкўплик формасини ясайди, бирлик форма эса ноль кўрсаткичли формадир.
Бирлик формасидаги отлар бир жинсдаги предметларнинг биттасини англатади. Ўзбек тилида отнинг бирлигини кўрсатувчи махсус аффикс йўқ. Сўзнинг предмет тушунчасини ифода қилувчи аффикссиз ҳолатининг ўзи, яъни ноль кўрсаткичли формаси бирликдир. Лекин баъзи отлар бирлик фор-
мада бўлиб, айрим предметларнинг тўдасини англатади: халқ, армия, оломон, тўда. Бу кўпликнинг семантик усул билан ифодаланиши деб юритилади.
Отларнинг кўплик формаси бир жинсдаги ёки унданортиқ бўлган ноаниқ миқдордаги предметларниифода қнлади. Бу форма -лар аффикси орқали ҳосил бўлади. Кўпликнингбундай ифодаланиши морфологик усул билан ифодаланиш дебаталади: китоб (бирлик)- китоблар (кўплик).
Do'stlaringiz bilan baham: |