1.2.Испан ва ўзбек тилларида отларнинг маънога
кўра таснифи
Отларни маъно жиҳатдан турлича классификация қилиш мумкин. Бу ўринда от туркумига кирган сўзларнинг грамматик хусусиятларини аниқлашга хизмат қилувчи семантик белгилар асосга олинди.
Отлар қуйидаги семантик хусусиятларига кўра классификация қилинади:
1. Бир турдаги предметлардан бирининг номини ёки шу турдаги прсдметларнинг умумий номини билдиришига кўра.
2.Ким ёки нима сўзларига бўлган муносабатига кўра.
3.Саналиш ёки саналмаслигига кўра.
Бир турдаги предметлардан бирининг номини ёки шутурдаги предметларнинг умумий номини билдиришига кўраотлар атоқли ёки турдош бўлади.
Атоқли от. Бир хилдаги предмет ёки ҳодисаларнингбирини ажратиб кўрсатувчи отлар атоқли отлар дейилади. Атоқли отлар жумласига қуйидагилар киради:
1. Кишиларнинг исми, фамилияси, тахаллуси: Алишер, Акрам, Валиев, Рустамов, Уйғун, Ойбек.
2.Геотрафик номлар: Ўзбекистон, Волга, Фарғона, Помир.
3.Турли ташкилот, корхона, муассаса номлари: Ўзбекистон Маориф вазирлиги, «Билим» жамияти, Ботаника институти, “Гулбоғ”жамоа хшжалиги.
4.Планета ва юлдузларнинг номлари: Юпитер, Марс, Ҳулкар.
5.Тарихий ҳодисалар, газета, журнал ва илмий муассасаларнинг номлари: Андижон воқеалари, “Қутлуғ қон” романи,“Нима қилмоқ ксрак?» асари, “Зарафшон” газетаси,“Гулистон” журнали.
6.Ҳайвонларга махсус қўйилган номлар: Бойчибор,Йўл-
барс ва бошқалар.
Турдош от. Бир жинсдаги предметларнинг умумий номини билдирувчи отлар турдош отлар дейилади. Отларнингасосий қисмини турдош отлар ташкил қилади:тоғ, шаҳар, гул,ишчи, боғбон, муҳаббат, севгиваҳ.к.
Атоқли ва турдош отлар фақат маъно жяҳатдан фарқ қилиб қолмай, ўзига хос баъзи грамматик хусусиятларга ҳам эга. Масалан, атоқли отлар фақат бирлик формада қўлланади. Агар кўплик аффиксини олса, грамматик кўплик эмас, бошқа маъно оттенкаларига эга бўлади: Зулфиялар (Зулфия ва унииг яқинлари) келди.
Атоқли отларнинг кўпчилиги турдош отлар, маълум қисми бошқа туркумга оид сўзлар асосида пайдо бўлади: Асал, Арслон, Раъно, Райҳон, Анор, Аъло, Лола, Баҳри каби атоқли отлар турдош отлар; Ўлмас, Сотиболди, Турди каби атоқли отлар феъллар; Ширин, Буюк, Азиз, Улуғ каби атоқли отлар сифат; Бултур атоқли оти равиш; Тўқсон, Етмиш каби атоқли отлар сон асосида пайдо бўлган. Булар лексик маъносини йўқотиб, атоқли отларга айланган. Аксинча, рентген, хосиятхон каби турдош отлар атоқли от асосида пайдо бўлган. Булар атоқли отликдан чиқиб, лексик маъно касб этган.
Турдош отлар қуйидаги белгилар асосида турларга ажратилади:
А.Ифодаланган тушунчанинг характерига кўра конкрет ва абстракт отларга бўлинади.
Конкрет от. Бевосита предмет англатадиган отлар конкрет отлар дейилади. Улар англатган предметларни бевосита санаш ва кўриш мумкин. Шунинг учун ҳам бундай отлар саноқ сонлар билан синтактик алоқага кириша олади. Бундан ташқари, субъектив баҳо ҳамда кўплик аффиксларини олиши мумкин: бешта дафтар, юзлаб одам, китоблар, қизча, болагина.
Абстракт от. Мавҳум тушунчаларни ифода қилувчи отлар абстракт отлар дейилади. Булар мавҳум белги, хусусият номлари бўлиб, одатда кўплик аффиксини олмайди: севги, оқим, туйғу, яхшилик. Баъзан кўплик формада қўлланилганда эса кўплик маъноси эмас, қўшимча маъно оттенкалари ифодаланади. Қиёс қилинг: туйғу – туйғулар.
Б. Отлар бирлик формада бир турдаги предметнинг ўзини ёки предметларнинг тўдасини (жамини) билдиришига кўра, якка ва тўда оттурларига ажратилади. Бир турдаги предметнинг ўзини билдирувчи отлар якка от дейилади: китоб, уй, дарахт. Бирлик формада ҳам бир хил предметларнинг жамини англатувчи отлар тўда от дейилади: армия, кўпчилик, халқ.
Ким ёки нима сўзларига бўлган муносабатига кўра отлар киши ва нарса отларигабўлинади. Киши отлари ким? сўроғини қабул қилиб, атоқли ва турдош отлардан бўлади: Кечқурун Ҳафизани кузатгани Патилахон ҳам келди. Одам одамдан баҳра олади. Қарияларни икки жувон ва бир норғул йигит кутиб олди.
Нарса отлари ҳам атоқли ва турдош отлардан бўлади: Бир неча минутдан кейин булар Қўшчинорга жўнашгани қўзғалишди. Машина медицина институтининг бош корпуси рўпарасидаги фонтан ёнида тўхтади.
Отларни киши отлари ва нарса отларига ажратиш отларда сон категориясининг ифодаланишинигина эмас, уларнинг турлана олиш даражасини белгилашда ҳам муҳим роль ўйнайди.
Саналиш-саналмаслигига кўра отлар саналадиган ва саналмайдиган отларга бўлинади. Саналадиган отларнинг асосини конкрет отлар ташкил қилади: Раъно магазиндан бешта дафтар, ўнта қалам сотиб олди. Саналмай-диган отларнинг асосини модда отлар ташкил қилади: ҳаво, булут каби.
Атоқли отларнинг ҳам аксарияти саналмайдиган отлардир: Тинч океани, Волга дарёси, Раъно Узоқова, Ҳайдарова кабилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |