1.6.1. Ўзбек тилида -лар аффиксини олмайдиган отлар
Ўзбек тилида отнинг сон формаси (бирлик ва кўплик формаси) синтактик муносабат кўрсатмайди.
-лар аффиксининг айрим функциялари сон категорияси доирасидан четга чиқади. Масалан, унинг эгалик ва тусловчи аффикслар таркибида қатнашган ҳолатлари (Дадамлар борадилар) сон категорияси доирасида изоҳланмайди.
Сон категорияси ҳақида фикр юритилганда -лар аффиксини олмайдиган отларни фарқламоқ лозим. Бундай отларнинг ссмантик турлари ҳар хилдир. Масалан. атоқли отлар ичида -лар аффиксини оладиган ва олмайдиган отлар бор.
Атоқли отлардан планета ва юлдуз номлари (Қуёш, Марс каби) -лар аффиксини олмайди. Булар кўчма маънода қўллангандагина -лар аффиксини олиши мумкин. Лекин атоқли отларнинг кўпчилиги -лар аффиксини олади. Бу вақтда зидланиш ҳосил бўлиши ҳам мумкин; бунда грамматик сон катего-
рияси ифода қилинади. Матросов - матросовлар. Улуг Вагануруши фронтларида матросовлар қатори кенгайиб борди. Лекин бу ҳолат доим содир бўлмайди. Атоқли отларга –лараффикси қўшилганда, кўпинча грамматик кўплик эмас, бошқа маънолар ифода қилинади. Изоҳловчи-изоҳланмиш конструкцияларининг биринчи компоненти бўлиб келган атоқли отлар эсабутунлай-лар аффиксини олмайди: Хадича хола ғойибона опа-
сингил тутинган Анзират холага, Ҳошимжонга совға-салом олибжўнади. Йўлчи ўз дўсти Қоратой темирчи билан ҳангамалашиб ўтирар зди.
Атоқли бўлмаган киши отларининг кўпчилиги -лар аффиксини олади: йигит – йигитлар, одам - одамлар, хизматчи -хизматчилар каби. Бу тип отлар ичида ўз семантикасига кўра-лар аффиксини олмайдиган (халойиқ, дада каби) отлар ҳаммавжуд.
Айрим отлар билдирган нарса-предметлар объективравишда кўплик тушунчасига эга бўлмайдн. Шунга кўра бундай нарса-предметни билдирувчи отлар бирлик формада қўлланилмайди. Агар -лар аффиксини олса, кўплик эмас, балкитурли модал маънолар ифодаланади. Булар маъносига кўрақуйидаги хусусиятларга эга бўлган отдардир:
I. Атоқли отлар: Наби, Акбар, Салима, Тошкент, Мирзачўл, Сирдарё каби. Булардан киши номлари -лар аффикси билан қўлланса, шу ном билдирган шахс ва у билан бирга бўлган кишилар гуруҳи (оиласи, коллективи) маъноси ифодаланади: Салималар, Ҳалималар каби. Географик жой номлари (географик атоқли отлар) -лар аффикси билан қўлланса, шу отбилдирган жойни ҳам ўз ичига олган кенгроқ (каттароқ) территория маъноси ифодаланади: Москваларни томоша қилибкелмоқ.
2.Сон-миқдор тушунчасига эга бўлмайдиган мавҳум тушунчаларни билдирадиган отлар: севги, уйқу, камбағаллик, ақл, кўнгил каби. Бу типдаги отларнинг айримлари -лар аффиксибилан қўлланиши ҳам мумкин. Бу ҳолда кўплик ифодаланмайди, балки маъно кучайтирилади: Кўнгилларим озиб кетди. Уйқуларим қочиб кетди.
3.Шахс ёки нарсада асли ўзи бир дона бўладиган предметларни билдирадиган сўзлар -лар аффикси билан қўллангандаҳам кўплик ифодаланмайди, балки маъно кучайтирилади: Бошларим оғриб кетди. Тилларим ачишиб кетди. Бундай нарсамансуб бўлган шахс ёки нарса кўп бўлса, аслида бир дона бўладиган (инсон ёки нарсада) предметни билдирувчибош,тилкаби сўзлар -лар аффиксини олганда, кўплик ифодаланади:
Одамларнинг бошлари кўринди ёки одам бошлари кўринди.
4.Доналаб саналмайдиган предметларни билдирувчи отлар-лар аффикси билан қўлланганда, шу предметнинг турлари (бирнеча тури) ифодаланади: унлар, сувлар, ёғлар каби.
5.Маълум касб-ҳунар, фан, шу касб-ҳунарга, фанга оидсоҳани билдирувчи отлар кўплик формасида қўлланмайди:ўқитувчилик, деҳқончилик, олимлик, математика, химия, тилшунослик каби.
Do'stlaringiz bilan baham: |