Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 7,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/50
Sana24.02.2022
Hajmi7,26 Mb.
#198618
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50
Bog'liq
samarqand turizm maskani

12Махдуми Аъзам зиёратгоҳи. Самарқанднинг шимоли-ғарб тарафида, 
Оқдарё ва Қорадарё оралиғида жойлашган Даҳбед қишлоғида XVI асрда яшаб, 
ижод этган аллома Махдуми Аъзам қабри бор. Мазкур қабр атрофида барпо 
этилган зиёратгоҳнинг жанубида масжид, шарқий томонида дарвозахона
чиллахона, ҳужралар жойлашган. Масжид ёнида ғиштин иморат ва ҳовуз 
мавжуд. Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўш 
Баҳодир ва унинг 
яқинларининг даҳмалари ҳам шу манзилда жойлашган. Мовароуннаҳрлик буюк 
диний арбоб, нақшбандия тариқатининг раҳнамоси ва назариётчиларидан бири 
Махдуми Аъзамнинг тўлиқ исми – Саид Аҳмад Хожагий ибн Саид Жалолиддин 
Косоний Даҳбедийдир. У Фарғона водийсининг Косон шаҳрида таваллуд 
топган. 
Махдуми Аъзам илк таълимни Косон мактабларидан бирида олиб, сўнг 
Ахсикатда Хожа Муборак мадрасасида ўқишни давом эттирган. Мадрасани 
битирган Аҳмад Косоний Шайх Мирсаид Алига шогирд тушган. 1491–1492 
йилларда устози билан Ҳиротга сафар қилиб, у ерда таниқли аллома ва шоир 


41 
Абдураҳмон Жомий билан учрашган. Махдуми Аъзамнинг тасаввуф 
таълимотига оид фикрлари нақшбандия назариясига асосланган. 
26-расм. Махдуми Аъзам зиёратгоҳи 
 
Аллома фикрича, нақшбандия тариқати уч зарурий қоидага бўлинган: 
иҳвон (биродарлик), макон (ўрин-мавқеъ), замон. Унинг илмий мероси бой 
бўлиб, у нақшбандия тариқатини янада ривожлантиришга баракали ҳисса 
қўшган. Буюк пирнинг қаламига мансуб адабий, тарихий, фалсафий, диний ва 
маънавий мавзуларга бағишланган 30дан ортиқ рисолалар ҳозирда ЎзРФА 
Шарқшунослик институти хазинасида сақланмоқда. 
13. Мурод Авлиё зиёратгоҳи жомеъ масжид ва қабристонида жойлашган 
ҳарам ичидаги ибн Саййид Муртазо ҳазратларига мансубдир. У кишининг 
вафотлари ҳижрий қамарий йилининг 927 йил рамазон ойининг якшанбасида, 
яъни милодий 1548 йилнинг август ойига тўғри келади. Айрим манбаларда у 
зот Хўжа Аҳрори Валийнинг издошлари сифатида тилга олинади. Фахра Содот 
Саййид Мусохўжа ибн Саййид Муртазо шариати ислом тарихини унинг 
ақидаларини чуқур билган, уни кишилар орасида тарғиб эта олган шахс. Ушбу 
қадамжо ва қабристон ўша замондан буён мўмин – мусулмонлар учун 
зиёратгоҳ сифатида танилган. Айниқса, ҳар чоршанба куни бу ерга кўплаб 
зиёратчилар ташриф буюришади. 
Нафақат Самарқанд аҳли, балки қўшни вилоят, ҳатто Озарбайжон, 
Туркманистон, 
Қирғизистондан 
ҳам 
кишилар 
зиёратга 
келишади. 
Зиёратчиларнинг қилган илтижо ва тиловатлари рўёбга чиқиб, муродлари ҳосил 
бўлганлиги сабабли бўлса керак, бу даргоҳни «Муродавлиё» деб номлаганлар. 
Шўролар даврида бу жой пинҳон ва маҳвий зиёрат қилинган. 


42 
27-расм. Мурод Авлиё зиёратгоҳи 
 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, истиқлол 
шарофати, дин ва виждон эркинлиги ҳақидаги фармонлар туфайли халқимиз 
ҳаётида муқаддас қадамжолар қайтадан тикланди. Мурод Авлиё жомеъ 
масжиди 1992 йилда қайта қурилиб, ишга туширилди.

Download 7,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish