14. Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи. Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи Самарқанд
вилояти Нуробод туманининг Оқсой қишлоғи Зарафшон тоғ тизмасига кирувчи
Оқтоғ тоғининг юқори қисмида жойлашган. Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи ва тоғ
тепасидаги ғор ўтган асрнинг 30-йилларидаёқ асосан темирчилик билан боғлиқ
касб эгалари учун зиёрат масканига айланди.
Ушбу масканнинг Довуд алайҳиссалом ҳаёти-фаолияти билан боғлиқлиги
ҳақидаги тарихий-илмий маълумотлар мавжуд эмас. Аниқроқ айтадиган бўлсак,
Довуд алайҳиссалом бу ерга келмаган. Хушманзара табиат, тоғ тепасидаги ғор
ва гўёки «Довуд Пайғамбарнинг ушбу ғордаги излари» бу манзилни
темирчилар сиғинадиган зиёратгоҳ сифатида илоҳийлашишига сабаб бўлган
кўринади. Ҳазрати Довуд (Довуд алайҳиссалом) ҳақида ХIII асрнинг охири ва
ХIV асрнинг бошларида яшаб ўтган тарихчи Носируддин Бурҳонуддин
Рабғузийнинг «Қиссаси Рабғузий» асарида батафсил маълумотлар берилган.
Унда «Довуд (пайғамбар) бани Исроилдан эрди. Ўн қариндош эрдилар, оталари
Ишў отлиғ. Довуд барчасидин кичиги эрди», дейилади. Аллоҳ таоло ўз
пайғамбари Довуд алайҳиссаломни Қуръони Каримда ўн олти марта зикр
қилган. У зот ҳақида Бақара, Нисо, Моида, Анъом, Исро, Анбиё, Намл, Саба ва
Сод сураларида ояти карималар бор. У зотнинг насаблари Довуд ибн Ийшаа
ибн Увайд бўлиб, Яҳузо ибн Яъқуб ибн Исъҳоқ ибн Иброҳим бўлиб тугайди.
Пайғамбарларнинг
насл-насабларини
ўрганувчи
тарихчи
олимларнинг
барчалари Довуд алайҳиссаломни Яҳузо ибн Яъқуб авлодидан эканлари ҳақида
илмий маълумотлар берганлар. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга яна бир
қанча фазилатларни берган эди. Бу ҳақида Қуръони Каримнинг Сод сурасида
43
«Албатта, биз унга тоғларни бўйсундирдик. Улар у билан кечки пайту эрталаб
тасбеҳ айтардилар», деб қайд қилинади. Шунингдек, Аллоҳ таоло Довуд
алайҳиссаломга қушларни ҳам бўйсундириб қўйган эди. Улар ҳам у зотга
қўшилиб, аллоҳ таолога эртаю кеч тасбеҳ айтардилар. Довуд алайҳиссалом
пайғамбар бўлишлари билан бирга, Бани Исроил давлатининг подшоҳи ҳам
эди. Айтишларича Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга темирни хамирдек
юмшоқ қилиб берган эди. У зот темирни оловга солиб тобламасдан ҳам, болға
билан урмасдан ҳам, нимани хоҳласалар, қўллари билан шуни ясай олар эдилар,
дейилади китобда. Довуд пайғамбарга темирчиларнинг пири ва тоғларни
бўйсундирувчи сифатида ихлос қилинади. Тоғ тепасидаги ғор бу ерга ташриф
буюрадиган одамлар, айниқса, темирчилик ва техника билан боғлиқ касб
эгалари наздида эзгу ният билан зиёрат қилинадиган муқаддас маскандир.
Ҳазрати Довуд зиёратгоҳининг тарихи ҳамда бугунги ҳолати Ўзбекистон
Фанлар
Академияси
Археология
институти,
Самарқанд
давлат
университетининг олимлари, вилоят имом-хатиблиги ходимлари ҳисобидан
шакллантирилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, ушбу манзилнинг Довуд
Алайҳиссаломга ҳеч қандай боғлиқ эмаслиги, бу ҳақда на тарихий, на илмий
фактлар аниқланмаганлиги қайд этилган. Ушбу манзилдан аҳоли ёз ойларида
дам олиб, ҳордиқ чиқарадиган маскан сифатида фойдаланиш мумкинлиги
тўғрисида якдил хулоса берилган.
28-расм. Ҳазрати Довуд зиёратгоҳидаги ғор
Ўтган вақт давомида ушбу масканда бир қатор ободончилик ишлари
амалга оширилди. Хусусан, 2015 йилнинг сентябр ойидан бошлаб эса вилоят
ҳокимлигининг ташаббуси билан бу ердаги барча эски бино-иншоотлар
бузилиб, уларнинг ўрнига аҳоли дам олиши ва ҳордиқ чиқариши учун
тадбиркорлар томонидан замонавий меъморчилик кўринишидаги 25 та айвон, 1
та нонвойхона, 22 та дўкон, 2 та маиший хизмат кўрсатиш нуқталари қурилди.
44
Тоғ тепасидаги ғорга кўтариладиган зиналар замонавий ҳамда қулай
тарзда қайтадан қурилди, ҳар 100 та зинадан кейин ўнг ва чап томонларда
зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида салқин ичимликлар дўконлари қад
кўтарилди, айвонлар тагига замонавий ўриндиқлар ўрнатилди. Ҳудуднинг
озодалигини сақлаш мақсадида бетон йўлак ва доимий равишда булоқ суви
оқиб турадиган бетон канал фойдаланишга топширилди. 700 метр узунликда
канализация қувурлари ётқизилиб 200 метр куб ҳажмдаги чиқинди иншооти
қурилди. Зиёратгоҳ ҳудудига 600 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари
экилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |