Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи музейи



Download 7,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/50
Sana24.02.2022
Hajmi7,26 Mb.
#198618
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   50
Bog'liq
samarqand turizm maskani

Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи музейи. Ўзбекистон 
маданияти тарихи давлат музейи Самарқанд давлат тарихий-меъморий 
бирлашмаси ва бадиий музейи тузилмасига киради. Музей 1896 йил ташкил 
топган бўлиб, Ўзбекистоннинг қадимий музейларидан бири ҳисобланади. 
Музей фаолияти давомида унинг фондидан алоҳида маданий ва тарихий 
қийматга эга ўн минглаб ноёб экспонатлар ўрин олган. Самарқанддаги 
Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи ўз ичига бешта мавзувий 
бўлимларни олган: тарих, санъат, доимий ва кўчирма кўргазмалар, археология 
фонди, этнография, тасвирий санъат, нумизматика ва маркетинг бўлимлари.
Бу ерда бронза даврига тегишли заргарлик буюмлари, зороастр 
оссуариялари ва ибодат буюмлари, VIII аср шахмати, XX аср бошларига 
тегишли рассомларининг бир неча минг ноёб суратлар, шунингдек, 1941 йил 
Иккинчи жаҳон уруши даврида суратга олинган М.Қаюмовнинг «Амир Темур 
қабрининг очилиши» машҳур фожиавий видео тасмаси ҳам сақланади. Музейда 
жуда яхши қадимий ва ўрта аср кошинлар, металл ҳамда ойналар, шунингдек, 
ганч ўймакорлиги тўплами ҳам мавжуд. Ушбу музейнинг нумизматика фондида 
нафақат илк Марказий Осиё давлатлари, балки Қора денгиз, Қадимий 
Юнонистон ва Қадимий Рим давлатларига тегишли 30 мингга яқин тангалар 
тўпланган. Ноёб экспонатлар сафида Самарқанднинг Челак шаҳарчасидан 
топилган V-VI асрга тегишли учта кумуш қадаҳи ҳам бор. Этнографик тўплами 
ўз ичига XIX-XX асрларга тегишли 20 мингта миллий либослар, тилла ипда 
тикилган буюмлар, гиламларни олган. Бу ерда, шунингдек, самарқандлик халқ 
усталари томонидан қилинган бостирма чарм ва металл идишларни ҳам 
учратиш 
мумкин. 
Самарқанд 
музейи 
XIX 
асрнинг 
хожикентлик 
маърифатпарвари Хожи Юсуф Мирфаёзовга тегишли глобуси билан 
фахрланишади. 


48 
 
30-расм. Музейдаги экспонат 
 
1978 йилдан 2010 йилга қадар Ўзбекистон маданияти тарихи давлат 
музейи машҳур Регистон майдонида махсус қурилган бино ичида жойлашган. 
Ҳукумат буйруғи билан музей 2010 йилдан Улуғбек кўчасига олиб ўтилган. 
Музей бир неча йил таъмирланган ва 2014 йилнинг 1 сентябрида теъмирдан 
чиққан музей биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган. 

Download 7,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish