Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Минтақада туризмни бошқарув соҳасидаги қарорларни қўллаб- қувватлаш



Download 10,17 Mb.
bet15/54
Sana23.02.2022
Hajmi10,17 Mb.
#151858
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54
Bog'liq
Туризмда геоахборот тизими

Минтақада туризмни бошқарув соҳасидаги қарорларни қўллаб- қувватлаш.
Минтақада туризмни бошқариш соҳасидаги қарорларни қўллаб қувватлаш – ундан фойдаланиш самарадорлигини белгиловчи, туризмда ГАТ ларни қўллашнинг муҳим соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Оддий фойдаланувчилар учун минтақавий ГАТларни қатор объектларининг баъзи функциялари ва маълумотлари ёпиқ бўлиши мумкин, бироқ, туризмни бошқариш соҳасидаги давлат ҳукуматининг расмий органлари ва илмий таълим муассасаларнинг талаби бўлганида зарурий ахборотларга кириш имконига эга бўлиши керак. Юқоридагиларни ҳисобга олиб, шу нарсани қайд қилиш мумкинки ГАТ ишининг ташаббускори ва мувофиқлаштирувчиси Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат қўмитасиси бўлиши лозим. Ягона туристик ГАТнинг хақиқий фойдаланувчиларини шартли равишда қуйидаги гуруҳларга бўлишимиз мумкин:
- минтақаларда туризмни ривожлантиришни режалаштирувчи республика субъектлари маъмурияти (вазирликлар, қўмиталар,департаментлар,бўлимлар ва ҳ.к.);
- турмаҳсулотни ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи туризм бозори субъектлари (туроператорлар, экскурсия фирмалари,турфирмалар ва меҳмонхоналар);
- инвесторлар (барча мулк шаклида);
- илмий – таълим муассасалари;
- туризм хизмати истеъмолчилари-туристлар ва саёҳатчилар.
Портал туристлар оқимини шакллантиради.
Мамлакатимиз амалиётида туристик ГАТларни шакллантириш бўйича тажриба унчалик катта бўлмаса ҳам, бироқ хорижда муваффақиятли лойиҳалар мавжуд. Жумладан туристик сайтлар, ГАТлар, Россиядаги баъзи минтақаларнинг геопорталлари, ўзига хос муҳофаза қилинадиган ҳудудларнинг ГАТлари, туристик корхоналарнинг, алоҳида туристик лойиҳа ГАТлари мувафақиятли фаолият кўрсатмоқда. Москва, Санкт-Петербург, Саратов, Нижегородский сингари шаҳарларнинг қатор университет факультетларида ўз минтақаларида туристик жараёнлар бошқарувини такомиллаштириш мақсадида «Рекреация ва туризм» ГАТларини яратиш бўйича бир неча йиллар давомида ишлар олиб борилмоқда.
Бошқарувнинг ҳудудий ташкилотларида фойдаланишга мўлжалланган туристик ГАТларни ташкил қилиш учун интеграциялашган дастурий тизимларни ишлаб чиқиш давом этмоқда. Минтақавий ГАТ ни жорий қилиш самарадорлиги қуйидагича ифодаланади:
– туризм бозори субъектлари учун минтақа туристик ресурсларини ахборот очиқлигини таъминлаш (давлат органлари, туроператорлар,турагентлар,туристлар,мулкдорлар ва ҳ.к.лар учун);
– минтақанинг яхши туристик имиджини шакллантириш;
– туризм бозори иштирокчилари фаоллигини ошириш(минтақада туристик фаолиятнинг мультипликатив самарадорлигини яратишга имкон берувчи туристлар оқимини кўпайтиришга эришиш).
ГАТнинг ахборотлар базасини излаб топиш ва макон бўйича сўровларни амалга ошириш қобилияти кўпгина чет эл компанияларига миллионлаб доллар ишлаб топишга имкон бермоқда. Ундан ташқари, ГАТ мижозларнинг сўровларига жавоб олиш учун вақтни қисқартиришга, талаб қилинадиган тадбирлар учун мос келадиган ҳудудларни аниқлашга,туризмдаги ГАТ технологиялари билан интернет лойиҳаларини амалга оширишга имкон беради.

Download 10,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish