Туристик районлаштириш Ҳудудни туристик районлаштириш туристик ГАТ ни шакллантиришнинг дастлабки босқичида амалга оширилади, чунки туманлар ва минтақалар чегарасини аниқ белгилаб олиш зарур бўлади. Баъзида маъмурий чегаралар туристик минтақанинг табиий чегаралари билан мос келмайди. Хариталарда Ўзбекистон ҳудудларининг бўлинишини икки хил ёндашувидан фойдаланиш тавсия этилади: туристик ҳудудни маъмурий чегаралари бўйича ва ҳақиқий чегаралари бўйича бўлиш (ГАТ да иккала ёндашувдан ҳам фойдаланилади, бироқ Ўз.Р ҳудудини маъмурий бўлиш асосий ҳисобланади). Демак, туристик – рекреацион салоҳиятни мажмуали баҳолаш ҳудуднинг маъмурий чегаралари бўйича амалга ошириш лозим эканлиги маълум бўлди. (4.1.параграф). Мамлакат ҳудудини бундай бўлиш минтақада туризмни бошқарувчилар ва туризмни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи давлат органлари учун зарур ҳисобланади. Туризм бозорини субъектлари учун ва туризм хизматларининг сўнги истеъмолчилари учун туризм минтақаларининг ҳақиқий чегаралари бўйича баҳолашни ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Минтақа туристик ресурсларининг таҳлил натижалари асосида уларни рейтинг бўйича баҳолаш амалга оширилади. Бу минтақадаги туристик – рекреацион салоҳиятни таққослаш усули билан амалга оширилади (агар балли шкаладан фойдаланилса, унда олинган балл миқдорига кўра туристик – рекреацион мажмуалар халқаро, республика, минтақавий ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлади, ҳамда минтақани ўзлаштириш учун истиқболли ва қийин бориладиган ҳудудларга бўлинади). Самарқанд вилоятининг туманларидаги туристик-рекреацион фаолият объектларининг мавжудлиги бўйича салоҳиятига қараб баҳолаш 4.1. параграф 4 – жадвал маълумотларида келтирилган. Натижада Самарқанд вилоятининг туристик-рекреацион салоҳияти ва шу билан изоҳланадиган вилоят туманларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш имкониятлари аниқланди.
Туристик-рекреацион хизматлар соҳасини паспортлаштириш Диссертациянинг 3.4. параграфда қайд қилинганидек, Самарқанд вилоятидаги туристик-рекреацион хизматлар соҳасининг корхоналари тўғрисидаги батафсил маълумотларни олиш ва паспортлаштиришни ўтказиш корхоналарни ишлаб чиқариш, хўжалик ва ижтимоий фаолиятини шакллантириш учун зарурий ресурс салоҳиятини бошқаришнинг ахборот аналитик тизими учун пойдеворни яратишга имкон берди. Самарқанд вилоятининг туристик-рекреацион хизматлари соҳасидаги корхоналарни паспортлаштиришнинг асосий бўлимлари 3.4. параграфда ажратиб кўрсатилган, қўшимча қилиб туризм ҳудудлари бўйича қуйидагиларни киритиш мумкин:
мазкур ҳудуднинг номи;
ҳудуднинг жойлашув ўрни, майдони ва чегараларининг таърифи;
ҳудуднинг режаси;
алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудуд участкаларининг рўйхати ва бошқа маълумотлар;
ГАТ ахборотлар базасига киритиладиган барча туристик ресурслар ва объектларнинг паспортини яратиш.