Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


-МАВЗУ: ҲУДУДНИНГ ТУРИЗМГА ИХТИСОСЛАШУВИНИ АНИҚЛАШ



Download 10,17 Mb.
bet21/54
Sana23.02.2022
Hajmi10,17 Mb.
#151858
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
Туризмда геоахборот тизими

10-МАВЗУ: ҲУДУДНИНГ ТУРИЗМГА ИХТИСОСЛАШУВИНИ АНИҚЛАШ
Ўзбекистоннинг энг истиқболли ҳудадларидан бири ҳисобланган Самарқанд вилояти ўзининг дастлабки кўринишини сақлаб қолган обидалар, бетакрор тарихий ва табиий шароитга эга бўлиб, бу эса қадимдан аҳоли яшайдиган, аҳолининг юқори зичлигига эга бўлган ҳудудлар учун жуда камёб ҳодиса ҳисобланади ҳамда туризм, дам олиш ва соғломлаштиришни ривожлантириш учун кенг имкониятларнинг мавжудлигини акс эттиради. Туристик-рекреацион хизматларни ривожлантиришда хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун юқори инвестицион рейтинга эга бўлиб, бугун 226та хорижий сармоя иштирокидаги
корхоналар вилоят иқтисодиётининг турли соҳаларида фаолият олиб боришмоқда. Хозирги пайтда Ўзбекистон туристик-рекреацион хизматларини ривожлантириш нуқтаи назаридан Самарқанд вилояти қуйидаги асосий омиллар билан белгиланади:

  • Ўзбекистоннинг барча туристик ресурсларининг 37,7 фоизи Самарқанд вилоятида жойлашган;

  • Самарқанд мегаполиси ва юқори тўлов салоҳиятига эга яқин ҳудудларнинг мавжудлиги;

  • қулай табиий-иқлимий ресурслар;

  • ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсининг бойлиги ва турли хиллиги;

  • тарихий-маданий мерос обидаларининг салмоқли миқдори;

  • вилоятда 11 та музей ва 17 та декоратив-амалий санъат меъросларнинг борлиги;

  • муҳим туристик ресурслардан бири ҳисобланган халқ ҳунармандчилигининг 25та корхонасининг борлиги;(миллий хунармандларнинг Самарқанд вилояти бўйича 1138 сони, шаҳар бўйича 320 ҳунармандлар);

  • замонавий халқаро аэропорт ва темир йўл вокзалининг мавжудлиги;

  • яхши ривожланган йўл-транспорт тизими;

  • пансионатлар, дам олиш уйлари ва санаторийларни ҳисобга олганда рекреация объектларининг ривожланган тизими;

  • турли даражадаги халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш имконини берувчи замонавий спорт муассасаларининг мавжудлиги.

  • туризм ва дам олишнинг моддий базасини ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш учун юқори инвестицион рейтингга эга эканлиги;

  • тадбиркорлик туризмини ривожлантириш истиқболларини белгиловчи йирик саноат корхоналари ва илмий муассасаларнинг мавжудлиги.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига туризм ва меҳмонхона хизматларини5 кўрсатиш бўйича жами хизматлар хажмида Самарканд вилоятининг улуши 2015 йилда 9,9 0% (44,9 млрд.сўм) ни ташкил қилмоқда.Ушбу кўрсатилган хизматлар республика миқёсида қарайдиган бўлсак бу кўрсаткич 451,4 млрд.сўмни ташкил қилиб, Самарканд вилояти бошқа вилоятлар қаторида Тошкент шаҳри (232,2 млрд.сўм.) ва Тошкент вилоятидан (66,5 млрд.сўм.) кейин учунчи ўринни эгаллаб турибди. Аммо Самарқанд вилояти 2015 йилда туризм ва меҳмонхона хизматларини кўрсатишдаги ўсиш сўръати бўйича республикада биринчи ўринда келмоқда.
Қулай ландшафт иқлим шароити, рельефининг турли-туманлиги ва табиий ўсимликларга бойлиги Самарқанд вилоятида юқори самарали туристик-рекреацион тизимни яратишга имкон беради. Минтақанинг туристик-рекреацион салоҳияти рекреацион ресурсларнинг географик табиий жойлашувига боғлиқ бўлади. Туристик-рекреацион хизматларни ривожлантиришда мавжуд минтақа имкониятларини аниқлаш мақсадида
Самарқанд вилоятида жойлашган туристик-рекреацион объектларнинг электрон харитаси ишлаб чиқилди

1-расм: Макромедиа Флаш 8 дастури ёрдамида яратилган Самарқад вилояти электрон харитаси дастурининг умумий модели


Электрон харитада тарихий зиёрат обьектлари, дам олиш ва соғломлаштириш масканлари, арт галерия ва музейлар, спорт иншоотлари, тиббиёт масканлари, ўзга конфессияларнинг тарихий обидалари фойдаланувчига тушунарли бўлиши учун алоҳида белгилар билан ажратилган. Ҳар бир туристик-рекреацион обьектлар ҳақидаги маьлумотлар .свф форматда сақланган. Харитани ишга тушириш учун ауторун.ехе файлини йўқлаш кифоя.



3-расм: Электрон хаританинг обьектлари ҳақида маълумот олиш жараёни


Электрон харитада ҳар бир обьект ҳақида тўлиқ маълумотни ўқиш жараёнида қуйидаги имкониятларга эга бўлиш мумкин:

  • обьект ҳақида тўлиқ маълумот олиш;

  • обьект расмларини қўриш;

  • расмларни тўлиқ экран режимида кўриш;

  • маълумотларни смортфонга кўчириш ва жўнатиш;

  • орқага қайтиш.

Электрон харитада Самарқанд тугмасини туристлар томонидан босилганида Самарқанд шаҳрининг электрон харитаси янги ойнада пайдо бўлади.






Download 10,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish