Адабиётлар
1. Ганиева И.Ф. Об использовании корпусов в лингвистических
исследованиях»//Филология и искусствоведение. БГУ, Россия, 2007, Т.12,№4,
с.104-106.
2. Dash N. S Corpus Linguistics: A General Introduction. 2010. – CIIL,
Mysore.
3. Gena R. Bennett Using Corpora in the Lang-age Learning Classroom:
Corpus Linguistics for Teachers: Michigan ELT. 2010
СИМВОЛ АТАМАСИ ХУСУСИДА
Қўчқорова С.Т. (СамДЧТИ)
Инсоният бунёд бўлиб, икки оёқда қаддини тик туриб юрган, қўли
ёрдамида оддий таёқдан фойдаланишни ўрганган қадим замонларданоқ
унда мулоқотга киришиш эҳтиёжи пайдо бўлди. Ушбу эҳтиёж натижасида
илк мулоқот намуналари – белгилар ва тимсоллар юзага келди. Айнан
товушлар ва тақлидларни инсоният тарихидаги илк тимсолларга
тенглаштирилади. Ҳозирги кунда ушбу белги ва ишоралар инсон кундалик
1
Gena R. Bennett Using Corpora in the Lang-age Learning Classroom: Corpus Linguistics for Teachers: Michigan
ELT. 2010
115
ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолган. Масалан, кўчада
кетаётганимизда учрайдиган йўл белгилари, светофорнинг рангли
чироқлари, йўл назоратчисининг ҳатти-ҳаракатлари, машиналарнинг
сигналлари ана шундай белгиларнинг оддийгина намунасидир.
Турли манбаларда ёзилишича “символ” сўзи грекча “σύµβολον
(symbolon)” сўзидан олинган. Баъзи манбаларда эса мазкур атама συµβάλλειν
яъни συµ - биргаликда ва βάλλειν- ташламоқ, ҳиссасини қўшмоқ каби
маъноларни билдирган қисмлардан таркиб топган. Ушбу бирикма σύµβολοἲ
ва σύµβολὲ, баъзан σύµβολον каби сўзларнинг ҳам ясалишида ўзак
ҳисобланади. Ушбу сўз келиб чиқишидаги мазмун доирасининг кенглиги
символ атамасининг этимологияси хусусида аниқ тўхтамга келишда
қийинчилик туғдиради.
Антик даврда Грецияда жисмлар ва ҳодисалар тимсолларига катта
аҳамият берилган. Юқорида келтирганимиз συµβάλλειν сўзи бошида,
масалан, балиқчилар учун биргаликда тўр ташлаш маъносини ифодалаган
бўлса, кейинчалик у маълум бир гуруҳга мансуб кишилар, масалан Церера,
Цибела ёки Митра тарафдорлари учун шартли сирли маънога эга бўлган ҳар
қандай ишора ва белгини билдирган. Қадимги Элладада турли корпорация,
цехлар, давлатга тегишли, диний ва ижтимоий партияларни фарқлаш учун
ҳар хил белгилар қўлланилган . “Символ (σύµβολον)” сўзи ўша давргача халқ
орасида қўлланилган, белги, мақсад, байроқ маъноларини англатувчи σήµα
сўзининг ўрнини эгаллаган. Вақт ўтиб, Европада lagritio деб номланувчи,
ҳимматли ўзига тўқ инсонлар томонидан ёки давлат омборидан арзон нархда
ёки бепул нон олиш учун бериладиган билет ёки рақамлар, халқ ўйинлари
ёки гладиаторлар томошаси чипталаридан тортиб, лавозимни билдирадиган
узуккача (масалан, Афина судьялари узуги) ҳам Грецияда “σύµβολον
(symbolon)” сўзи орқали ифодаланганлиги хусусида маълумотлар мавжуд.
Римликларнинг тиссарлари (tessarae) яъни ҳарбий буйруқ сўзлари ёзилган
мумланган тахтачаларни ҳам греклар “σύµβολον (symbolon)” деб аташган.
Ҳарбийлар бир бирларини тарк этаётган пайтларида шундай тахтачаларнинг
устига бирон нарсани ёзар ёки чизар эдилар. Шундан сўнг икки киши ушбу
тахтачани қоқ ўртасидан бўлиб оларди. Кейинги сафар учрашиб
қолганларида тахтача қисмлари мос келса, кишилар бир-бирини дўст санар
ва эҳтиром кўрсатардилар. Баъзан хайрия иши ёки халқ, жамоа эҳтиёжи учун
сотиб олинган бирон нарсага қўшилган пул ҳиссаси, хориж элчисининг
ишонч ёрлиғи ҳам символ сўзи билан ифодаланган. Дунёда христиан дини
пайдо бўлгандан сўнг оммавий йиғинларда амалга ошириладиган қарор
лойиҳалар ҳам символ сўзи билан қўлланиларди.
1
Француз тилшуноси Рене Алло “символ” атамаси англатадиган
маъноларни кенг ёритиб ўтган. Биринчи навбатда у symbola cўзининг “бирга
қўшиладиган, бирга қуйиладиган сувлар” каби топологик маъносига тўхталиб
ўтади. Тилшунос ушбу сўзнинг “sumballein” деб аталган яъни “икки қисмдан
иборат, бирлаштирилгандан сўнг мачтанинг юқорисига устма-уст
1
Энциклопедия символы и знаки. http://sigils.ru/symbols/
116
қўйиладиган ва тасмалар ёрдамида боғланадиган мачта кўндаланг ёғочининг
ўрта қисми”сингари кемасозлик атамаси билан ҳам маъно боғлиқлиги
хусусида фикр билдирган.
1
Аллонинг фикрича “символ” сўзининг юқорида келтирилган
маъноларида умумийлик мавжуд, яъни икки ҳолатда ҳам ушбу сўздан аввал
бошда ажратилган ҳолатдаги элементларни бирлаштириш, йиғиш маъноси
англашилади. Рене Алло символ сўзининг юридик соҳада қўлланилиш
ҳолатини ҳам таҳлил қилади ва ушбу ўринда у symbolaion шаклида
шартнома (контракт) маъносига эга бўлади. Олимнинг фикрича, ушбу
ҳолатда ҳам йиғиш, бирлаштириш мазмуни йўқолмайди, чунки ўша даврда
symbolaionга боғлиқ ҳатти-ҳаракат расмий тан олишга ваколати бор ҳайъат
аъзолари йиғилиши билангина ҳақиқий ҳисобланган.
Символ бирикмасининг келиб чиқишида бирлаштириш, йиғилиш каби
маъноларни бирламчи деб ҳисоблаган Рене Аллодан фарқли равишда, ушбу
йўналишда илмий изланишлар олиб борган яна бир француз тилшуноси Жан
Борелла “символ” сўзи англатган – тан олиш, таниб олиш белгиси (signe de
reconnaissance) маъносини таҳлилларида юқори ўринга қўяди. У асарларида
қадимги греклар металл ёки лойдан қилинган ва икки киши томонидан икки
қисмга бўлиб олинган ҳар қандай буюм “символ” сўзи орқали
ифодаланганини келтирган. Ушбу буюм қисмлари уларни ўзида сақлаб
қолган кишилар учун бири-бирини тан олиш рамзи билан бир қаторда улар
орасида муносабат ўрнатилганлиги белгиси бўлган.
2
Бу симметрик икки
бўлак зиёратчи ва унинг мезбони, қарз берувчи ва қарз олувчи ёки узоқ вақт
бир-бирларидан ажралишаётган кишилар ўртасида сақланган. Ушбу атама
грекча меҳмондўстликни ифодалаш учун ҳам қўлланилган.
Рус тилшунос олими В.А. Маслова ҳам “символ” сўзида айнан одамлар
орасидаги муносабат акс этганлиги ҳақида фикр билдирган. Қадимги греклар
уйига келган меҳмон билан хайрлашаётган пайтларида унга иккига бўлинган
кичкина идишнинг бир қисмини берганлар ва ушбу қисм кейинги
учрашувларда бу инсонлар учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат
(удостоверение личности) бўлиб хизмат қилган ва ушбу кичкина идиш
символ деб аталган.
3
Яна бир Бельгиялик тилшунос Г. д’Алвела “символ” сўзининг бир
томондан худолар томонидан огоҳлантириш учун юборилган башорат, белги
ва ҳар қандай ғайритабиий ҳодиса маъносини англатса, бошқа томондан
юқорида келтирганимиз ҳарбийлар пароли, корпоратив жамиятларнинг
жетони, барча турдаги гаровлар, никоҳ узугидан тортиб, зиёфат ҳақини
тўлашни кафолатловчи узуккача бўлган маънолари ҳақида фикр юритади.
4
Руминиялик тилшунос Даниел Миреа ўзининг “Autour du concept
symbole”(“Символ концепти хусусида”) номли мақоласида қадимги грек
мифологиясида савдо-сотиқ ва даромад худоси Гермесни Symbolos деб ҳам
1
Réné Alleau. La science des symboles, Payot, Paris, 1976,p.32
2
Jean Borella. Le mystère du signe. Paris, Editions Maisonneuve&Larose, 1989, p.18
3
Маслова В.А. Лингвокультурология. Учебное пособие, Издательский центр Академия, 2000, ст.73
4
G.d’Alviella. La migration des symboles. Paris, Ernest Leroux Editeur, 1891, p. 2 (электрон шакл)
117
аташганлиги хусусида маълумот беради. Илоҳий дунё ва оддий бандалар
олами ўртасидаги воситачи вазифасини бажарувчи Гермес худосига бу
номни ёруғлик худоси ва санъат ҳомийси Аполлон берган. Бир вақтнинг
ўзида Гермес наинки воситачи, балки бу икки олам ўртасидаги боғловчи
вазифасини ҳам бажарган.
1
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, этимологик жиҳатдан
турлича талқин қилинган символлар ва уларни ўрганиш жуда кўп соҳа
вакиллари илмий изланишларининг объектига айланган ва ушбу термин
фалсафада, адабиётда ва санъатда, психоанализда, антропологияда,
маданиятшуносликда ва тилшуносликда ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |