Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


Овқатлантириш корхонаси билан шартнома



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Овқатлантириш корхонаси билан шартнома. Бундай 
шартномалар алоҳида овқатлантириш корхоналари билан тўзилади, 
агар овқатлантириш туристларни жойлаштириш воситаларидан 
ташқарида амалга оширилса ва меҳмонхона корхоналари билан 
шартномаларга киритимаган бўлса. Бу йўналишли, тематик 
турларда бўлиши мумкин. 
Бундай шартномаларда қуйидагилар акс эттирилиши лозим: 
· бир вақтнинг ўзида хизмат кўрсатиладиган туристлар сони; 
· буюртмаларнинг ўлчами ва мунтазамлиги; 
· овқатлантириш кўриниши (швед столи, хизмат кўрсатиш ва); 
· таомномаларнинг тахминий вариантлари; 
· турли овқатлантириш рационларига тахминий нархлар
· кўп сонли мижозлар ёки мижозлар билан доимий 
таъминланганлик учун чегирмалар; 
· овқатлантириш учун буюртмалар бериш муддатлари; 
· жарима санкцияларисиз буюртмаларни бекор қилишнинг 
охирги муддатлари; 
· у ёки бу томон айби билан овқатлантиришдаги узилишлар 
учун муддатлари белгиланган моддий жавобгарлик. 
 
16.3.Автотранспорт корхоналари ва авиакомпания билан 
шартномалар. 
Туристларни автотранспорт ёрдамида ташишни ташкил 
қилишнинг ўзаро Халқаро муносабатлари 1982 йил 26 майда 
Дублинда қабул қилинган автобусларда йўловчиларни номунтазам 
Халқаро ташувлари тўғрисидаги Европа битими билан тартибга 
солинади. Ушбу Битимга мувофиқ номунтазам Халқаро йўловчилар 
ташишни ташкил қилишда Шарқий ва Ғарбий Европа 
мамлакатларида автобус бортида бўлиши лозим бўлган махсус 
назорат ҳужжатидан (йўл варақалари) фойдаланилади. 
Автотранспорт 
корхоналари 
билан 
ўзаро 
шартнома 
муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 
("Ташувлар" боби); тегишли идоралар буйруқлари билан 
тасдиқланган автобусларда йўловчиларни ташиш хавфсизлигини 
таъминлаш ҳақидаги Низом ва автомобил транспорти низоми билан 
тартибга 
солинадиган 
транспорт 
воситаларини 
экипажи 
(ҳайдовчиси) билан ижарага олиш шартномаси асосида ўрнатилади. 


212 
Транспорт воситаларини экипажи билан ижарага олиш 
шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига 
(турфирмага) транспорт воситасини вақтинчалик фойдаланишга, 
ҳақ тўлаш асосида беради ва авторанспорт воситасини бошқариш 
ва ундан техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади. 
Автобус 
ҳайдовчилари 
томонларнинг 
шартномада 
келтирилган тартиб ва қоидаларига ҳамда одатдаги амалиёт 
талабларига жавоб беришлари лозим. Чунки улар ижарага берувчи 
томон ходимлари ҳисобланадилар ва авторанспорт компаниясининг 
автотранспорт воситасини бошқариш ҳамда ундан техник 
фойдаланиш 
билан 
боғлиқ 
кўрсатмаларига, шунингдек, 
турфирманинг автобусдан тижорат мақсадида фойдаланишига 
тегишли 
кўрсатмаларига 
бўйсунадилар. Агар 
транспорт 
воситаларини экипажи билан ижарага олиш шартномасида бошқача 
назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилиш қонун ёки шартнома 
кучга кириши учун зарур деб топилган ҳолларда транспорт 
воситасини суғурта қилиш мажбурияти ва уларга ёки учинчи 
шахсларга автобусдан фойдаланиш билан боғлиқ етказилган зарар 
масъулияти ижарага берувчи зиммасига юклатилади. 
Агар 
автобуснинг 
экипажи 
билан 
ижарага 
олиш 
шартномасида бошқача назарда тутилмаган бўлса, турфирма 
автобусдан фойдаланиш билан боғлиқ, фойдаланиш жараёнида 
зарур бўладиган ёқилғи ва бошқа материаллар учун харажатларни, 
йиғимлар (тўхташ жойи, йўл учун) бўйича харажатларни ўз 
зиммасига олади. Бундан ташқари автотранспорт корхонаси билан 
шартномада қуйидагиларни келишиб олиш зарур: туристларга 
хизмат 
кўрсатиш 
учун 
ажратиладиган 
автотранспорт 
воситаларининг маркасини; нархлар ва тарифларни; автотранспорт 
графиги 
ва 
ишлаш 
муддатларини; автотранспортдан 
фойдаланиладиган йўналишлари; автотранспорт ажратиш учун 
талабнома бериш муддатларини; жарима санкцияларисиз 
талабномаларни бекор қилиш муддатлари; туристларга хизмат 
кўрсатиш учун автотранспорт берилишидаги узилишлар учун АТК 
жавобгарлиги; автотранспортдан фойдаланишдаги узилишлар учун 
туристик фирма жавобгарлиги; туристлар кеч қолганда 
автотранспортнинг максимал кутиш муддатлари; автотранспорт 
кеч қолганда (берилмаганда) туристларнинг максимал кутиш 
муддатлари; хизмат кўрсатишда автотранспорт воситасидан 
фойдаланишда экскурсоводлар, гидлар, туристларнинг ҳуқуқ ва 


213 
мажбуриятлари; чегирмалар ва имтиёзлар (имкони мавжуд 
вариантлари). 
Халқаро вамамлакатимиз туризмида автобус турларида 
туристлар хавфсизлигини ва хизмат кўрсатиш стандартларини 
таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Кўп давлатларда 
туристлар ва экскурсантларни автобусларда ташишни лицензиялаш 
амалиётга киритилган. 
Европа транспорт комиссияси қарори билан ҳайдовчи жойи 
билан биргаликда 9 ва ундан ортиқ жойга эга бўлган барча 
автобусларни махсус назорат прибори - тахограф билан таъминлаш 
талаби киритилган. Бу, самолётдаги "қорақути" аналоги, қурилма 
йўналишда ҳайдовчи ва автобус ҳаракатини назорат қилади ва 
барча маълумотларни тахограммаларга ёзиб боради. Туристик 
автобусда тахограф мавжудлиги билан ҳам автотранспорт 
корхонаси билан тузиладиган шартномага киритилади. Европа 
йўналишларини ташкил қилишда мазкур банд, шунингдек, йўл 
варақалари мавжудлиги ҳам шартномада келишилиб олиниши 
лозим. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish