Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


  Ўзбекистон миллий нон маҳсулотлари ассортименти



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/23
Sana21.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#23300
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
axoli va turistlarga uzbek millij ovkatlarni tajyorlashda ozik ovkat xavfsi

1.2. 
Ўзбекистон миллий нон маҳсулотлари ассортименти 
тавсифлари 
Бутун дунѐ мамлакатлари қатори Ўзбекистонда ҳам турли хилдаги нон 
маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда, агар чет эл давлатларида ўртача ҳар бир 
аҳолига ўртача 128 кг нон саноат миқѐсида ишлаб чиқарилса, Ўзбекистонда 
ҳозирда 50-60 кг (шундан уй нони – 19,8 кг), қолганлари эса турли кичик 
цехлар, нонвойхоналар ва уй шароитида тайѐрланади. 


17 
Нон маҳсулотлари ассортименти асосан қайси ундан тайѐрланганлиги 
тайѐрлаш технологияси кимѐвий таркиби ва энергетик қиймати билан 
фарқланади. 
Нон ва нон маҳсулотларининг тури ва кимѐвий таркиби, энергетик 
қиймати бўйича асосий маълумотлар 1-жадвалда келтирилган. 
Жадвал - 1 


18 
Маълумотлар шуни кўрсатдики, нон маҳсулотлари ассортименти: 
жавдар унли, жавдар ва буғдой уни аралашмасидан, буғдой унидан, 
қуритилган нон маҳсулотларидан иборат. 
Нон маҳсулотлари таркибида инсон физиологик ҳаѐтига керакли оқсил, 
ѐғлар, углеводлар, кислоталар, минерал моддалар, витаминлар мавжудки, 
уларнинг истеъмоли натижасида маълум энергетик қувватга эга бўлади. 
Ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларининг озуқавий қиймати брутто-
калория орқали эмас, балки нетто-калория ѐки физиологик калория орқали 
аниқланади. Калориметрда ѐндириш усули ѐрдамида брутто калория 
аниқланганда гемицеллюлозалар ва клетчатка, худди шакар ва крахмал ѐниб 
маълум бир миқдорда калорияларни ташкил этади. Бизга маълумки клетчатка 


19 
ва гемицеллюлозалар инсон организмида унча яхши хазм бўлмайди. 
Оқсиллар ҳам айниқса жавдар унидан тайѐрланган нонлардагилари яхши 
ҳазм бўлмаслигини биламиз. Келтириб ўтилганларга кўра, биз озиқ-овқат 
маҳсулотларининг инсон организмида яхши ҳазм бўлишини ва тўла 
калорияли қилиб истеъмол қилинишини, инсон ҳаѐти хавфсизлигини 
таъминлаб беришимиз лозим. Буғдой нонидаги қуруқ моддаларнинг 91-95 % 
и ҳазм бўлади, 5 дан 9 % гача ҳазм бўлмайди. 
Буғдой нони таркибидаги оқсилларнинг 85-91 % и яхши ҳазм бўлади, 
9% дан 15 % гача яхши ҳазм бўлмайди. Нон ҳазм бўлишида кўпроқ уннинг 
чиқиши асосий аҳамият касб этади. Ун таркибидаги кепак ва қобиқлар 
инобатга олинади. Оқсил, ѐғлар ва углеводларнинг ҳазм бўлиши даражасини 
билган ҳолда биз ноннинг физиологик қийматини ва организмда сингиш 
даражасини билишимиз мумкин. 
Юқорида келтирилганидек, Ўзбекистонда турли хилдаги нон 
маҳсулотлари қатори халкимиз асосан миллий нон маҳсулотларини кўп 
истеъмол қиладилар. Шунинг учун миллий нон маҳсулотлари ассортимент и 
ва уларнинг тавсифларида кўриб чиқамиз. 
Ўзбек нон маҳсулотларининг тузилиши, ташқи кўриниши, ташқи 
юзасининг безатилиши, тайѐрлаш технологияларига кўра бир қанча 
ассортиментларни ташкил этади. Бироқ, кўпгина турлари айниқса ширмой 
нон, байрам нон ва бошқалар нон маҳсулотлари ҳисобланади. Барча турдаги 
ўзбек нон маҳсулотлари умумий қилиб айтганда уй нони деб аталади. Ҳамма 
турдаги ўзбек нонлари тандирда, нон печларида пиширилади. Улар асосан 
буғдой унларинининг турли навларидан ва жуда кам миқдорда майдаланган 
кепакдан 0,2 кг дан 0,5 кг гача бўлган вазнда тайѐрланади.
Ўзбек нонларини тайѐрлашда, қўлланиладиган хом-ашѐлар билан бир 
қаторда қуйидаги бошқа турдаги хом-ашѐлардан ҳам фойдаланилади: гўшт 
қайнатмаси, ош пиѐз, аччиқ сут (оби нон), нўхат- анисли қайнатма (ширмой 
нон), қаймоқ (осиѐ нон), қўй (жиззаси) думбаси (жизза нон) ва бошқалар. 


20 
Маҳсулотнинг устки қисми учун эса – мак, кунжутли уруғлардан 
фойдаланилади. Улар нон сифати, таъми ва хушбўйлигини таъминлайди. 
Миллий нон маҳсулотларининг анъанали тайѐрлаш технологиясига 
кўра, махсус сифатли томонларини кўришимиз мумкин.
Оширувчи 
сифатида 
ачитқилардан 
фойдаланилади. 
Унинг 
тайѐрланиши ҳам бир қанча усуллардан иборат ва вақт ўтиши билан тайѐр 
ҳолатга келади. 
Нон пишириш саноатидан биринчи асосий фарқли равишда ўзбек 
миллий нонларини тайѐрлаганда оширувчи хом-ашѐ сифатида оддий 
хамиртурушдан фойдаланилса, заводларда махсус нон ачитқилари (дрожжи) 
дан қўлланилади. Бошқа асосий фарқ бу пиширишдан олдин, сўнгги шакл 
бериш хамир дам олгандан кейингина берилади. Учинчи фарқ – бу пишириш 
услуби. Анъанага кўра, нонлар махсус печлар – тандирларда пишириб 
олинади. Бунда истеъмол қиладиган маҳсулотга тандирдаги ҳарорат, 
иссиқликнинг берилишига, газ воситасининг таркибидаги эътибор таъсир 
кўрсатади. Яна энг муҳими нонга охирги ишлов, тандирда ѐпишдан олдин, 
тандир оғзи олдида берилади. 
Ўзбек нонларига бундай ишлов бериш натижасида, нондаги бетакрор 
таъм, хушбўй ҳид ва махсус шаклга эришилди. Бундай нон нафақат ўзбек 
халқига, балки бошқа мамлакатдагиларга ҳам хушхўрдир. 
Замонавий нон заводларида бундай миллий нонларни тайѐрлаш 
мумкин эмас. Шунинг учун ишлаб чиқариш кўрсаткичи кам. Бироқ 
анъанавий тайѐрлаш технологияси асосида, шундай шарт – шароитлар яратиб 
истеъмолчи талабини қондириш керак. 
Нонларнинг биринчи гуруҳига гижда, қашқар нонлари, оби-нон, пўлати 
нон, осиѐ нон, уй нон, лочира. 
Иккинчи гуруҳига – пиѐзли нон, хўжа ѐғлиқ, шифокор нон, сутли нон, 
тўй нон, меҳмон нон, ширин нон, пахта нон, байрам нон, ширмой нон. 
Учинчи гуруҳига – юбилейный патири, ингичка патир, Тошкент патир. 


21 
Бироқ кўрсатиб ўтилган тоифадаги барча нон турларидан ташқари, 
юқори таъм ва махсус озуқавий қийматга эга бўлган парҳез нонлар гуруҳи 
ҳам мавжуд. Масалан, ширмой нон гуруҳидаги нон маҳсулотлари: кулча, 
олимат нон, пайванд, абухалил нонлари, ғалли ширмон, жизза нон, қатлама 
нон. Лочира ҳам шу гуруҳга тегишли. Оби нон туридаги олий, биринчи ва 
иккинчи навли унлардан қашқар, пўлати нон, осиѐ нон, лочира, уй нон 
биринчи навли буғдой унидан тайѐрланади. 
Оддий маҳсулот деб, таркибида фақат асосий хом-ашѐлардан иборат 
бўлган, яъни ун, туз ва ачитқилардан таркиб топганларга айтилади (2-
жадвал). 
Бунда нон ўртаси чуқурроқ қилиб, четлари қалинлаштирилган шакл 
берилади. қушимча хом-ашѐларни эса, қаймок, кунжут ва мак (кўкнор 
уруғи)лар ташкил этади. Маҳсулот ўртасига махсус нонпар ѐрдамида нақш 
урилади. 
Нон ассортиментлари шакли бўйича турли хилларини ташкил этади ва 
бир неча ўнлаб номланишларга эга. Тайѐрлаш технологияси, ишлатиладиган 
хом-ашѐ турлари ва ташқи кўриниши билан Республиканинг турли 
районларида турлича номланади.
60-йиллар бошларида (Г.М.Махкамов, А.И.Погосянц ва С.Н.Свинкин) 
оширувчи ачитқилар, таркиби, хамир консистенцияси ва шакл бериш 
усулларидан келиб чиқиб номларининг қуйидаги классификациялари таклиф 
этилган: 
1. Оддий нонлар: оби нон, уй нон, гижда нон, кқшқар нон, таба нон, 
ѐғсиз хамирдан патир, осиѐги нон, гул нон, каол патир, тарак нон, 
кулча, ироқи нон ва бошқалар. 
2. Ёғли нонлар: патир (оддий ва қатламали), жизза нон, ширмой нон, 
пайванд, шакар пайванд, ѐғлик пайванд, мойли кулча, қатлама, ѐғлик 
алимат ва бошқалар. 


22 
3. Парҳез нонлар: лочира турдаги нонлар, патир (ингичка) ва 
бошқалар. 
Нонларда 
Республика 
стандартларини 
ишлаб 
чиқганда 
бу 
классификацияланиш бир неча марта ўзгартирилди ва ҳозирги кунда 
қуйидагилар қабул қилинган:
Оддий ўзбек нонлари (ГОСТУз 420-78), ѐғли ўзбек нонлар (ГОСТ Уз 
421-78) ва ўзбекча патир (ГОСТ Уз 423-78). 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish