Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


 Иссиқлик ўтказувчанлик гигрометрлари



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/60
Sana23.02.2022
Hajmi2,4 Mb.
#122557
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60
Bog'liq
meteorologik kuzatish ishlari

3.5.4. Иссиқлик ўтказувчанлик гигрометрлари 
Маълумки, ҳавонинг иссиқлик ўтказувчанлиги ундаги сув буғининг 
миқдорига маълум даражада боғлиқ бўлади. Бу ҳолатдан иссиқлик 
ўтказувчанлик гигрометрларида фойдаланилади. 
Ўрганилаѐтган ҳаво чангдан тозаланади ва иккита камерадан параллел 
ўтказилади. Камераларнинг бирида ҳаво 100% намланади ѐки бирор маълум 
қийматгача қурийди. Камераларда электр токи билан иситиладиган 
термоқаршиликлар ўрнатилган бўлиб, улар кўприк схемасининг аралаш 
елкасига қўшилган ва термоанемометрлар режимида ишлайди. 
Термоқаршиликлар иложи борича бир хил қилиб танланади. Бу ҳолда 
кўприк мувозанатининг бузилиши камералардан ўтувчи ҳаво иссиқлик 
ўтказувчанликларининг фарқи, яъни (бошқа бир хил шароитларда) 
камералардаги ҳаво намликларининг фарқи билан белгиланади. 
Агар намланиш қўлланилаѐтган бўлса, у ҳолда кўприкнинг дисбаланси 
ҳаво намлигининг дефицитига пропорционал бўлади. Агар ҳавонинг қуриши 
қўлланилаѐтган бўлса, у ҳолда дисбаланс ўрганилаѐтган ва қуритилган ҳаво 
намликларининг фарқига пропорционал бўлади. 
Иссиқлик ўтказувчанлик гигрометрларининг асосий устунлиги содда ва 
ишончли ишловчи ўлчаш схемасини қўллаш имконияти билан боғлиқ. Бунда, 
албатта, ҳавонинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳавонинг намлигига нисбатан 
кучсиз боғланганлиги учун сигналнинг сезиларли кучайтирилиши талаб 
этилади. 
Иссиқлик ўтказувчанлик гигрометрларининг асосий камчилиги 
камераларда аниқ бир хил ҳароратни ва ҳаво ҳаракати шароитларини ушлаб 
туришнинг қийинлиги билан боғлиқ. Камералардаги термоқаршиликлар 


57 
иссиқлик сарфининг жадаллиги ва, демак, кўприкнинг мувозанат даражаси 
юқоридаги омилларга сезиларли боғлиқ. 
3.5.5. Ҳаво намлигини ўлчашнинг турли усулларини таққослаш 
Ҳаво намлигини ўлчашнинг юқорида кўриб чиқилган асосий усуллари 
ва уларга мос келувчи асбобларнинг кўпчилигига хос бўлган асосий 
камчилик ҳарорат пасайганда сезгирликнинг кескин камайиши ҳисобланади. 
Бунга мувофиқ мусбат ҳароратларда турли усуллар билан намликни ўлчаш 
нисбатан кичик хатолик билан амалга оширилиши мумкин. Паст 
ҳароратларда ҳавонинг намлигини ўлчаш муаммоси ҳозиргача маълум 
даражада ҳал қилинмаган. Бошқа гигрометрлардан фарқли ҳам мусбат, ҳам 
манфий ҳароратларда сезгирлиги катта бўлган конденсацион гигрометрлар 
паст ҳароратлар учун энг истиқболли ҳисобланади. 
Янги турдаги гигрометрларни ишлаб чиқиш ѐки мавжудларини 
баҳолашда сезгирликдан ташқари уларнинг инерцияси, конструкциясининг 
мураккаблиги, ўлчаш схемаси ва бошқа хоссаларини эътиборга олишга тўғри 
келади. Конденсацион гигрометрларнинг инерцияси энг кичик. Деформацион 
ва мембранали гигрометрлар, шунингдек психрометрлар билан ишлаш энг 
содда ҳисобланади. 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish