Ўқув дастурига қўйиладиган талаблар
Ўқув дастурининг номи
|
Тиббий биология. Умумий генетика
|
Ажратилган соат
|
54 соат
|
Мавзулар сони
|
18
|
Дастурнинг мақсади
|
Талабаларда тиббий-биологик ва клиник фанларни ўрганишда зарур бўладиган билим асосларини шакллантириш;
талабаларда тирик материянинг молекуляр, ҳужайравий ва ҳокоза тизимлар даражасида аниқланган умумбиологик қонуниятлар асосидаги назарий ва амалий билимларини шакллантириш;
талабаларга одам биологик ва ижтимоий мавжудод эканлиги, одамдаги белги ва хусусиятларнинг намоён бўлиши генетик қонуниятларга бўйсинган ҳолда ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаришини тушунтириш орқали илмий дунёқарашини шакллантириш;
ирсий касалликлар, уларнинг турлари ва ирсийланиш қонуниятларига оид билим, кўникма ва малакаларини хосил қилиш.
ҳамширанинг иш фаолияти давомида керак бўлган билим ва кўникмаларни талаб даражасида етказиб бериш;
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Турмуш қуришда оилани режалаштиришда генетик маълумотларнинг аҳамиятини англаган ҳолда касалликлар ва белгилар асосида авлодлар шажарасини туза олишга ва олган билимларини ўз фаолиятларида қўллай билиш ва улардан фойдаланиш, одамда нормал ва патологик белгиларни ирсийланишини, ҳулқ атвор, белги ва хусусиятларнинг ирсийланиши бўйича масалалаларини ечиш, авлод шажарасини таҳлил қилиш орқали белги ва хусусиятларни ирсийланиш қонуниятларнини аниқлаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўладилар
|
Билим
|
Одамнинг бисоциал табиати ва унинг биологияси;
ҳужайранинг тузилиши ва функциялари;
турнингпопуляционструктураси;
ДНК репликацияси ва унинг аҳамияти. ДНК репликациясидаферментларнингаҳамияти;
тиббиёт генетикасининг ривожланиш тарихи, ютуқлари ва ўрганиш усуллари;
классик генетика асослари;
ирсиятнинг цитологик ва биокимёвий асослари;
ирсият ва муҳит, ўзгарувчанлик қонунлари;
ирсий касалликлар патологияси;
тиббиёт генетикасининг текшириш усуллари;
ирсий касалликлар профилактикаси ва даволаш хусусиятларини билиш.
|
Кўникма
|
Бириккан ва жинсга боғлиқ ҳолда ирсийланиш бўйича масалалар еча олиш;
ирсий белгилар ва касалликларнинг Г.Мендель ва Т.Морган қонунларига тегишлилигини ажрата билишни монодурагай, дидурагай ва полидурагай чатиштириш бўйича масалалар еча олиш;
қон гуруҳлари, резус – фактор, эпистаз, полимерия, комплементарлик бўйича масалалар еча олиш;
шажара тузишда ишлатиладиган шартли белгиларни ва авлодлар шажарасини тузиш ҳамда уни тахлил қилиш;
авлодлар шажарасига қараб ирсий касалликларнинг наслланиш типини аниқлаш;
ирсий касалликларнинг ген мутацияларига алоқадор турларини аниқлаш усулларини қўллаш кўникмалари.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |