Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус профессионал таълимнинг


Ўқув режага мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фан номи



Download 480,74 Kb.
bet27/88
Sana26.02.2022
Hajmi480,74 Kb.
#465448
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88
Bog'liq
Хамширалик иши техникум

Ўқув режага мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фан номи

  • Анатомия

  • Физиология

  • Патология

  • Умумий гигиена ва экология

  • Валеология

  • Акушерлик ва гинекологияда ҳамширалик иши

  • Микробиология, вирусология ва иммунология

  • Педиатрияда ҳамширалик иши

  • Хирургия ва реанимацияда ҳамширалик иши

  • Жамият соғлиқни сақлаш ва тиббий статистика

  • Тиббий психология

Ўқитишни ташкилий шакли

Н – назарий
А – амалий

Дастурга қўйилган талаб

Мажбурий

Ўқитиш тили

Гуруҳга тайинланган дарс тили асосида

Баҳолаш тартиби

Жорий баҳолаш тартибига асосланиб

Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш

Ёзма, оғзаки, савол – жавоб, мунозара, тест, вазиятли масалалар ечиш, амалий топшириқни бажариш, кўникма ва муолажалар бажарилиш алгоритмини намойиш этиш




  1. Ўқув дастурининг мазмуни






Мавзулар номи

Мавзунинг қисқача мазмуни

Жами

Уқитишнинг ташкилий

Мустақил таълим

1

Тиббий таълим тизимида биологиянинг тутган ўрни



Фаннинг предмети тўғрисида тушунча. Ҳаёт тушунчалари. Тирикликнинг ривожланиш даражалари. Одамнинг биосоциал табиати. Одам экологик муаммоларининг тиббий-экологик томонлари. Одам биологияси – одамнинг ривожланиши, ҳаётий қонунлари мажмуаси. Шифокор тайёрлашда биологиянинг ўрни ва вазифалари. Одамнинг бошқа тирик организмлар ва ташқи мухит омиллари билан боғлиқлиги. Одам биологиясини ўрганишнинг илмий асослари. Тирикликни идрок этишда биология фалсафий дунёқарашнинг бирдан-бир табиий-илмий асоси, ҳамда шифокорнинг билим олишида зарур бўлган илмнинг таркибий қисми.
Ижтимоий камолот, илмий-техникавий ривожланиш, биология фанидаги ютуқлар, ҳамда тиббиётдаги замонавий техника жиҳозларининг юксалиб бориши билан одамнинг ҳаёт фаолияти биологик механизмларини ўрганиш. Одам экологияси муаммоларининг тиббий-биологик жабҳалари. Тирикликнинг биосоциал хусусиятлари.
Микроскопнинг тузилишини у билан ишлашни ўрганиш. Вақтинчалик препарат тайёрлаш ва уни таҳлил қилиш.

4

Н
А

--

2

Ҳаётнинг молекуляр даражаси

Тирик организмларнинг ҳужайравий тузилиши ва кимёвий таркиби (неорганик ва органик таркиби). Ҳужайра - генетик ва структуравий биологик бирлик. Нуклеин кислоталар ва уларни ҳужайрада эгаллаган ўрни.Генлар ва уларнинг структураси. ДНКструктурасини стабиллаштирувчи омиллар. ДНК структурасини ўзгартирувчи омиллар. ДНК реплекацияси.
Бактерия ва вирусларнинг генетик материали. Гентик коди ва уни унверсаллиги. Биологик информацияларнинг кодланиши ва уларнинг амалга оширилиши. Оқсилнинг кодли тизими. Биомолекулалар, уларнинг аҳамияти.
Прокариот ва эукариот ҳужайраларнинг умумий тузилишини ўрганиш. Вақтинчалик препарат тайёрлаш ва унда ҳужайра органоидларини ўрганиш. Доимий препаратларда ҳайвон органоидларини ўрганиб, тасвирини чизиш.

2

А

2

3

Ҳужайра биологияси



Ҳужайра назарияси ва унинг асосий ривожланиш босқичлари. Ҳужайра назариясининг замонавий таърифи. Ҳужайра эволюцияси.
Ҳужайрадаги моддалар алмашинуви ва энергия ҳамда информация оқими. Биоэнергетика. Кўп ҳужайрали организмлардаги ҳужайраларнинг ўзига хос хусусияти ва интеграцияси. Ҳужайранинг фаолиятига кўра тузилиши.
Ҳужайра цикли ва унинг даврийлиги. Ҳужайранинг бўлиниш усуллари ва босқичлари. Митоз ва мейоз даврлари ва улар фаоллигининг бошқарилиши. Ҳужайранинг бўлинишида ирсий омилнинг тақсимланиши. Хромосоманинг тузилиши (Гетерохроматин, эухроматин) ва функцияси. Хромосомаларда жойлашган ирсий ахборот ва унинг тартиби, бўялиш принциплари. Хромосомалар, уларнинг типлари. Одам кариотипи.Хромосома сонининг ўзгариши натижасида келиб чиқадиган касалликлар. Хромасома тузилиши ўзгаришининг биоэтик муаммолари. Хромасомаларни ўрганишнинг замонавий усуллари. Ген ва унинг тузилиши. Ҳужайра пролиферацияси ва унинг тиббиётдаги роли.
Биологик эритмаларнинг асосий хиллари билан танишиш ва ҳужайрага моддаларнинг кириш йўлларини аниқлаш. Доимий препаратларда митоз, мейоз бўлинишнинг фазаларини ва ҳайвонларнинг сперматозоидларини ўрганиш.

4



Н
А

2

4

Умумий генетика асослари



Генетика фанининг вазифаси ва усуллари. Ирсият ва ўзгарувчанлик -тирикликнинг асосий хусусияти. Генетиканинг ривожланиш босқичлари. Генетиканинг текшириш усуллари ва вазифаси. Генетиканинг асосий бўлимлари.Генетиканинг тиббиётдаги аҳамияти. Монодурагай ва дидурагай чатиштиришда белгиларнинг ирсийланиши. Мендель қонунлари. Доминантликнинг нисбийлиги. Анализ қилувчи чатиштириш. Генларнинг ўзаро таъсири. Генларнинг плеотроп таъсири. Генларнинг экспрессивлиги ва пенетрантлиги.Белгилар ажралиш қоидасини бузилишлари. Мендель қонуниятларининг статистик таснифи. Доминантликнинг бошқарилиши. Доминантликнинг нисбийлик ҳолатларининг ирсий касалликларнинг олдини олишдаги аҳамияти.
Дидурагай ва полидурагай чатиштириш жараёнида белгиларнинг ирсийланишини ўрганиш. Аллел ва аллел бўлмаган генларни ўзаро таъсирини ўрганиш. Одамларда жинсга боғланган белгиларни ўрганиш.

4

А

2

5

Ирсиятнинг хромосома назарияси



Ирсиятнинг хромосома назарияси. Т.Морган ва унинг шогирдлари томонидан ирсиятнинг хромосома назариясининг яратилиши. Генларнинг хромосомада жойлашиши. Аллель генларнинг гомологик хромосомаларда, гомологик локусларида жойлашиши. Генларнинг хромосомада бир чизиқ, бўлиб жойлашиши. Генетик харита. Хромосома - генларнинг бириккан гуруҳи ифодаси. Ирсиятнинг хромосома назариясини қоидалари. Жинс генетикаси. Жинсни бошқариш.
Ирсийланишнинг моделлари. Оилавий генетик белгиларнинг ирсийланиши. Кроссенговернинг турлари. Кроссенговернинг белгиларнингирсийланишидаги роли. Ташқи муҳитнинг кроссенговерга таъсири. Жинсга боғлиқ белгилар ва касалликлар. Х-хромосомага боғлиқ белгилар. У-хромосомага боғлиқ аллеллар. Жинслар нисбати. Жинсни аниқлаш муддатлари. Прогам, сингам, эпигам жинсни аниқлаш усуллари. Жинсни бошқаришнинг тиббиётдаги аҳамияти. Клонлаштириш. Ирсиятнинг хромосома назариясининг тиббиётдаги роли.
Ирсий ва ирсий бўлмаган ўзгарувчанликни ўрганиш. Вариацион қатор тузиш.

4



Н
А

2

6

Ирсиятнинг молекуляр асослари



Ирсиятнинг молекуляр асослари. Прокариот ва эукариот организмларнинг генининг тузилиши. ДНКнинг ирсий ахборотни ўтказишдаги роли. Трансформация. Трансдукция. Плазмидлар. Эписомалар. ДНКнинг оқсилбиосинтезидаги роли.”Битта ген –битта фермент”гипотезаси.Оқсил биосинтезининг бошқарилиши (Жакоб,Мано).
Нуклеин кислоталарнинг ирсий ахборотни ўтказишдаги ва оқсил биосинтезидаги ролини аниқлаш

4



Н
Н
А

1

7

Генетик инженерия ва биотехнология



Генетик инженерия. Биотехнология. Ген инженерияси ва биотехнологиянинг тиббиётдаги аҳамияти. Ген терапияси. Ҳужайра инженерияси ва клонлаш. Одам геномининг ўзига хослиги. Гени ўзгартирилган озиқ - овқат маҳсулотлари ва организмлар. Геномли ўзгарган организмларнинг келажакдаги роли.

2

Н



1

8

Ўзгарувчанлик. Унинг хиллари ва тиббиётдаги роли. Концерогенезнинг биологик ва генетик асослари



Ўзгарувчанлик ва унинг хиллари: комбинатив, мутацион, модификацион. Модификацион ўзгарувчанлик. Белгиларнинг реакция нормаси. Фенокопиялар. Ўзгаришнинг мосланиш характери. Одамларда белгиларнинг руёбга чиқишида муҳит ва генотипнинг ўзаро таъсири. Модификацион ўзгарувчанликни ўрганишнинг статистик усуллари. Одамларнинг генетик жиҳатдан турли - туманлигини таъминлашда комбинатив ўзгарувчанлик.
Мутацион ўзгарувчанлик ва унинг хиллари. Мутаген омиллар.Антимутагенез. Генетик материалнинг репарацияси. Репарация эволюцияда вужудга келган, хусусиятдир. ДНК репарациясининг механизмлари. Репарацияни таъминловчи ферментларнинг генетик жиҳатдан фарқланиши. Одамларнинг мутаген таъсирларга бўлган ҳар хил чидамлилиги. Репарациянинг бузилиши билан боғлиқ бўлган мутациялар ва уларнинг одамлар ирсиятидаги аҳамияти.
Концерогенезнинг биологик асослари. Профилактикаси.
Ирсий ва ирсий бўлмаган ўзгарувчанликни ўрганиш. Вариацион қатор тузиш.

4

Н
А

2

9

Одам генетикаси ва тиббий генетика



Одам генетик таҳлил учун ўзига хос объектдир. Одам ирсиятини ўрганишдаги асосий усуллар: генеологик (шажара), эгизаклар, цитогенетик, биокимёвий, популяцион — статистик, молекуляр — генетик, онтогенетик, иммунологик, дерматоглифика, соматик ҳужайралар генетикаси, генетик инженерия.Одам генетикасининг ҳозирги замон усуллари. Полимераза занжирли реакция усули (ПЦР). ДНКни секвенирлаш қилиш. Ирсий касалликларни аниқлаш учун хромасомадаги мутацияларни аниқлаш. ДНК технологияси.
Генеологик усул ёрдамида ирсий белгиларнинг ирсийланиш хилларини аниқлаш. Одам қўл тери бармоқларидан нусҳа олишни ўрганиш ва бу нусҳалар ёрдамида белгиларнинг ирсийланишини аниқлаш. Тоза ва панмиктив популяцияларда белгиларнинг ирсийланишини ўрганиш. Қон ҳужайраларидан хромосомаларни ўрганиш учун препарат тайёрлашни ва бу препаратларда хромосомаларни таҳлил қилиш, жинсий хроматинни аниқлаш учун лунж ҳужайралардан препарат тайёрлаш. Ирсий касалликларга ташхис қўйишни ўрганиш.

2

А

2

10

Ирсий касалликлар. Тиббий генетик маслаҳат
.

Ирсий касалликнинг таснифи (ген, хромосома, геном касалликлари). Моноген касалликлар ва уларнинг ирсийланиш типлари. Ирсий мойиликка эга бўлган касалликлар. Полигенли касалликлар. Генетик ўзгаришларнинг пренатал ташҳиси ва ушбу муолажанинг ирсий касалликларнинг олдини олишдаги аҳамияти.Ирсий касалликларнинг келиб чиқиш механизми.
Хромосома касалликлари. Хромосома сонидаги ўзгаришлар. Даун синдроми. Ирсий хромосома сонидаги ўзгаришлар.
Одамларда кузатиладиган никоҳ типлари ва уларнинг тиббий-генетик томонлари. Аутбридинг ва инбридинг никоҳларининг тиббий – генетик томонлари. Қариндошлар орасидаги никоҳларнинг ўзига хос томонлари. Қариндошлик даражалари ва улардаги генлар умумийлиги. Қариндошлик ва инбридинг коэффицентлари, уларнинг аниқлаш, коэффициент кўрсаткичларини ортиши ёки камайишига сабабчи бўладиган омиллар. Тиббий-генетик маслаҳатлар.
Ген ва хромосома касалликларининг келиб чиқиш механизмини ўрганиш. Моноген ва полиген белгиларни аниқлаш. Одамларда нормал ва патологик белгиларнинг ирсийланишини аниқлаш.

4



А



2

11

Индивидуал ривожланишнинг умумий қонуниятлари



Индивидуал ривожланиш (онтогенез). Умумий қонуниятлари. Онтогенезнинг тип ва даврлари. Проэмбрионал ривожланиш. Уруғланиш. Эмбрионал ривожланиш даврлари ва унинг умумий тавсифи: уруғланиш, зигота, майдаланиш, бластула, гаструляция, гистогенез, органогенез. Ривожланаётган организм қисмларининг кетма-кет ўзаро таснифи ва ривожланишда «қўшимча ахборот»га эга бўлиши. Эмбрионал индукция. Ривожланишдаги дифференциация ва интеграция. Онтогенезнинг организм ва ҳужайравий даражаси. Кўпайиш, ўсиш ва дифферецировка.
Морфогенез. Дифференцияланишнинг молекуляр-генетик механизми. Генлар дифференциал фаолияти гипотезаси. Ривожланишда генлар фаоллигини ўзига хослиги.
Онтогенез - бу бир бутун яхлит жараён. Биологик тузилмалар ва фаолиятларнинг ўзаро таъсири. Она организми ва ҳомила орасидаги муносабат. Ривожланишнинг қалтис даврлари. Муҳитнинг тератоген омиллари. Ривожланиш аномалиялари ва нуқсонлари. Она ва бола соғлиғини сақлаш.
Постнатал онтогенез. Болалик, ўсмирлик ва улғайган даврларда биологик ва ижтимоий омилларнинг ўзаро таъсири. Қариш ва ўлимнинг биологик жабҳалари. Қаришнинг генетик, молекуляр, ҳужайравий ва тизимли механизмлари. Инсон ҳаётининг сўнги даврида биологик ва ижтимоий омилларнинг уйғунлиги ва улар орасидаги қарама-қаршиликлар. Узоқ умр кўриш муаммолари.
симптомларни кузатиш ва баҳолаш.
Доимий препаратларда сперматогенез ва эмбриогенез этапларини ўрганиш. Макропрепаратлар ва микропрепаратларда постэмбрионал даврни ўрганиш. Макропрепаратларда, муляжларда ва лабаротория сичқонларида гомологик органларни (тери, скелет, бош мия, буйрак, қон айланиши, овқат хазм қилиш ва эндокрин) ўрганиш. Ушбу тизимларда учрайдиган аномалияларни билиш.

4



А



2

12

Эволюцион жараёнлар ва уларнинг умумий қонуниятлари



Эволюцион ғояларнинг тарихи. Органик олам эволюцияси механизмлари ҳақида. Дарвин таълимоти. Дарвинизм ва генетиканинг ҳозирги замон ҳамжиҳатлиги. Турнинг популяцион структураси. Популяция. Популяциянинг экологик ва генетик характеристикаси. Харди - Вайнберг қонуни. Популяциянинг генофонди. Одамларнинг популяцион структураси. Демлар. Изолянтлар. Одамларнинг эволюцион омил сифатидаги таъсири. Мутация жараёнлари, миграция ва изоляцияларнинг одам генетик структурасига таъсири. Изолянтлар генофондида генлар дрейфи. Одам популяцияларида табиий танланиш таъсирининг ўзига хослиги. Гетерозигот ва гомозиготга қарши танланиш мисоллари.
Танланиш ва танланишга қарши жараёнлар. Эритроцитларнинг ўроқсимон шаклининг келиб чиқиши мисолида танланиш омилларини кўрсатиш. Танланишга қарши тизим таъсирининг популяцион-генетик натижаси: популяциялар генофондининг турғунлиги, генетик полиморфизм ҳолатининг таъминланиши. Генетик юк ва унинг биологик моҳияти.
Генетик полиморфизм. Мослашувчан полиморфизм. Мувозанатлашган полиморфизм. Генетик полиморфизм ва популяциялар мослашувчанлик имконияти. Генетик юк ва унинг биологик моҳияти. Одамлардаги генетик полиморфизм: кўлами, шаклланиш омиллари. Генетик ранг-барангликнинг инсон аждод ва авлодларидаги аҳамияти. Генетик ҳар хилликнинг тиббий биологик ва ижтимоий соҳалари. Касалликларга мойилликнинг генетик соҳалари. Генетик юк муаммолари. Ирсий касалликлар частотаси.
Ташқи муҳитнинг мутаген омиллари таъсирида келиб чиқадиган касалликларни аниқлаш. Ташқи мухит омилларининг атроф муҳитнинг ифлосланишдаги ролини ва генетик мониторинг аҳамиятини ўрганиш. Антимутагенларнинг таъсирини ўрганиш.

4

Н
А



2

13

Одам аъзоларининг онто-филогенези



Аъзолар эволюцияси. Ҳайвон аъзолари ва функционал тизимларининг онтофилогенези (тери, таянч-ҳаракат, қон айланиш, нафас олиш, айирув, жинсий, эндокрин, нерв, овқат хазм қилиш тизимлари). Одамлардаги туғма етишмовчилик ривожининг онтофилогенезига боғлиқлиги.

2



Н



1

14

Антропогенез



Одамнинг эволюцияси. Биринчи одамлар. Ҳозирги замон одамлари. Одамларнинг хилма-хиллиги. Эволюциянинг инсоният сонига таъсири. Одам аждодини генетик жиҳатдан ўрганиш.

2

А

1

15

Одам ва биосфера. Одам экологияси



Биосфера табиий тарихий тизимдир. Биосферанинг замонавий жабҳалари (концепциялари): биокимёвий, биогеоценологик, термодинамик, геофизикавий, кибирнетик, ижтимоий,иқтисодий.Тирик модда: сон ва сифат тавсифи. Тирик модданинг планетадаги аҳамияти. Биосфера эволюцияси. Унинг асосий йўналишлари: биогеценозда тур ҳосил бўлиши ва ўзгариши.
Одам ва биосфера. Одам табиий мавжудот: генетик ва функционал жабҳалари. Биосфера яшаш муҳити ва табиий бойлик манбаи.
Инсоният биосферанинг фаол аьзоси, мустақил геологик кучи. Ноосфера — биосфера эволюциясининг юксак босқичи. Биотехносфера. Ноосферанинг тиббий - биологик жабҳалари. Яшаш муҳитидаги ўзгаришлар. Одам популяцияларидаги адаптатив, демографик ва генетик структуралар. Биосферанинг ўрганиш бўйича халқаро ва миллий дастурлар. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари. Атроф муҳитнинг ифлосланишини генетик оқибатлари. Генетик мониторинг (кузатиш).
Экология — организмнинг атроф муҳит билан бўлган муносабати ҳақидаги фан. Муҳитнинг экологик омил эканлиги. Муҳит омиллари: абиотик, биотик, антропоген. Экосистема, биогеоценоз, антропогеоценоз. Одам яшаш муҳитининг ўзига хослиги.
Одам экологияси. Одамнинг экологик дифференциацияланиши. Яшаш муҳит шароитига одамлар мослашишнинг биологик ва ижтимоий жабҳалари. Одам мосланишининг билвоситалиги. Одам экологик алоқаларнинг индивидуал, гуруҳли, йирик кўламли(глобал) даражалари. Одамнинг фикр заковатли экологик омил эканлиги. Атроф муҳитдаги антропоген ўзгаришлар муҳитининг компенсацион механизми ва имконияти.
Антропоген экосистема саноат ривожланиши, кимёвий моддалар қўлланиши, урбанизация, автотранспорт воситаларининг ривожланиб кетиши ва космосга чиқиш каби жараёнлар оқибати. Қишлоқ ва шаҳар жамоалари, миграцияларининг жадаллашуви, уларнинг табиий биологик жабҳалари.
Биосфера ва экология муоммоларини ўрганиш ва атроф муҳит ифлосланишини олдини олиш чора тадбирларини билиш.

2

Н



1

16

Тиббий паразитология. Тиббий протозоология



Антропобиогеоценоздаги биотик боғланишларнинг асосий шакллари. Паразитизмнинг биологик феномен эканлиги. Паразитлар яшаш муҳитининг ўзига хослиги. Паразитлар гуруҳи ажратилишининг экологик асослари. Ҳайвонлар паразит шаклларининг таснифи. Ҳар хил паразитлар гуруҳининг келиб чиқиши. Паразит ва ҳўжайин ўртасидаги ўзаро муносабат. Инвазия тушунчаси. Ҳўжайин организмига таьсир этувчи паразитнинг омиллари. Паразит организмига таьсир этувчи хўжайиннинг омиллари. Текинхўрликка (паразитликка) мослашишнинг морфологик кўринишлари.
Транмиссив ва табиий манбага эга бўлган инвазион ва инфекцион касалликлар. Табиий манбанинг структураси ва асосий элементлари: қўзғатувчи, унинг резервуари ва ташувчи. Антропоноз, антропозооноз ва зоонозлар ҳақида тушунча.
Паразит касалликлар билан курашишнинг экологик жабҳалари. Умумий ва тиббиёт паразитологияси бўйича ишлаган олимлар. Мавжудотлар оламидаги паразит шакллар. Содда ҳайвонлар типи. Уларнинг тиббиётдаги аҳамияти. Саркодалилар: дизентерия, ичак ва оғиз амёбалари. Ҳивчинлилар: трипаносома, лейшмания, трихомонадалар ва лямблия. Споралилар. Токсоплазма, кокцидиялар ва безгак паразитлари (плазмодийлари). Инфузориялар: балантидия. Уларнинг морфофункционал тавсифи, ривожланиши цикллари, юқиши, патоген таъсири, лаборатория ташҳиси ва профилактикаси.
Препаратларда паразит содда ҳайвонларни (трипанасома, лейшмания, трихоманада, лямблия, амёба, балантидия) аниқлаш. Спораларнинг одамга юқиши ва ташҳис қўйиш йўлларини ўрганиш.

2

А

1

17

Тиббий гельминтология ва арахноэнтомология



Гельминтлар ҳақида тушунча. Биогеогельминтлар. Ясси чувалчанглар типи.
Юмалоқ чувалчанглар: одам аскаридаси, острица, қил бошли гижжа, эгри бошли гижжа, трихинелла, ришта, странглоидлар, қилсимон гижжа-филяриялар, вухерерия, лоа-лоа.
Гельминтоскопия ва овогелъминтоскопия усуллари. Девастация. Дегельминтизация. Ўргимчаксимонлар. Ўргимчаклар, чаёнлар, фалангалар, каналар туркумлари.Ҳашоратлар синфи. Эпидемиологик аҳамиятга эга бўлган туркумлари. Ҳашаротлар инфекция ва инвазион касалликларни қўзғатувчиларини ташувчиларидир.
Макропрепаратлар ва микропрепаратлар ёрдамида сўрғичлиларни, тасмасимон ва юмалоқ чувлчангларнинг паразит вакилларини ўрганиш. Гижжаларнинг тухумларини аниқлаш учун вақтинча препаратлар тайёрлаш ва ундаги гижжа тухумларини ўрганиш.
Микро ва макропрепаратлар ёрдамида паразит бўғим оёқлиларнинг вакилларини ўрганиш.

2

А

2

18

Заҳарли ҳайвонлар



Заҳарли ҳайвонлар систематикаси. Заҳарлилик филогенияси ва заҳарларнинг табиати. Заҳарли содда ҳайвонлар ва заҳарли ковакичлилар: гидроид, сифоид ёки ҳақиқий медузалар, коралл полиплар. Отилувчи заҳарли тузилма ва унинг заҳари. Отилувчи заҳарли тузилма заҳари билан заҳарланиш белгилари ва бу ҳолатда биринчи ёрдам. 
Заҳарли чувалчанглар. Заҳарли полихеталарнинг заҳарлаш мосламаси, заҳари ва заҳарланишдаги клиник манзара. Заҳарли ҳалқали чувалчанглар. 
Заҳарли моллюскалар: Заҳарли қориноёқлилар, бошоёклилар. Қориноёқли ва бошоёқли моллюскаларнинг заҳарли мосламалари ва заҳарини таъсири. Моллюскалар заҳаридан заҳарланишдаги клиник манзара. Токсикоинфекциялар ҳосил қилувчи моллюскалар. 
Заҳарли бўғимоёқлилар. Заҳарли ўргимчаксимонлар: чаён, ўргимчаклар, кўпоёқлилар, лабоёқлилар, қушхўрлар. Уларнинг заҳаридан заҳарланиш клиникаси.
Заҳарли ҳашаротлар: қовоқ арилар (шершен), асаларилар, чумолилар, тангача қанотлилар. Заҳарли мосламасини тузилиши, заҳарланиш белгилари, биринчи ёрдам, даволаш. 
Заҳарли игнатерилилар. Денгиз типратиканларининг заҳарли аппарати, заҳари ва заҳарланиш клиникаси. Заҳарли умуртқалилар: тўгаракогъизлилар, балиқлар, амфибиялар, рептилиялар. Уларнинг заҳари билан заҳарланиш белгилари, биринчи ёрдам ва даволаш. Заҳарли ҳайвонлар заҳарининг тиббиётдаги аҳамияти, Ўрта Осиё ва Ўзбекистан ҳудидида учрайдиган заҳарли ҳайвонлар.
Макропрепаратлар ва видеотасмалар ёрдамида заҳарли ҳайвонларни ўрганиш. Заҳарланиш клиникасини ва биринчи ёрдам беришни ўрганиш.

2

А

1








Download 480,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish