Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси


Маҳсулотни сақлаш ва уни бузилиш сабаблари



Download 4,71 Mb.
bet79/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Маҳсулотни сақлаш ва уни бузилиш сабаблари.
Макарон маҳсулотлари жойланган яшиклар,қутилар ва қоплар омборхоналарда стеллажларда ёки тагдонларда сақланиши керак.Бундай хоналар тоза,қуруқ, яхши шамоллатиладиган, омборхона заракунандалари билан зарарланмаган, атмосфера ёғинларидан ҳимояланган,нисбий намлиги 70 %дан, ҳарорати 30 оС ортиқ бўлмаслиги керак.Макарон маҳсулотларини ўзига хос ҳидга эга бўлган маҳсулотлар билан бирга сақламаслик керак, чунки макарон маҳсулоти бу ҳидларни тортиб олади.
Макарон маҳсулотлари учун паст ҳароратлар хавфли эмас, шунинг учун уларни иситилмайдиган хоналарда сақлаш мумкин.
Картондан тайёрланган қутиларга жойланганмаҳсулотларетти қатор-дан, қоғоз қопларга жойланган маҳсулотлар эса олти қатордан ортиқ баландликда тахланмаслиги керак.
Қўшимчаларсиз тайёрланган макарон маҳсулотларининг кафолатли сақланиш муддати ишлаб чиқарилган вақтидан бошлаб бир йил.
Маҳсулотлар бузилишининг сабаблариданасосийси намликнинг ошиши сабабли моғорлаш ҳисобланади. Макарон маҳсулотлари гигроскопик, наммуҳитга тушганда улар намликни тортиб олиб,ёрилиши ва синиқларга айланиши мумкин. Шунинг учун, агар истеъмолчи маълум вақт ўтгандан кейин ишлаб чиқарувчи корхонага маҳсулот сифати ҳақида (мустаҳкамлиги ёки моғор босиши) эътирозбилдирса,у шувақтичидамаҳсулотни сақлаш қоидаларига риоя қилганлиги тўғрисида кафолат берилиши лозим.
Макарон маҳсулотлари дон, ун ва бошқа донли экинлар сингари турли заракунандалар, ҳашаротлар ва кемирувчилар (сичқон, каламуш) билан зарарланиши мумкин. Ҳашаротлар хом ашё ва макарон маҳсулотларига сақлаш ва ташиш вақтида тушиши мумкин. Маҳсулотларни зараркунандалар билан зарарланишининг олдини олиш учун ташишва сақлаш қоидаларига риоя қилиш, зарарланишни олдини олиш учун системали тарзда профилактик тадбирларни амалга ошириш лозим. Бунинг учун ун, тайёр маҳсулот ва идишларнинг зарарланганлиги яхшилаб текшириш, корхонанинг барча жиҳозлари ва хоналарини тоза сақлаш даркор.
Омборхоналарнинг томи, деворлари ва поли зич, тирқишларсиз, шамоллатиш каналларига тўр тортилган бўлиши керак.
Йўқ қилувчи тадбирларга корхоналарни дезинфекция, дезинсекция ва дератизациялаш киради. Булар микроблар, ҳашаротлар ва кемирувчиларни йўқотишга қаратилган чоралар ҳисобланади. Бу тадбирлар корхонамаъмуриятининг иштирокида махсус муассасалар томонидан амалга оширилиши лозим. Корхонани умумий газли, суюқликли ёкикукунлидезинсекцияқилингандан кейин ишга тушириш, Давлат санитарик инспекциясининг рухсати билан амалга оширилади.



Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish