5.3 Макарон маҳсулотларинисаралаш, қадоқлаш ва сақлаш
Макарон маҳсулотлари сифати ишлаб чиқариш лабораторияси томонидан назорат қилингандан кейин қадоқланади ва жойланади. Жойлашнинг вазифаси маҳсулотларни ташиш ва сақлаш жараёнида синиш,ифлосланиш ва муҳит намлигидан ҳимоялаш ҳисобланади. Маҳсулотларни жозибали ташқи кўринишини таъминлаш учун улар чиройли қутичалар ва халтачаларга қадоқланади. Истеъмолчига юборилаётганҳарбирмакаронмаҳсулотларининг туркумикорхонатомониданлабораториятекширишларинатижасида бериладиган сифат гувоҳномасига эга бўлиши керак.
Маҳсулотни саралаш ва яроқсизларини ажратиш.Саралашнинг вазифаси маҳсулотлар сифатинибелгиланган меъёрларга мослигини аниқлаш мақсадида назорат қилиш, яроқсиз ва барча нуқсонли маҳсулотларни ажратишдан иборат.Саралаш вақтида яхши қуримаган. кислоталилиги юқори, моғорлаган ва бошқа нуқсонли маҳсулотлар ажратиб олинади.
Лотокли кассеталар ва буғли конвейерли қуритгичлардақуритилган калта қирқилган маҳсулотларга асосий эътиборни қаратиш лозим, чунки, намликнинг бир текис ажратилмаслиги ва қуритиш вақтида маҳсулотларнингзич жойлашганлиги туфайли кўпинча ёпишиш натижасида маҳсулот тўдалари ҳосил бўлиши мумкин.
Жойлашдан олдин маҳсулотлар, айниқса, металл тўрли конвейерларда қуритилган қисқа қирқилган маҳсулотлар, яхшилаб магнит назоратидан ўтказилади. Бунинг учун чиқариш транспортерлари, жойлаш столлари,тебранувчи совутгичлар кичик(чангсимон)металл заррачалариниушлаб қолувчи махсус магнитлар билан жиҳозланади. Бунда магнитлар устидаги ҳаракатланадиган маҳсулотнинг қалинлиги 6 см дан ортиқбўлмаслиги керак.
Магнит тўсиқлардан ташқари, жойлаш столларига қуруқ маҳсулотнинг кичик зарраларини элаш учун тўр ҳам ўрнатилади.
Яроқсиз маҳсулотни қайта ишлаш.Маҳсулотни саралашвақтида ажратилган яроқсиз маҳсулотлар, ҳамда ўзининг озиқавий хоссаларини йўқотмаган, яъни ифлосланмаган, бегона ҳид ва тамларга эга бўлмаган ярим тайёр маҳсулотлар (нам қирқимлар,йиртилган,деформацияланган,ёпишган, дағал сиртли нам макароннайчалари,макарон, вермишел ва угранинг ёпишган тўдалари, пресс бошчасидан олинган хамир ва ҳоказо) такроран қайта ишлашга юборилади.
Қуруқ чиқиндилар қурилмаларда ўлчамлари 1 мм бўлган зарралар кўринишида майдаланади ва шу кўринишда ун массасининг 10 % миқдорида унни қабул қилиш воронкасига ёки ун бункерларига солинади.
Нам маҳсулотларни бўлаклашдан ҳосил бўлган қирқимлар хамир қориш прессига ун массасига нисбатан 15 % миқдорда қўшилади. Нам қирқимларни хамираралаштиргичгақўшиш пресснинг унумдорлигинипасайтирмайди ва маҳсулот сифатини ёмонлаштирмайди. Аммо лотокли қуритгичлардақуритиладиган макаронларни қайта ишлашда яроқсиз маҳсулотларни хамир қоришда фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ ҳисобланади, чунки, нам қирқимларнинг намлиги одатда 28 % дан пастроқ бўлади. Бундай шароитда пресслаш вақтида улар ўзига хос тузилишини сақланиб қолиб, макарон маҳсулотлари структурасини кучсизлантириши ва тутамларнининг узилишига олиб келиши мумкин.
Кичик корхоналардамайдалашқурилмаларимавжудбўлмаган ҳолларда қуруқчиқиндиларҳарорати 65...70 оС бўлган сувда бир соат давомида (чиқиндиларнинг ачишини олдини олиш учун) намланади. Кейин ортиқча сув тўкиб ташланади ва намланган масса как-кам қорилаётган хамирга қўшилади. Шу тарзда ярим тайёр маҳсулотларнинг қуриган чиқиндиларини ҳам қайта ишлаш мумкин. Бу ҳолларда намланган чиқиндиларнинг намлиги катталигини ҳисобга олиш ва пресснинг қориштоғорасига берилаётган сув миқдорини камайтириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |