Маҳсулотнинг кислоталилиги.Томатлимакарон маҳсулотлардан ташқари маҳсулотларнинг барча турлари учун кислоталилик 4 градусдан, томат қўшилган маҳсулотлар учун - 10 градусдан юқори бўлмаслиги керак.
Кислоталилик - макарон маҳсулотларининг там хоссаларини ва янгиликдаражасинитавсифловчисифаткўрсаткичи ҳисобланади. Бундан ташқари кислоталилик,агар хамир ёки нам маҳсулотлар нам муҳитдаузоқвақт сақланган бўлса,қуритиш вақтида ҳам ортиши мумкин.Буларга пресснинг узоқ вақт тўхтаб туриши, намликни ажратишнингбиринчибосқичида маҳсулотларни узоқ вақт паст ҳароратли режимда қуритиш,ҳамда хамир қоришда ачиган нам вақуруқ маҳсулотларни қўшиш киради.
Технологик жараёнодатдаги шароитларда амалгаоширилса, маҳсулотларнинг кислоталилиги бошланғичуннингкислоталигига нисбатан жуда кам, 10% атрофида ортади.
Макаронларнинг мустаҳкамлиги,синиқлар ва ушоқлар миқдори. Бу кўрсаткичларнинг қийматлари ГОСТ 875 га кўра белгиланган чегаралари23 -жадвалда келтирилган.
Макарон синиқлари деб маълум синф ва диаметр учун мустаҳкамлик меъёрларига жавоб бермайдиган,ҳамда деформацияланган макаронларга айтилади.
Ушоқлар деб узунлиги 5 см дан кичик бўлган макарон, узунлиги 3 см дан кичик бўлган перолар, узунлиги 3 см дан кичик бўлган махсус ва оддий,узунлиги 1,5 см дан кичик бўлганвермишелва угра, ҳамдаўлчамлариданқатъий назар шохчалар ва пероларнинг синиқларига айтилади.
Мустаҳкам бўлмаган макарон маҳсулотларни қадоқлаш вақтида қадоқловчи машиналарнинг ишчи органлари таъсири остида, уюм ҳолида жойлашда,ташиш вақтида тебранишлар ва қутида юқори қатламларга жойлашган маҳсулотларнинг массаси таъсири остида синади.
К алта қирқилган маҳсулотларнинг мустаҳкамлигини аниқлашнинг мос услуби бўлмаганлиги сабабли шартли тарзда бу маҳсулотлардаги ушоқлар миқдори аниқланади.
36-расм. Макароннинг мустаҳкамлиги
ва намлиги орасидаги боғлиқликнинг ифодаловчи номограмма
Жадвал - 23
Макаронларнинг мустаҳкамлик меъёрлари, макарон маҳсулотларидаги синиқлар ва ушоқларнинг йўл қўйиладиганмиқдорлари
Кўрсаткичлар
|
Гуруҳлар учун меъёрлар
|
А
|
Б
|
В
|
1-чи
синф
|
2-чи синф
|
1-чи
синф
|
2-чи синф
|
1-чи
синф
|
2-чи синф
|
Диаметрига (мм) кўра
макаронларнинг мус-таҳкамлиги, Н (Нью-
тон), кам эмас:
3.0 дан кичик
3,0 дан 3,4 гача
3,5 дан 3,9 гача
4,0 дан 4,4 гача
4,5 дан 4,9 гача
5,0 дан 5,4 гача
5,5 дан 5,9 гача
6,0 дан 6,4 гача
6,5 дан 6,9 гача
7,0 ва ундан кўп
Маҳсулотлардаги си-ниқлар миқдори, %, кўп эмас: қадоқланган маҳсу-лотларда
тортиб сотиладиган
маҳсулотларда
Ушоқлар миқдори, % кўп эмас:
қадоқланган маҳсу-лотларда
макаронлар
шохчалар ва перолар
шаклдор
вермишел ва уграда
тухумли вермишелда
ва уграда
тортиб сотиладиган
маҳсулотларда
макаронлар
шохчалар ва перолар
шаклдор
вермишел ва уграда
тухумли вермишелда
|
Ҳ и с о б г
1,0 1,0
1,2 1,2
2,0 2,0
2,2 2,2
2,8 2,8
3,6 4,0
5,0 5,5
6,0 7,0
7,0 8,0
4,0 5,0
7,0 10,0
2,0 2,0
2,0 3,0
3,0 5,0
10,0 10,0
12,0 -
2,0 2,0
5,0 7,0
5,0 10,0
10,0 10,0
12,0 -
|
а о л и н
0,8 0,8
1,0 1,0
1,6 1,6
2,0 2,0
2,5 2,5
3,0 3,0
4,0 4,0
5,0 5,0
6,0 6,0
8,0 10,0
12,5 15,0
3,5 3,5
2,0 3,0
3,0 5,0
11,0 12,0
13,0 -
3,5 3,5
5,0 7,0
5,0 10,0
11,0 12,0
13,0 -
|
м а й д и
0,8 0,8
1,0 1,0
1,2 1,2
1,6 1,6
2,0 2,0
3,0 3,0
4,0 4,0
4,5 4,5
17,5 17,5
17,5 17,5
4,0 5,0
4,0 6,0
5,0 7,0
13,0 15,0
15,0 -
5,0 10,0
7,0 13,0
7,0 13,0
12,0 13,0
15,0 -
|
Макарон маҳсулотларининг мустаҳкамлиги қиймати қуритиш режимига боғлиқбўлади:намликни ажратишнинг охирги босқичларидаги қаттиқ қуритиш режими маҳсулотда ёриқлар пайдо бўлишига, структурасининг кучсизланишигасабаб бўлади.
Макарон маҳсулотларининг мустаҳкамлигигауларнингнамлиги ҳам маълум даражада таъсир кўрсатади. 31-расмда тасвирланган номограмма ёрдамидамакароннингмустаҳкамлиги ва намлигиги кўра, шу турдаги макарон намунасининг бошқа исталганнамлигидаги(10 дан 16% гача) мустаҳкамлигини аниқлаш мумкин.
М и с о л. 14,2% намликда макароннинг механик мустаҳкамлиги 4 Н га тенг.Шу макароннинг намлиги 13 %гачапасайтирилганда унинг мустаҳкамлик қиймати аниқлансин.
Номограммадан (36 - расм)14.2 %намликка ва 4 Н мустаҳкамликка тўғри келадиган А нуқтани топамиз. Бу нуқта номограмманинг бирон бирэгричизиғида ётмаганлиги сабабли,у орқали иккита қўшни чизиқларга ўхшаш чизиқ ўтказамиз. Абсциссалар ўқидаги W=13%нуқтаданўтказилган эгри чизиқ билан кесишгунга қадар перпендикуляр тўғри чизиқ ўтказамиз(Б нуқта).Ординаталар ўқига Б нуқтадантуширилганперпендикуляр макароннинг изланаётган мустаҳкамлиги қийматини Р = 5 Нбилдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |